Разъездлар, қувиб ўтиш пунктлари вазифаси



Download 1,53 Mb.
bet3/6
Sana20.06.2022
Hajmi1,53 Mb.
#686278
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1212 ббт

Участка станциялар. Поездларга хизмат кўрсатиш, локомотив бригадаларининг ишини ташкил қилиш, поезд таркибларини техник ва тижорат кўрикларидан ўтказиш, экипировка таъминотларини бажариш ва ҳаракатланувчи таркибларни (вагонларни) таъмирлаш, участка ва терма поездларни тарқатиш ва қайта тузиш мақсадларида темир йўл линияларида участка станциялар қурилади. Участка станцияларнинг темир йўл тармоқларида жойлашиши тортиш тури, поездларга локомотивлар хизматини кўрсатиш услуби ва локомотив бригадаларининг ишини ташкил қилишга боғлиқ бўлади.
Янги темир йўл линияларида асосий депоси бўлган участка станциялар оралиғидаги масофа электрли тортиш турида 700-1000 км, тепловозли тортишда эса 500-800 км ни ташкил этади. Ўзбекистонда темир йўлларнинг тармоқланиш ва ривожланиш хусусиятлари, саноат ва аҳоли марказларининг жойлашуви ҳамда маҳаллий шароитлар таъсирида участка станциялар орасидаги масофалар қисқароқ бўлиб, 150-500 км.ни ташкил этади.
Участка станциялар қуйидаги асосий вазифаларни бажариш учун мўлжалланади: ўтиб кетувчи транзит поездларга хизмат кўрсатиш, локомотивлар ва локомотив бригадаларини алмаштириш; участка ва терма поезд таркибларини тарқатиш ва қайта тузиш; ҳаракатланувчи таркибларга техник хизмат кўрсатиш; йўловчи, юк ва тижорат ишларини бажариш ва бошқалар. Участка станциялар саноат корхоналари, омборхоналар ва конларнинг тармоқ йўлларига ҳам хизмат кўрсатади. Айрим участка станцияларда йўловчи вагонларни сув ва ёқилғи билан таъминлаш, айрим вагонлар экипировкаси ва бошқа технологик жараёнлар бажарилади.
Участка станцияларнинг турлари. Поездларга локомотив хизматини кўрсатишдаги ўрни бўйича участка станциялар локомотив деполи ёки локомотивларни қайтариш ва локомотив бригадаларини алмаштириш пунктли бўлиши мумкин.
Участка станцияларда йўловчи ва багаж ишлари одатда оралиқ станцияларга қараганда анча катта миқдорда бажарилади. Участка станцияларда тўхтаб ўтадиган транзит йўловчи поездлар бош йўлларга ёки қабул қилиш-жўнатиш йўлларига қабул қилинади. Транзит поезднинг тўхтаб туриш вақтида йўловчиларни чиқариш ва тушириш билан бир вақтда багаж, почта ортилади ва туширилади, вагонлар техник кўрикдан ўтказилади, айрим вагонлар ажратмай таъмирланади, айрим станцияларда таркиб сув билан, қиш кунларида эса ёқилғи билан таъминланади. Локомотивлар ёки локомотив бригадаларини алмаштириш ҳозирги вақтда айрим участка станцияларда бажарилади.
Участка станцияда бажариладиган юк ишлари қуйидагилардан иборат: юк ноҳиясида, омборхоналарда ва бошқа юк фронтларида вагонлардан юкларни тушириш ва юклаш; саноат корхоналарининг станцияга туташган шохобча йўлларига хизмат кўрсатиш; вагон тарозиларида шу станцияда ортилган ёки тарози бўлмаган оралиқ станциялардан келган вагонларни тортиш; айрим участка станцияларда майда жўнатмали вагонларни саралаш; вагонлар таъминоти, жонзот молли вагонларни сув билан таъминлаш; бўш вагонларни тозалаш ҳамда ювиш каби ишларни бажариш ва бошқалар.



Бир йўллик линияларда қабул қилиш-жўнатиш ва саралаш


парклари параллел жойлашган кўндаланг турдаги участка станция чизмаси

Участка станцияларда лойиҳаланадиган иншоотлар ва қурилмалар станциянинг ишлаш характерига қараб қуйидаги асосий жараёнларни бажариш учун хизмат қилиши керак: йўловчиларни чиқариш ва тушириш, багаж-почта ва йўловчи поезд тезлигидаги юкларни қабул қилиш, сақлаш ва бериш; йўловчи ва юк поездлари билан техник жараёнларни ўтказиш; юк ҳовлиси ва бошқа ортиш-тушириш пунктларига вагонларни узатиш ва йиғиш, юкларни қабул қилиш, сақлаш ва топшириш; юкларни ортиш-тушириш, вагонларни тортиш ва ортиш жойларида габаритлилигини текшириш, зарур ҳолларда юкларни саралаш ва қайта ортиш, носоз вагонларни таъмирлаш жойларига узатиш, таъмирлаш, айрим вагонларни ювиш, зарарсизлантириш (дезинфекциялаш) ва бошқа ишларни бажариш; айрим таркиб ва вагонларни қабул қилиш, жўнатиш ва саралаш паркларидан махсус қурилмаларга (ювиш-буғлаш пунктларига, саноат станцияларига, тирик молларни ортувчи жойларга) узатиш.


Келиш олди йўллари сонига қараб участка станцияларнинг бир йўлли, икки йўлли ва кўп йўлли турлари фарқланади. Келадиган йўналишлар сонига қараб участка станциялар икки йўналишли узелсиз ҳамда уч ва ундан ортиқ йўналишлар туташган узел участка станцияларга бўлинади.

Қабул қилиш-жўнатиш ва саралаш парклари ўзаро кетма-кет


жойлашган бўйлама турдаги участка станция чизмаси



Қабул қилиш-жўнатиш ва саралаш парклари ўзаро силжитиб жойлашган ярим бўйлама турдаги участка станция чизмаси

Асосий паркларининг ўзаро жойлашувига қараб: кўндаланг (12.9-расм), бўйлама (12.10-расм) ва ярим бўйлама (12.11-расм) турдаги ҳамда йўловчи иншоотлари ва юк поездлари қабул қилиш-жўнатиш парклари ўзаро кетма-кет жойлашган участка станциялар фарқланади.


Узел бўлмаган участка станциялар ён йўналишлар қўшилмайдиган магистрал темир йўлларда жойлашади Бундай участка станцияларнинг асосий чизмаларида саралаш парки қабул қилиш-жўнатиш паркларига нисбатан ташқи томондан жойлашади. Юк ноҳияси саралаш паркига яқин ёки йўловчи биноси томондан жойлашиши мумкин.
Станция бўғизларини лойиҳалашда саралаш ишларини поездларни қабул қилиш йўлларидан ажратилган ҳолда бажарилишини таъминлаш, локомотивни ўтиш йўлидан берк йўлга бериш ва олишни таъминлаш, локомотив хўжалиги томонидан эса поездларни қабул қилиш ёки жўнатиш билан бир вақтда локомотивларни ўтиш йўли орқали юришини ва иккинчи тортиш йўлида манёвр ҳаракатларини бажариш имкониятларини бериш керак. Саралаш паркининг барча йўлларидан ёки айрим қисмидан бош йўлга икки томондан чиқиш имкони яратилиши янги тузилган поездларни тўғридан-тўғри саралаш паркидан жўнатиш имконини беради.
Участка станциялардаги локомотив хўжалиги иншоотларига локомотив бинолари, устахоналар ва экипировка қурилмалари киради. Локомотивлар хизмати ҳалқа усулида ташкил қилинганда уларни поезддан ажратмаган ҳолда қум, ёқилғи ва артиш материаллари билан таъминлаш учун экипировка қурилмаларини қабул қилиш-жўнатиш йўлларининг ўзида жойлаштириш мумкин. Умуман, локомотив хўжалигини юк поездларининг ҳаракат йўлларига яқин жойлаштириш мақсадга мувофиқ бўлиб, станциянинг кейинги тараққиётини чекламайди.
Участка станцияларда вагон хўжалигининг асосий иншоотлари вагон таъмирлаш депоси, жорий таъмирлаш пунктлари, вагонларга техник хизмат кўрсатиш ва автотормозларнинг назорат пунктларидан иборат бўлиши мумкин.

Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish