Экстемпорал усулида тайёрланган
дори воситалари № ______
|
Дорихона штампи
|
қабул қилган дорихо- на муассасаси фарма- цевт ходимининг фа- милияси, исми, ота- сининг исми
|
тайёрлаган дорихона муассасаси фармацевт ходимининг фами- лияси, исми, отаси- нинг исми
|
текширган дорихона муассасаси фармацевт ходимининг фамилия- си, исми, отасининг исми
|
берган дорихона му- ассасаси фармацевт ходимининг фами- лияси, исми, отаси- нинг исми
|
|
|
|
|
(рецептнинг йиртма корешоги қисми орқа томони)
БЕМОР УЧУН ЭСЛАТМА
Рецептнинг йиртма корешоги (стикер, дори воситаси ҳақида тўлиқ маълумот берувчи товар чеки) дори воситаси билан даволаниш якунига еткунига қадар сақланиши лозим.
Рецептда савдо номи билан тайинланган дори воситаси дорихонада мавжуд бўлмаган ҳолларда ушбу дори воситасининг халқаро патентланмаган номига асосан бошқа савдо номига эга бўлган дори воситасига синонимик алмаштирилиши мумкин.
Бунда рецептда тайинланган дори воситалари (дори воситаларининг но- ми, бир кунлик дозаси, қабул қилиш ёки юбориш усули, миқдори, давомий- лиги ва б.) рецептнинг йиртма корешогида ҳам бир-биридан фарқланмайди- ган ҳолатда кўрсатилиши шарт.
Рецепт ёзишда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги- нинг 191-сонли буйруғининг иловасида келтирилган асосий рецептура қис- қартмаларидан (кейинги бетларда тўлиқ кўрсатиб ўтилган) фойдаланиш мум- кин. Рецептда айнан қандай дори воситаси ёзилганлигини аниқлашда адаш- тирувчи ингредиентларнинг номига яқин қисқартмаларни ёзишга йўл қўйил- майди.
Рецепт Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизими- даги даволаш-профилактика муассасалари томонидан берилганда уларнинг юқори қисми чап бурчагида даволаш-профилактика муссасасининг номи ва манзили тегишли штамп қўйилган ҳолда кўрсатилиши, хусусий даволаш- профилактика муассасалари томонидан берилганда эса қўшимча равишда ре- цептнинг юқори қисми ўнг бурчагида ушбу муассасанинг фаолият кўрсати- ши бўйича берилган лицензиясининг тартиб рақами, берилган санаси ва амал қилиш муддати ҳам кўрсатилиши лозим.
Рецептда “Ичиш учун”, “Маълум”, “Қоида тариқасида” ва бошқа шу ка- би белгилардан фойдаланиш ман этилади. Рецепт бланкида кўрсатилган ка- таклар аниқ ва тушунарли тарзда тўлдирилиши, унда ўчириш ва тузатишлар- га йўл қўйилмаслиги керак.
Рецепт даволовчи шифокорнинг имзоси ва шахсий муҳри билан тасдиқ- ланиши лозим. Бунда даволовчи шифокор шахсий муҳрининг ташқи айлана диаметри 20 мм, кичик айлана диаметри 10 мм, айланалар орасидаги масофа 3 мм ва кичик айлана ичидаги чизиқ узунлиги 8 мм бўлиши ҳамда катта ай- лана ичида даволовчи шифокорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, кичик айлана ичида эса “шифокор” сўзи ёзилади.
Рецепт уни берган даволовчи шифокорнинг имзоси билан тасдиқланган кундан бошлаб бир ой мобайнида ҳақиқий ҳисобланади.
Касаллиги сурункали бўлган беморлар учун амбулатория шароитида тайёр дори воситаларига ва экстемпорал усулда тайёрланадиган дори восита- ларига рецепт берилганда, даволовчи шифокор томонидан истисно тариқаси- да уни амал қилиш муддати бир йилгача белгиланишига рухсат этилади, миқдорий буюм ҳисобида турувчи анаболик фаолликка эга бўлган ҳамда тар- кибида спирт сақловчи экстемпорал усулда тайёрланувчи дори воситалари бундан мустасно.
Даволаш-профилактика муассасаларида дори воситаларини тайинлаш ҳамда беморнинг дори во-ситаларини қабул қилиш, сақлаш ва қўллаш тар-тиби, шунингдек, дорихона муассасалари томони-дан аҳолига дори воситаларини рецепт асосида бе-риш тўғрисидаги низомнинг 3-иловасига мувофиқ
Асосий рецептура қисқартмалари
Do'stlaringiz bilan baham: |