МуғаллиМ ҳәМ үзликсиз билиМлендириў
136
рлаб ўзлаштиришига эришиш, барча ўқувчиларнинг фаоллигини таъминлаш,
яхлит илмий дунёқарашни шакллантириш, ўзлаштирилган билим сифатини
холисона баҳолашга эришиш кабилар.
Она тили таълими жараёнининг самарали бўлишини таъминлашда ҳар бир падагог
таълим мазмуни таркибий қисмларини мукаммал билиши ва улар орасидаги узвий-
ликка тўла амал қилиши жуда муҳим.
Таълим принциплари ўқитиш яъни таълимнинг мазмунидан келиб чиқиб, ўқув
материалларини ўзлаштириш қонуниятларини акс эттиради. Она тили ўқитишнинг
муҳим вазифаси ўқувчиларни фаол фикрлашга, нутқини ўстиришга, оғзаки ва ёзма
саводхонлигини таъминлашдан иборат. Бу фаолилик ва онглилик принциплари билан
боғланади. Онглилик принципи ўқувчи ақлий фаолиятинигина назарда тутмай балки,
унинг иродаси, туйғуларини ҳам иштирокини назарда тутади. Онгли ўзлаштириш
ўқувчида ўқиш процессига ҳиссий (эмоционал) муносабатда бўлишни талаб қилади.
Ўқувчи ўқиш жараёнида билим олибгина қолмай, билим олиш, олган билимларни
амалда қўллаш метод ва усулларини эгаллайди. Кичик ёшдаги ўқувчиларга ўқиш даво-
мида фаол бўлиши учун: биринчидан унга ўқишда мустақиллик ва фаоллик кўрсатиш
учун, имконият бериш ва иккинчидан унга самарали ва сифатли метод ва усуллар
билан мустақил ишлашга ўргатиш, учинчидан, мустақилликка, интилишни уйғотиши
лозим.
Ўқитувчи ҳар бир боланинг эшитув, кўрув органларидаги камчилиги, диққатининг
тарқоқ эмаслигини синчиклаб ўрганиб, кўрув ва эшитув қуввати заифроқ, шуниндек,
паст бўйли ўқувчиларни олдинги қаторларга ўтқазади. Болаларнинг эшитиш ва сўзлаш
қобилиятини мантиқий фикрлашини ўстиришга доир; шунингдек ўқитувчининг ово-
зига эргашиб шеърлар ёдлаш, ҳикоячалар мазмунини айтиб бериш, педагогик техноло-
гиялар, ролларга бўлиб ўқиш каби машқлар ўтказилади.
Ўқиш турларидан фойдаланиш, ўқивчиларнинг ўқиш тезлигини ошириш билан
бирга уларда ўқиш малакасини хосил қилиш таълим ва тарбияда энг мухим иш
ҳисобланади.
Бир хилдаги ўқиш тури болаларни тез толиқтиради. Бунинг учун ўқиш тури навбат-
лаштирилиши, бир-бирига узвий боғлаб ўқилиши лозим; агар болалар онгли ўқишга
ўрганмасалар, ифодали ўқиш элементларини яхши ўзлаштира олмайдилар. Улар равон,
тушунарли ўқимасалар, ўқиш тезлигини ошириш мумкин эмас. Демак, ўқиш турлари
бир-бири билан узвий боғлиқлигини ўқитувчи хамиша ҳисобга олиши керак.
Овоз чиқариб ўқишда ўқувчи матнни жуда эҳтиёткорлик билан ўқийди. Ўқиётган
ўқувчи хатоларга йўл қўйяптими, ўз вақтида унинг хаёлини фақат матн мазмунини
тушуниб ўқишга қаратиши лозим. Айниқса, тиниш белгиларига эътибор бериляптими,
бола, тутилмай равон ўқияптими, ўқитувчи бу жараёнларни жиддий назорат қилиб
бориши керак.
Ўқитишни фаоллаштириш шароитида ўқувчининг мустақил ақлий фаолияти
туфайли ўзлаштирадиган материални тушуниши керак. Таълимдаги систематик прин-
цип ўқитишнинг маълум бир изчилликда, тартибда ўзлаштиришни тақозо этади. Онгли
ўқиш жарёнида ўқилаётган матнни тушуниб, асосий мақсадни уқиб, асардаги айрим
сўзларнинг ўз ва кўчма маъноларини изоҳлаш, бундай сўзлар иштирокида гаплар туз-
дириш малакасини хосил қилиш лозим; матннинг мантиқий тугалланган қисмидаги
асосий фикрни топа билиш учун болаларга кўмаклашиш, матндаги табиат тасвирини
ўз кузатганларига боғлаб, мисоллар келтириб сўзлаб бера олиш, асарда иштирок
этувчиларнинг хулқ-атворини тўғри ифодалаб, яхши ишларни маъқуллаб, салбийла-
рини ёмонлаб, ўзларига ёққан қаҳрамонларнинг хатти-харакатларига тақлид қилишн
ўрганишга ундаш керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |