«Расм ва костюм графикаси» фанидан лаборатория машғулотларини бажариш бўйича



Download 34,3 Mb.
bet10/21
Sana12.07.2022
Hajmi34,3 Mb.
#781442
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21
Bog'liq
РКГ

4. Лаборатория машғулоти (4 соат)
Оддий буюмлардан тузишган натюрморт .

Биринчи навбатта натюрмортни холатда яъни ёркин рангларга бой ва бир бирини такрорламас шаклга эга килиб куйилиши керак. Талабаларга декаратив йуналишларда ишланган натюрмортларни намуна сифатида курсатиб декоратив йуналишлар тугрисида тушунча бериш лозим. Натюрмортда ёркин иссик совук ранглар уйгунлиги булиши керак


Хажми 50х70

  1. Натюрмортни планшетга жойлаштириш

  2. Буюмлар нисбатини аниқлаш.

  3. Ёруғ ва соя қисмларини ажратиш.

  4. Рангларда ажратиш.

  5. Умумлаштириш.

  6. Тугаллаш.

Услубий кўрсатма
Натюрмортни планшет юзасига жойлаштиришида кичик ва катта қисмларга ажратиб олиш керак бўлади. Бунда асосан биринчи навбатда катта буюмлар ўрни топилиб, хомаки чизиклари амалга оширилади. Хомаки чизиқлар орқали буюмлар характери ва шакл ўлчамлари ҳисобга олиниб жойлаштирилади.

Юзада барча буюмлар тўлиқ жойлаштирилиб, улар орасидаги тенглик мувозанати тўғри эканлиги кўриб чиқиб ҳамма қисмлардаги шаклларни қуриш мумкин.
Қуриш жараёнида аниқлик ва тўғри ўлчов олишни талаб этади. Буюмлардаги мураккаб шаклни конструктив қуриш учун шакл ёрдамчи чизиқлар ёрдамида аниқланиб ўлчовлари текширилади.

Барча ўлчовлар буюмлар нисбати асосида аниқлаб олинади. Юқорида кўрсатиб ўтилган ўлчовлар шаклни тўғри қурилишдаги, бўғимлар шакл ўзгаришлари чизгилари аниқ ифода этилиши кейинги босқичга ўтишда муҳим аҳамиятга эгадир.
Буюмлар нисбатини аниқлаш ўлчовлар ва тус муносабатлари аниқланиб олиниши керак бўлган босқичдир. Барча нисбатлар буюмлардаги сифатлар ўрганилиши ва материаллик хусусиятлари ўз ифодасини топиши керак.

Ёруғлик ва соя қисмлари ажратиш постановка қурилмасида ўз ўрнини топиши ва ёруғлик кучи қандай даражага эга эканлиги уларнинг туси ва ранги умумлашмаси белгилаб олинади. Ёруғлик кучи даражаси ранг тус муносабатлари ёрқинлигини аниқлаб беради.


Рангларда қарама-қарши муносабатлар буюмлардаги ёруқликни ва ранглар жозибадорлиги ҳар томонлама иссиқ ва совуқ ранглар воситасида амалга оширилади.






Соя қисмлари умумлашган ҳолда иссиқроқ ранглар гаммасида ифодалаш, ёруғ қисмларда эса совуқроқ бўлган ранглар ишланилиши керак. Ранг суртмалари бир неча босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда енгил унча мураккаб бўлмаган ранглардан фойдаланиш мумкин. Агар тез амалга ошириш, яъни ҳўл қоғоз юзасига акварел суртмаси амалга оширилса юзадаги суртма бир оз муддатдан сўнг ранг кучи пасайганини кўришимиз мумкин. Ранг суртмаси бир неча аста - секинлик билан ишлатилиши мақсадга мувофиқдир.
Барча ранг суртмалари умумий холга келтириш босқичида енгиллик билан яқин ва узоқда жойлашган буюмлар ўрнига қараб умумлашади ёки бўрттирилади.
Бўрттган қисмлар томошабин назарида яхлитлик ва жозибадорлик сифатлари билан намоён бўлади.
Буюмлардаги материалликни юзага чиқаришда умумлаштириш машғулоти бир неча маротаба қайта ишлов бериш йўли билан ҳосил бўлади. Материаллик хусусиятига узоқ муддатли ишлов бериш тажрибаси ёрдамида етиб бориш мумкин. Умумлаштиришнинг барча босқичлари тўлиқ амалга оширилиши тугаллик ва энг муҳими материаллик сифатига олиб келади.

Download 34,3 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   6   7   8   9   10   11   12   13   ...   21




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish