Чорбоғ бўёқчилар, дурадгорлар, бичиқчилар ва узоқ ерлардан ётадиган бўлиб келган қариндошлар билан гоҳ тўлиб, гоҳ бўшарди. Ҳар ким ўзига яраша бирон иш билан банд эди.Улар ҳозирдан таклифнома ёзиш, каму кўстларни сотиб олиш учун бозорга қатнаш, кийим тикиш билан машғул. Yuqoridagi gaplardan ma`lumki, muallif milliylik ruhini anglatuvchi to`y marosimlariga e`tiborini qaratgan. - Choliqushi romanida konfliktning inson-inson ko`rinishidagi turi bosh qahramonlar talqinida juda ham aniq qilib ko`rsatib berilgan. Ya`ni Feride va Komron o`rtasida kelishmovchilikning boshqa asarlardan farqli tomoni shundaki, ular o`rtasida hech qanday urush, janjallar bo`lmaydi, aksincha Feride asar voqealari davomida undan qochib yuradi va ich-ichidan unga bo`lgan nafrati muhabbati ustidan qilayotgan g`alabasi Komronga bo`lgan konflikti qilib ko`rsatilgan. Shuningdek, asarda inson-tabiat va inson-jamiyat ko`rinishdagi konflikt turlari Feridening uzoq safarlari mobaynida ko`rsatilgan. Misol qilib, safarlaridan birida qabriston yonidagi uyda turganida va zimiston ko`chalarda boshqa joylarga qilgan safarlarida qo`rqishlarini keltirish mumkin. Inson-jamiyat konfliktini esa Feridega odamlar tomonidan qilingan tuxmatlar orqali bilish mumkin.
Folklor namunalari Muallif asarni yanada boyitish uchun turli xil maqol, afsona va hikmatli so`zlardan foydalangan. Misol qilib ushbu asar ichidagi rivoyatlarni keltirish mumkin: Ёш болалигимда бир эртак эшитганман. Билмайман, қайси бир ёш султонни олиб қочиш учун узоқ тоғ орқасидан бир лашкар йўлга чиқибди. Аскарлар кундузлари ғорларга кириб яширинар, кечалари йўл юрар эканлар. Қоронғида биров кўриб қолмасин, деб эгниларига қора кафан кийиб олишаркан. Шу тахлит ойларча йўл юришгандан кейин шаҳарни босмоқчи бўлиб туришган кечада ёш султонга худонинг раҳми келибди-ю, қоронғиликда яшириниб, пусиб келаётган бу қора кафанли тун қўшинини тошга айлантириб юборибди. Зайнилар аслида кимлар экан, Хатича хоним? — деб сўрадим. Мен ҳам билмайман, қизим, бу қишлоқ азалдан ўшаларники эмиш. Ҳозир минораларидан бошқа ҳеч нарса қолмаган. Худо раҳмат қилсин уларни. Зайни ота уларнинг улуғи экан. Ҳеч ким тузата олмаган касалларни шу ерга келтиришади. Мен бу ерга битта шол хотинни кўтариб келганларини биламан. Қайтишда ўз оёғи билан юриб кетди. Зайни отанинг сағанаси қабристоннинг этагида, каттакон бир сарви дарахтининг тагида экан. Хатича хоним ҳар куни кечаси сағанага кириб, учта чироқ ёқиб чиқар экан: бирини дарахтнинг тагига, иккинчисини эшикнинг ичкари томонига, учинчисини эса қабрнинг бош томонига қўяр экан. Ushbu rivoyatlar orqali asar yanada qiziqarli va kitobxonni o`ziga jalb qilish uchun ishlatilgan.
Do'stlaringiz bilan baham: |