cum Fhenobarbitalo 0,02
D.t.d.N. 6
S. 1 та таблеткадан бош оғриғида ичилсин.
Таркибида бир неча дори воситаси бўлган айрим таблеткалар махсус коммерцион номга эга, масалан «Аэрон», «Веродон», «Холензим», «Никове- рин» ва б. Бундай мураккаб таркибли махсус номли таблеткаларга рецепт Tabulettas (Таблеткаларидан) сўзидан (чиқиш келишиги кўплик сонда – во множественном числе винительного подежа) бошланади ва кейин дорининг номи қўштирноқ ичида (бош келишик бирлик сонда – в единственном числе именительного подежа) ёзилади, сўнгра унинг миқдори кўрсатилади.
Мисол: 10 та «Холензим» таблеткасига рецепт ёзилсин ва 1 та таблетка- дан кунига 3 маҳал ичиш учун тавсия қилинсин.
Rp.: Tabulettas «Cholenzymum» N.10
D.S. 1 та таблеткадан кунига 3 маҳал ичилсин
Драже – Dragee – ичиш учун мўлжалланган дозаларга бўлинган қаттиқ дори шакли бўлиб, дори модда ва ёрдамчи моддаларни қанд доналарига қай- та-қайталаб қават-қават қилиб ўраш (дражелаш) йўли билан олинади. Драже- лар заводларда тайёрланади.
Қўшимча модда сифатида шакар, крахмал, буғдой уни, какао, шоколад, исътемол қилинадиган пиёзлар, бўёқлар ва бошқалар ишлатилади. Драже- нинг оғирлиги 1 граммдан ошмаслиги керак. Дражеларга рецепт ёзишнинг фақат 1 та усули мавжуд. Бунда рецепт Dragee (Дражесидан) сўзидан (чиқиш келишиги бирлик сонда – в единственном числе винительного подежа) бош- ланади ва кейин дорининг номи (қаратқич келишиги бирлик сонда – в един- ственном числе родительного подежа) ёзилиб, кейин унинг 1 марталик доза- си кўрсатилади, сўнгра D.t.d.N. (Шундай дозалардан ... тасини бер) ва кейин эса S. (Signa – Белгила) ёзилади.
Мисол: Таркибида 0,025 г аминазин бўлган 20 та дражега рецепт ёзилсин ва 1 та дражедан кунига 2 маҳал ичиш учун тавсия қилинсин.
Rp.: Dragee Aminasini 0,025
D.t.d.N. 20
S. 1 та дражедан кунига 2 маҳал ичиш учун
Гранула – Granulum (қаратқич келишик бирлик сонда – granuli, қисқар- тирилгани – gran.) – қаттиқ дори модданинг бир хилдаги думалоқ, цилиндр- симон ёки овал шаклидаги майда заррачалари (бўлакчалар ёки доначалар) кўринишида бўлиб, ичиш учун тавсия қилинади. Ёқимсиз ҳидли ва таъмли, маҳаллий таъсирлантирувчи хоссага эга ва шу билан бирга, заҳарлилиги кам бўлган дори воситалари гранулаларда ишлаб чиқарилади. Улар фармацевтик завод ва фабрикаларда тайёрланади. Гранулалар тайёрлашда шакл берувчи восита сифатида шакар, чой содаси, крахмал, глюкоза, тальк, шакарли сироп, истеъмол бўёқлари ва айрим бошқа моддалар ишлатилади. Гранулалар доза- ларга бўлинмаган дори шакли бўлганлиги сабабли, рецептда уларнинг уму- мий дозаси (барча қабул қилишга етадиган миқдорда) ёзилади ва асосан чой қошиқларда дозаланади. Айрим гранулалар бевосита ишлатишдан олдин сув- да эритилади ва суюқ дори шакллари сингари қабул қилинади. Гранулалар- нинг ҳаммаси официнал бўлганлиги учун рецептда бир хил шаклда ёзилади.
Мисол: Пара-аминосалицилатнинг 100 грамм грануласига рецепт ёзинг ва 1 чой қошиқдан кунига 3 маҳал овқатдан 1 соат кейин ичиш учун тавсия қилинг.
Do'stlaringiz bilan baham: |