МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
14
Билимлар ва уларнинг турлари. Билим – амалда текширилган атроф-дунёни
ўрганиш натижалари, инсоннинг миясида унинг аниқ акс эттирилишидир. Энг кўп
тарқалган билим турлари қуйидагилардан иборат.
Акс эттиришни жамлаш бўйича қуйидагиларни кўрсатадилар:
√ индивидуал билим (онг) - индивиднинг борлиқ билан ўзаро муносабатларида,
юзага келадиган сезги ва ақлий образлари ва уларнинг алоқалари тўплами,
унинг муносабатлар, меҳнат, дунёни ўрганиш шахсий тажрибаси;
√ ижтимоий билимлар – тил, фан, техникада, одамлар авлодлари, тараққиёт
билан яратилган моддий ва маънавий қадриятларда ифода этилган индиви-
дуал ўрганиш жараёнлари натижаларини умумлаштириш, объектлаштириш,
бирлаштириш маҳсулотидир.
Ўқитиш – бу ижтимоий БМКларни индивидуалга «айлантиришдир». Акс этти-
риш бўйича БМК ларни қуйидагилариникўрсатадилар:
√ ишора ва тил шаклларида яширинган ишоравий, вербал билимлар, назарий
билимлар.
√ Образли, образларда тасаввур этилган ва хис этиш органлари билан қабул
қилинган
√ Моддий, меҳнат, санъат предметларида мавжуд – фаолиятнинг моддийлашти-
рилган натижалари
√ Тадбирий - одамлар кундалик фаолиятида, уларнинг малака ва кўникмаларида,
технологияларда, меҳнат ва ижодий жараёнлари иборат бўлган.
Билим соҳаси ва предмети бўйича қуйидагилар фарқланади: гуманитар ва аниқ
математик фанлар, фалсафа, жонли ва жонсиз табиат, жамият, техника, санъат. Пси-
хологик даражасига кўра қуйидагилар фарқланади: билиш – таниб олиш – қайта эсга
олиш – тушуниш, қўллаш, автоматик ҳаракатлар – муносабат ва билим, эҳтиёж.
Умумлаштириш даражасига кўра: фактлар – ҳодисалар, тушунча –терминлар,
боғлиқлик – қонуниятлар, гипотеза – назариялар, методологик билимлар, баҳолаш
билимлари.
Малака ва билимлар (МБ)
Малака - мавжуд билимлари асосида ўзгарган ёки янги шароитларда шахснинг
фаолиятни самарали бажаришга қобилияти ҳисобланади.
Малака – бу билимлар ёрдамида мавжуд ахборотларни тушуниб олиш, мақсадга
эришиш режасини тузиш, фаолият жараёнини бошқариш ва назорат қилиш
қобилиятидир.
Оддий малакалар етарлича машқ қилинганда автоматлаштирилиши мумкин ва
кўникмаларга айланади.
Кўникмалар - бу бирор-бир ҳаракатларни автоматик равишда, қисмларини назо-
рат қилмай туриб бажариш қобилиятидир. Шунинг учун баъзан кўникма – бу авто-
матлаштирилган малака деб айтадилар.
Кўникма ва малакалар турли хил мантиқий асослар бўйича турларга ажратилади.
Асосий психик жараёнларига қараб ҳаракатли (моторли), хиссий (сенсорли) ва ақлий
(интеллектуал) турларига ажратадилар. Интеллектуал малакаси эса шахснинг бошқа
сифатлари гуруҳига – ақлий ҳаракатлар усулларига киради.
Ақлий ҳаракатлар усуллари (АҲУ)
Ҳамма жонли организмлар яшаш, озиқланиш биринчи эҳтиёжини, авлодни давом
эттириш, хавфсизлик масалаларини ҳал этишга интиладилар.
Инсон бу масалаларни ҳал этишда жуда катта ишларни бажарган, мураккаб циви-
лизацияни яратган фан, техника, маданият, санъатнинг бирлашувидан иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: |