Рецептура


Rp.: Membranulas ophtalmicas



Download 0,82 Mb.
bet67/72
Sana21.02.2022
Hajmi0,82 Mb.
#39754
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   72
Bog'liq
Умумий рецептура, қўлланма

Rp.: Membranulas ophtalmicas cum Sulfapyridazinum-natrio N.30
D.S. Кунига 1 маҳал 1 та пленкадан пастки қовоқ орқасига жой- лаштирилсин
Аэрозоллар – Aerosola (бош келишик бирлик сонда – aerozolum, чиқиш келишиги бирлик сонда – aerosolum) – аэродисперс тизим бўлиб, уларда дис-перс муҳит сифатида ҳаво, газ ёки газлар ара- лашмаси, дисперс фаза сифа-тида эса ўлчамлари 1 дан бир нечта ўнлаб микрометрларга тенг бўлган қат- тиқ ёки суюқ моддаларнинг заррачалари ҳисобланади.
Аэрозолларнинг бошқа дори шаклларидан афзаллиги шундаки, улар иш- латишга ва олиб юришга қулай ҳамда дори препаратини қуриб қолишидан ва ифлосланишидан сақлайди, айрим аэрозолларга эса, дори воситасини доза- лаш учун махсус мослама ҳам ўрна- тилган бўлади. Улар тиббиёт амалиётида ингаляция қилиш ҳамда сиртга қўллаш учун ишлатилади. Заррачаларининг ўлчамлари 0,5-10 мкм бўлган аэрозоллар ингаляция қилиш учун ишлатилади. Бундай аэрозоллар биринчи навбатда юқори нафас йўллари ва ўпка касал- ликларини даволашда ишлатилади. Уларга «Эфатин», «Камфомен», «Салбу- тамол», «Беротек» ва б. препаратлар киради. Аэрозолларнинг барчаси офи- цинал бўлганлиги сабабли рецептда қисқартирилган шаклда ёзилади.
Мисол: «Салбутамол» аэрозолидан 1 донасига рецепт ёзинг ва кунига 3 маҳал ингаляция қилиш учун тавсия қилинг.
Rp.: Aerosolum «Salbutamolum» N.1
D.S. Кунига 3 маҳал ингаляция қилиш учун
Сиртга қўллаш учун тавсия қилинадиган аэрозол препаратлари эритма- лар, линиментлар, кўпиклар, пластик кўпиклар ва б. шаклларда ишлатилади. Бундай препаратлар асосан дерматологияда, жарроҳлик амалиётида ва гине- кологияда қўлланилади.
6-МАВЗУ БЎЙИЧА ТАЛАБАЛАРНИНГ МУСТАҚИЛ ТАЙЁРЛАНИШЛАРИ УЧУН ТОПШИРИҚЛАР


I. Қуйидагиларга рецепт ёзинг:
1. Таркибида 2 сг папаверин гидрохлориди (Papaverini hydrochloridum) бўлган 10 та сочмага.
2. Таркибида 1 дг этаминал-натрий (Aethaminalum-natrium) бўлган 6 та сочмага, 1та сочмадан ётишдан олдин берилсин.
3. Таркибида 3 дг тоза кодеин (Codeinum purum) бўлган 10 та сочмага.
4. Таркибида 25 сг амидопирин (Amidopyrinum) ва 5 мг тоза кодеин (Co- deinum purum) бўлган 10 та сочмага.
5. Таркибида 15 мг дан кодеин фосфати (Codeinum phosphas) бўлган 10 та сочмага.
6. Таркибида 25 мг терпингидрат (Therpini hydratum) ва 15 мг тоза кодеин (Codeinum purum) бўлган 10 та сочмага.
7. Таркибида 25 мг дан белладонна (Belladonna) экстракти бўлган 10 та сочмага.
8. Таркибида 5 дг дан ацетилсалицилат кислотаси (Acidi acetylsalicyli- cum) бўлган 10 та сочмага.
9. Таркибида 1 сг нитразепам (Nitrazepamum) бўлган 6 та сочмага, 1 сочмадан ухлашдан олдин берилсин.
10. Таркибида 5 дг натрий салицилати (Natrii salicylas) бўлган 10 та соч- мага.
11. Таркибида 25 мг пиридоксин (Pyridoxinum) ва 1 сг рибофлавин (Ri- boflavinum) бўлган 20 та сочмага.
12.Таркибида 5 сг никотинат кислотаси (Acidum nicotinicum) бўлган 20 та сочмага.
13. Таркибида 15 сг дан натрий нуклеинати (Natrii nucleinas) бўлган 10 та сочмага.
14. Таркибида 1 сг дан кофеин натрий бензоати (Coffeinum natrio-ben- zoas) бўлган 10 та сочмага.
15. Таркибида 25 мг белладонна қуюқ (Belladonnae spissum) экстракти сақлаган 10 та сочмага.
16. Таркибида 25 сг дан қайтарилган темир (Ferri reductum) бўлган 10 та сочмага, желатинали капсулада.
17. Таркибида 5 дг левомицетин (Laevomycetinum) бўлган10 та желати- нали капсулага.
18. td = 25 сг бўлган оксациллиннинг (Oxacillinum) 10 та сочмасига, же- латинали капсулаларда.
19. 2 дг дан левомицетин (Laevomycetinum) тутган 25 та капсулага.
20. 2 дг дан барбамил (Barbamylum) сақлаган 6 та желатинали капсулага, 1 та капсуладан уйқудан олдин ичиш учун.
21. td=2дг бўлган хинидин сульфати (Chinidini sulfas) га, 10 та крахмалли капсулада.
22. Таркибида 15 сг дан бутадион (Butadionum) бўлган 10 та таблеткага.
23. Таркибида 15 мг дан прозерин (Proserinum) бўлган 10 та таблеткага.
24. Таркибида 1 дг фенобарбитал (Phenobarbitalum) бўлган 6 та таблетка- га, 1 таблеткадан ётишдан олдин берилсин.
25. Таркибида 3 дг сульфапиридазин (Sulfapyridasinum) бўлган 10 та таб- леткага.
26. Таркибида 15 мг викасол (Vicasolum) тутган 10 та таблеткага.
27. Пирилен (Pirilenum) нинг (td = 5 мг) 10 та таблеткасига.
28. Таркибида 1 сг дан фенамин (Phenaminum) бўлган 6 та таблеткага.
29. 117 мг ли дифенин (Dipheninum) нинг 50 та таблеткасига.
30. Таркибида 15 сг қайтарилган темир (Ferri reductum) бўлган 50 та таб- леткага.
31. Таркибида 5 мг преднизолон (Prednisolonum) бўлган 20 та таблет- кага.
32. Таркибида 5дг анальгин (Analginum) бўлган 10 та таблеткага.
33. Таркибида 1 сг октадин (Octadinum) бўлган 20 та таблеткага.
34. Таркибида 5 сг димедрол (Dimedrolum) бўлган 20 та таблеткага.
35. Таркибида 5 дмг нитроглицерин (Nitroglycerinum) бўлган 50 та таб- леткага, 1 таблеткадан тил остига қўйилсин.
36. Таркибида 25 сг дипразин (Diprazinum) бўлган 10 та дражега.
37. Таркибида 25 мг дан аминазин (Aminazinum) бўлган 50 та дражега.
38. Таркибида 5 сг диазолин (Diasolinum) бўлган 20 та дражега.
39. Таркибида 5 cг аминазин (Aminazinum) бўлган 20 та дражега.
40. Таркибида 1 мг дан резерпин (Reserpinum) бўлган 50 та дражега.
41. Галоперидол (Haloperidolum) нинг 15 дмг ли 10 та дражесига.
42. 1 сг супрастин (Suprastinum) сақлаган 10 та дражега.
43. Таркибида 25 мг индометацин (Indometacinum) бўлган 25 та дражега.

Download 0,82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   64   65   66   67   68   69   70   71   72




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish