Илҳом Жабборов
Илхом Жабборов 1945 йили 30 июнда Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманининг Тўқай қишлоғида таваллуд топган. 114-расм.
У ўрта маълумотни олгандан сўнг 1961 йили тошкентдаги бадиий билим юртининг театр бутафорияси бўлимига ўқишга киради. Билим юртида унга таниқли ҳайкалтарош Гришенко устозлик қилган. Бадиий билим юртини тугатгач. Наманган театрида ижодий фаолиятини бошлади ва бир қатор спектаклларни декоратив безагини яратди. Кўп ўтмай ўз билим ва малакасини такомиллаштириш мақсадида ўша даврдаги театр ва рассомчилик институтининг ҳайкалтарошлик бўлимига ўқишга киради. Бу ерда у таниқли ҳайкалтарош Анвар Ахмедовдан сабоқ олди.
Билим юрти ва санъат институтида таълим олган йиллардаёқ у ўзининг иқтидорини намоён этди. Унинг асарларида ранг-баранглик, композицияларнинг бойлиги яққол кўзга ташланиб турарди. Ўқишни тугатгач, у катта кўтаринлик билан ижодий ишларни бошлаб юборди. Натижада, унинг ижодида ўта турли-туман мавзудаги ҳайкаллар вужудга кела бошлади. Хайкалтарош бир қатор тарихий алломалар образини яратишга киришди. Булардан, “Ибн Сино”, “Фаробий”, “Навоий ва Жомий”, “Амир Темур”, “Ал-Фарғоний”, “/офур /улом”, “Уруш йилларида” триптихидан Шамот кабилардир. Хайкалтарош турли композициялар, портретлар яратар экан, замонавий ҳайкалтарошликда ўз махоратини кўрсатди.
Мамлакатимизда эришилган мустақиллик санъаткорни янгиланиш, ўйғониш, ижодий камолот сари янада илхомлантирди. Бу ижодий камолат унинг 1992 йилда Амир Темур сиймосини яратиш борасидаги изланишларида ўз ифодасини топди.
Хайкалтарош сохибқирон Темур образига мурожаат қилар экан, буюк саркарда ҳақидаги адабиётларни, миниатюра асарларини, рассомларнинг ишларини синчковлик ва қунт билан ўрганди. У бу хақда шундай деган эди:
“Амир Темур” образини яратиш орзуси менда илк бор бундан 25 йил аввал пайдо бўлган эди. Ўшанда Самарқанд шахрида бўлганимда тепамда худди улуғ бобомиз учиб юргандай туюлганди, қалбим эса ларзага келган эди. Самарқандга иккинчи марта борганимда Зарафшон дарёси бўйидаги тепаликнинг устида шох руҳи шаҳарни қўриқлаб тургандай кўз олдимга келди. Неча асрдан кейин етиб келдим, учиб келдим, деяётгандек эди. Тошкентдаги Амир Темурга бағишланган хайкалимнинг ғояси ҳам шу фикр-ўйлар, хаёлда туғилган образ асосида шаклланди. Темур 27 давлатга маданият олиб борган, золимларнинг додини берган, қаерда қўзғолон бўлса, бориб бостириб, тинчитиб келган. Хайкалдаги от жиловини махкам ушлаб туришнинг рамзий маъноси бор. Катта бир мамлакатда осойишталик, тинчлик гуллаб-яшнасин, деб тургандек ғоя илгари сурилган. 115-расм.
Амир Темурга бағишланган бу асар ҳайкалтарошликнинг монумент турига киради. У сунъий тошдан ўйиб ишланган. Бу гўзал ҳайкал мамлакатимиз пойтахти-Тошкент шаҳрига ўрнатилган. Хайкалтарош Амир Темурнинг шохона кийимларда, куч-қудратга тўла от устида тасвирланган. Шунингдек, Темурнинг қўли билан ишора қилаётгани етти иқлим устидан хукмронликни, у ерда қилинган буюк ишларини, ўз қўли остидаги халқлар ўртасидаги умумийлик ва ҳамнафасликни билдиради. Монументни кузатиш орқали улуғ сиймо-Амир Темурнинг буюк жасорати хаёлингиздан ўтади ва муаллифнинг махоратига қойил қоласиз. Энди асар расмини кузатишда эътиборни қуйидагиларга қаратиш лозим:
-Асарнинг номи нима ва у қачон яратилган?
-Амир Темур ким бўлган?
-Асарда унинг сохибқирон эканлигини билса бўладими?
-Асар тасвирий санъатнинг қайси турига мансуб?
-Асар композицияси қанақа?
-Бу асар қаерга ўрнатилган?
Илхом Жабборовнинг яна бир машҳур асарларидан бири “Ал-Фарғонийдир”. 116-расм. Асарни таҳлил қилишда қуйидагиларга эътибор беринг:
-асар қандай номланади?
-Уни ким яратган?
-Асар қачон яратилган?
-асарда ким тасвирланган?
-Ал-Фарғоний ким бўлган?
-Асарда унинг флакшунос олим эканлиги билинадими7
-Асар тасвирий санъатнинг қайси турига мансуб?
-Асар композицияси қанақа?
-Бу асарнинг қаерга ўрнатилган?
-Асар сизга ёқдими? Нима учун ёқди ёки ёқмади?
Асар монументал ҳайкалтарошлик турига мансуб бўлиб, у Фарғона шаҳрида ўрнатилган. Ахмад Ал-Фарғоний фалакшунос олим, астроном, математик ва буюк кашфиётчи бўлган. У яратган илмий асрлар хозирги кунда кўпгина давлатларнинг университет ва институтларида дарслик сифатида ўрганилади.
И.Жабборов ўзининг сермахсул асарлари учун Ўзбекистонда хизмат кўрсатган санъат арбоби (1997 й) унвони билан тақдирланган. Кейинчалик Ўзбекистон бадиий академиясининг академиги этиб сайланган. 2001 йилда ҳайкалтарошлик “Меҳнат шуҳрати” ордени билан мукофотланган. 1997 йилда унга Миллий рассомчилик ва дизайин институтида, кўплаб ҳайкалтарошлар тайёрлашдаги педагогик фаолияти учун профессор илмий унвони берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |