МУҒАЛЛИМ ҲӘМ ҮЗЛИКСИЗ БИЛИМЛЕНДИРИЎ
58
Матжанов Н.С.
педагогика фанлари бўйича фалсафа доктори (PhD)
Ажиниёз номидаги НДПИ, Физика ўқитиш методикаси кафедраси ўқитувчиси
Таянч сўзлар:
физикани ўқитиш, квант физика, квант механика, классик физика, мактаб,
ўрта махсус таълим, олий таълим, ўқитувчи, талаба, компьютер.
Ключевые слова:
преподавание физики, квантовая физика, квантовая механика, класси-
ческая физика, школа, среднее специальное образования, высшее образование, преподаватель,
студент, компьютер.
Key words:
teaching physics, quantum of physics, quantum mechanics, classic physics, school,
secondary special education, higher education, teacher, student, computer.
КВАНТ НАЗАРИЯ АСОСИЙ ТУШУНЧАЛАРИНИНГ РИВОЖЛАНИШИ
ВА КВАНТ НАЗАРИЯНИНГ ПАЙДО БЎЛИШИ
ФИЗИКА, МАТЕМАТИКА,
ИНФОРМАТИКА
Мамлакатимизда мустақилликнинг дастлабки йилларидан бошлаб замон тала-
блари асосида таълим тизимининг мазмуни ва ўқитиш методикасини шакллантиришга
эътибор қаратилиб келинмоқда. Бу фикр айниқса бўлғуси физика ўқитувчиларни
тайёрлашда долзарб ҳисобланади. Чунки, ўқувчи ва талабаларнинг билими уларни
ўқитаётган ўқитувчиларнинг билимига ва илмий салоҳиятига ҳамда уларнинг наза-
рий ва методик тайёргарлигига боғлиқ.
Оламнинг мураккаб тузилиши уни бошқариб турадиган ўзининг ҳилма- ҳил
қонунларга эга. Бизнинг даражамизда ва бизнинг ўлчам билан ҳар хил моддий
ҳодисалар Ньютоннинг классик механикаси асосида ётадиган ва 1687 йили Исаак
Ньютон томонидан очилиб, шунингдек анча тўлиқ шаклланган ҳаракат қонуни билан
тасвирланади. Лекин, атом ва субатом даражасига ўтиш билан бошқа бир қанча
қонунлар – квант физика қонунлари кучга киради.
Квант назарияси ривожланиш даврларини унинг пайдо бўлган вақтидан бошлаб
ҳозирги кунгача хронологик равишда тасвирлаш мумкин:
•
Квант назариясининг туғилган куни – бу 1900 йил М. Планк осцилляторнинг
(механик системанинг) энергияси – мувозанат ҳолати атрофида тебранувчи
зарралари - дискрет равишда ўзгаради деган хулосага келди. Классик физика
- хохлаган механик системанинг (осциллятор) энергиясини факат узликсиз
ўзгартириш мумкин, деб тасдиқлайди.
•
1905 йил – А.Эйнштейн ёруғлик квантларининг гипотезасини илгари сурди
ва у ёруғликнинг тарқалишининг тўлқин назарияси томонидан тушунарсиз
бўлган фотоэффект феноминини тушунтириб берди. Аслида, у барча унутиб
кетган ёруғликнинг корпускуляр назариясини қайтадан жонлантирди.
•
1913 – Н. Бор «Атом ва молекулаларнинг тузилиши тўғрисида» номли
ишини босмадан чиқарди. У осциллятор энергиясининг бўлиши мумкин
Do'stlaringiz bilan baham: |