Разъездлар, қувиб ўтиш пунктлари вазифаси



Download 1,53 Mb.
bet6/6
Sana20.06.2022
Hajmi1,53 Mb.
#686278
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
1212 ббт

Саралаш станциялар. Саралаш станциялар юк поездларни ялписига қайта ишлаш-тарқатиш ва янгидан тузиш учун хизмат қилади. Саралаш станцияларда барча йўналишлардан келадиган транзит ва маҳаллий вагонлар оқими қайта ишланади ва узоқ масофаларга станцияларда қайта ишланмай етиб борадиган янги поездлар тузилади. Улардан ташқари саралаш станцияларда участка, терма ва узатма поездлар тузилади ҳамда ўтиб кетувчи транзит поездларга хизмат кўрсатиш ишлари бажарилади, вагонлар таъмирланади, локомотивлар экипировка қилинади, жонли моллар ортилган вагонлар сув билан таъминланади, майда жўнатмали вагонлар ва контейнерлар сараланади.
Саралаш станциялар оммавий равишда юк ортиш ёки тушириш ноҳияларида, йирик саноат ва аҳоли марказлари яқинида, кўплаб вагонлар оқими тўпланадиган темир йўл узелларида қурилади. Саралаш ишларини бажариш учун ушбу станцияларда саралаш парклари, саралаш иншоотлари (саралаш тепалиги) ва манёвр тортиш йўллари қурилади. Поездлар билан бажариладиган технологик жараёнлар учун қайта ишлашга келадиган поездларни қабул қилиш парклари, станцияда янгидан тузилган поездларни жўнатиш парклари, транзит поездларни қабул қилиб жўнатиш парклари ҳам қурилади. Қайта ишланувчи поездлар учун мўлжалланган қабул қилиш, саралаш ва жўнатиш парклари саралаш тепалиги билан биргаликда саралаш тизимини ташкил қилиб саралаш комплекти деб юритилади.
Саралаш парки йўлларининг сони поезд тузиш режаси асосида белгиланган манзиллар ва вагонлар оқими миқдори бўйича топилади. Қабул қилиш, жўнатиш ва транзит парки йўллари ҳаракат миқдори ва станцияда туташадиган йўналишлар сонига қараб ҳисобланади.
Саралаш станцияларда локомотив ва вагон хўжалиги иншоотлари, сув таъминоти, электр таъминоти, алоқа ва СМБ қурилмалари бўлади. Саралаш станциялар замонавий автоматика ва телемеханика тизимлари ва ускуналари билан жиҳозланади.
Асосий паркларининг ўзаро жойлашуви бўйича саралаш станцияларнинг парклари кетма-кет, параллел ва аралаш турда жойлашган чизмалари бўлади.
Саралаш тизими (комплекти) сони бўйича бир ва икки томонли саралаш станциялар бўлади. Бир томонли саралаш станцияларда қабул қилиш, саралаш ва жўнатиш паркларидан ва саралаш иншоотидан иборат бўлган бир умумий саралаш комплекти бўлиб (12.12-расм), ушбу парклар станцияга барча йўналишлардан келадиган қайта ишланувчи вагонлар оқими учун хизмат қилади. Икки томонли саралаш станцияларда икки саралаш комплекти бўлиб, улар станцияга икки (жуфт ва тоқ) томондан келадиган йўналишлардаги вагонлар оқимини қайта ишлаш учун алоҳида йўналиш комплектларига ажралади.



12.12-расм. Бир томонли саралаш станция чизмаси: 1 – поездлар жўнатиш навбатчиси пости; 2 – техник хизмат кўрсатиш пункти; 3 – компрессор хонаси; 4 – поездлар тўхташ пункти; 5 – поездлар тузиш навбатчисининг пости; 6 – марказий бошқарув пости; 7 – саралаш тепалиги; 8 – пневмопочта қабул пункти; 9 – телетайп пости

Ҳар бир турдаги саралаш станцияда ўтиб кетувчи транзит поездлар учун ўз йўналиши бўйича алоҳида қабул қилиш-жўнатиш парклари қурилади.


Вагонларни қайта ишлаш бўйича манёвр ишларини бажариш турига қараб саралаш тепаликли ва саралаш тепалиги бўлмаган станциялар фарқланади.
Темир йўллардаги замонавий техник жиҳозланиш ва ишлаш технологияси афзалликлари бўйича барча йўналишлар учун парклари кетма-кет жойлашган, умумий қабул қилиш, саралаш ва жўнатиш паркларига эга бўлган бир томонли саралаш станция энг тараққий қилган ва кенг қўлланиладиган станция сифатида қабул қилинган.
12.12-расмда кўрсатилган бир томонли саралаш станция чизмасида икки томондан (жуфт ва тоқ йўналишлардан) келаётган транзит поездлар тегишли йўналишларнинг Тр-1 ва Тр-2 транзит парклари йўлларига қабул қилинади ва у ерда поездлар тегишли техник кўрикдан ўтказилади, зарурий ҳолларда вагонлар жойида таъмирланади ва локомотивлар алмаштирилади. Қайта ишлаш учун келадиган жуфт ва тоқ йўналиш поездлари қабул паркининг тегишли П-1 ва П-2 бўлимларига қабул қилинади, у ерда поезд локомотиви ажратилиб локомотив хўжалигига (депога) жўнатилади, поезд таркибларини тарқатишга тайёрлаш бўйича барча технологик жараёнлар (техник ва тижорат кўриклари) бажарилади ва таркиб саралаш тепалигига сурилиб тарқатилади.



Саралаш паркида йўлларнинг жойлашуви


Саралаш тепалигида вагонлар олдиндан автоулагичларда узилиб, тепаликдан ўз инерцияси бўйича тезланувчан ҳаракат билан саралаш парки йўлларига бирин-кетин тарқатилади. Бир неча таркиблар тарқатиб тугаллангандан кейин саралаш паркининг айрим йўлида бир манзил йўналиши бўйича тўпланган вагонлар сони режавий поезд таркиблари узунлигига етарли бўлганидан кейин, ушбу таркиб паркнинг қуйи қисмида ишловчи манёвр локомотиви ёрдамида жўнатиш паркининг тегишли О-1 ёки О-2 бўлимига тортиб ўтказилади. Ушбу жараён билан бир вақтда саралаш паркидан поезд ҳужжатлари ҳам жўнатиш паркига юборилади. Жўнатиш паркида поезд таркиблари ва вагон ҳужжатларининг тўлиқлиги, уларнинг кетма-кетлик тартиби назоратдан ўтказилади, таркиб техник ва тижорат кўригидан ўтказилади, локомотив хўжалигидан поезд локомотиви берилиб тормоз тизимлари синовдан ўтказилади ва поезд тегишли йўналишда жўнатилади.


Станцияда туширилиши лозим бўлган маҳаллий юк вагонлари саралаш жараёнида С паркида ажратилган айрим йўлларда тўпланади ва вақти-вақти билан манёвр локомотиви ёрдамида тегишли юк ноҳияларига (юк ҳовлиси, саноат корхоналарининг шохобча йўллари, узелдаги бошқа станциялар ва шу кабилар) узатилади, у ерда ишлари тугалланаган вагонлар қайтадан станцияга олиб чиқилиб жўнатиш учун ҳозирланади.


1. Участка станцияларнинг вазифаси нималардан иборат ва қаерларда қурилади?
Download 1,53 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish