Ращим щасанов



Download 1,45 Mb.
bet40/87
Sana21.02.2022
Hajmi1,45 Mb.
#22916
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   87
Bog'liq
Тасвирий санъат асослари май 2008

Лайло Салимжонова

Хозирги замон Ўзбекистон тасвирий санъатининг портрет, натюрмот, манзара ва маиший жанрларида ижод қилаётган ўзбек рассомлардан бири Лайло Салимжоновадир. 111-расм.


Лайло Абубакировни Салимжонова 1936 йилда Самарқанд вилоятининг Ургут шахрида туғилган. Отаси ҳуқуқшунос, онаси уй бекаси эди. Ушбу оила 1941 йилда Тошкентга кўчиб келади. Оилада санъатга дахлдор киши бўлмаса ҳам Лайло ўрта мактабнинг 8-синфини тамомлаб, ўзининг қизиқиши туфайли П.П.Беньков номидаги Республика рассомлик билим юртининг тасвирий санъат бўлимига ўқишга киради. Билим юртини 1957 йилда муваффақиятли битириб, шу йилнинг ўзида Н.Н. Островский номидаги театр ва рассомлик институтининг тасвирий санъат факультетига кириб, 1963 йилда уни тамомлайди. У ерда қўзибоев, Т.Огонесов, Ахмедов каби рассомлар қўлида санъат сирларини ўрганади. Ёш рассомни марғилонлик каштачи қизларнинг қўл меҳнати билан яратадиган ажойиб ишлари қизиқтирар эди. Шу боис диплом иши Р.Ахмедов рахбарлигида “Марғилон каштачилари” мавзусида бўлди.
“Саодат” журналининг бош муҳаррири шоира Зулфия Лайло Салимжоновани талабалик давридаёқ бу журналда ишлашга таклиф этган эди. Шу тариқа Лайло Салимжонова бу журналда 30 йил мобайнида бош рассом бўлиб ишлайди. Кейинчалик “Гулистон” журналида ҳам фаолият кўрсатади. Бу орада Ўзбекистон Рассомлар уюшмасининг аъзоси, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган маданият ходими каби унвонларга сазовор бўлган.
Лайло Салимжонова 60-70 йиллардаги кўргазмаларда асосан портрет жанридаги асарлари билан қатнашар эди. Бунда “Жамила Жумаева”, “Керамика”, “Баҳри /уломова”, “Зулфия” каби портретлари диққатга сазовордир. Кейинчалик Салимжонова ижодида аёлар образи мукаммалашиб борди. Буни “Ҳалима Худойбердиева”, “Оналик”, “Яшнахон портрети”, “Синглим портрети”, “Маъмура Бобоева”, “Тўқувчи қизлар”, “Фарида портрети”, “Архитектор М.Худойназарова”, “Дилором қамбарова”, “Замира Ҳидоятова”, “Ҳамро Раҳимова” каби портретларида кўриш мумкин. Биргина Ҳамро Раҳимова портретининг яратилиш тарихи назар ташласак, қизиқ ҳикоянинг гувоҳи бўламиз. Рассом асар яратишга материал тўплаш мақсадида ҳалқ ўйинчоқлари устаси Ҳамро Раҳимова уйларига бориб, уларнинг хонадонларида бир неча кун меҳмон бўлади. Салимжоновани бетакрор ўйинчоқларининг яратилиш босқичлари қизиқтирар эди. Бу жараённи ўз кўзи билан кўрган рассом шу ондаёқ яратилажак асарининг композиция ечимини топган эди. Лайло Салимжонова устанинг меҳнат жараёнидан эскизлар олар, баъзида уни саволларга кўмиб ташлар эди. Шу тариқа “Ҳамро Рахимова” портрети яратилган. Бироқ бу асардаги нотаниш образлар-турли ёшдаги болалар тасвири томошабинни ажаблантиради. 112-расм.
Устанинг ховлисида бу қувноқ болаларни кўрмагам бўлсамда, ўзимда бу образларни ҳам асарга киртиш истаги пайдо бўлган”,-дейди асар муаллифи.
Салимжонова табиатни тасвирлашда ҳам ўз йўналишига эга. Бунга “Сой бўйида”, “Оқтош”, “Баррак”, “Ҳовлида”, “қоратош”, “Тоғда куз” каби асарлари мисол бўла олади. Айниқса, “Тоғда куз” асарининг мазмуни композиция жиҳатидан чуқурроқдир. Асарда илгари сурилаган ғоя деб, куз фаслининг гўзаллиги, мусаффолик, сокинликни тараннум этиш ҳисобланади. Савлатли тоғлар, барглари сарғайган, қирғоғи тошлар билан ўралган зилол сув ва бошқа манзара унсурлари юқори тасвирий саводхонлик даражасида ишланган. Лайло Салимжонова гулларни жуда севади. Унинг “Хризонтема натюрморти”, “Оқ гуллар”, “Зангор фондаги гуллар”, “Хризонтемалар” каби асарларини кузатиб, гуллардаги гўзаллик-рассом ижодининг асосий мавзуси дейиш мумкин. 113-расм. 1991 йилда яратилаган “Хризонтемалар” номли натюрмортда рассом гулларнинг вазада тартибсиз жойлашуви, уларнинг иссиқ рангли фонда жилоланиши ҳамда қисман кўринган столнинг перспектив ҳолати асар композициясини яҳлит намоён этади. Салимжонова мўйқаламига мансуб гўзал асарлар Англия, Иордания, Исроил, Хиндистон каби кўплаб давлатларгача етиб борган. “қора кофе” номли натюрморти эса Англиядаги шахсий колликционер томонидан сақланиб келинмоқда. Рассом ижодига Ковалевская ижоди ҳам катта таъсир ўтказган.
Салимжонова рассомларнинг кекса авлодига мансуб бўлишига қарамай ханузгача ижод билан банд. З.Иноғомов, М.Саидов асарларини севади. Жаҳон санъати намоёндаларидан Ван Гог ижодида ўзгача хурмат билан қарайди.
Лайло Салимжонованинг ижоди оиласига ҳам таъсир қилган. Буни рассомнинг ўғиллари Аҳмад Бобоев ижодида яққол кўриш мумкин. Улар киностудияларда рассом бўлиб, ишлашади. қизлари Лола Бобоева ҳам оналари касбини ҳурматлаб, дизайнерлик санъатини эгаллаган. Унинг ишлари АқШ, ҳамда Париж кўргазмаларида намойиш қилинган. Салимжонованинг Санжар исмли набираси ушбу рассомлар сулоласининг давомчиси бўлиш ниятида Республика рассомлик колледжида тақсил олмоқда. Оила бошлиғи Бахтиёр Бобоев эса машҳур ўзбек рассомларидандир.
“Келажакда қанча умр қолган бўлса, кўзим кўрганича чизаман. Рассом бўлганимга минг шукурлар қиламан. Ҳаёт қисқа экан, имконият борида ижод қилиб, қолиш керак. Рассомдан фақат ишлари қолади. Бу ишлар неча йиллар ўтса ҳам, қачондир ўз баҳосини топади. Ҳозир Уста Мўмин, В.Уфимцев асарларини топа олмайсиз. Бу каби қўлда ишланган асарлар юракдан чиқади. Уларнинг баҳоси ошса-ошадики, асло камаймайди. Ван Гок ҳаётлигида ўз асарларини деярли биронтасини ҳам сота олмаган экан. Бироқ, бугунги кунга келиб унинг биргина асари 47 млн. долларга баҳоланиши юқоридаги гапимнинг исботидир. Рассомнинг баҳоси у ўлганидан кейин ошар экан. Лекин уни тириклигида ҳам сақлаш, хурмат қилиш керак”-деб айтган фикр-мулозазадари ҳар қандай киши кўнглини санъатга яқинлаштиради.

Download 1,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   36   37   38   39   40   41   42   43   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish