Кент Рокуэлл
Кент Рокуэлл 1882 йил Нью-Йорк шаҳрида таваллуд топиб, 1971 йилда Платебергда вафот этган. 182–расм.
У рассом, ёзувчи ва жамоат арбоби эди. Кент Рокуэлл реалист рассом сифтида Америка санъатининг энг яхши анъаналарини давом эттирган, ўз китобларига кўплаб суратлар ишлаган. Унинг “Денгиз заҳматкашлари” (1907), “Мен штати қиш оғушида” (1906), “Баҳор истироблари” (1908), “қизим Клара” (1915) номли “қайиқдаги эскимос” (1933) 183-расм. асарлари машҳур. 183–расм. Оловли Ер ўлкасига қилган сафари натижасида “Саёҳат” (1924), “Йўналиш” (1930), “Саламина” (1935) қиссаларида Гренландия аҳолисининг урф-одатлари ва табиати акс эттирилган. Уларда эскимосларнинг маънавий дунёси ва машаққатли ҳаёт тарзи ўзига хос қувноқ мутойиба воситасида тасвирланган.
Сикейрос Алфаро Хосе Давид
Мексикалик машҳур рассом ва жамоат арбоби Сикейрос 1898 йилда Мексиканинг Чиуауа шаҳрида таваллуд топган ва 1974 йилда Куэрнавакарда вафот этган. 184 –расм. Сикейрос биринчилардан бўлиб, Мексикада монументал рангтасвирда асарлар яратган. Унинг асарларининг кўпчилиги озодлик ва тинчлик ғояларига бағишланган. Рассом асарларида ҳаракат, динамик шаклларни қўллаш, композицияда контраст ранглардан фойдаланиш асосий ўринни эгаллайди.
Унинг деворий расмлари (фрескалари) Мексика миллий кадрлар тайёрлаш мактаби, Чипултепек саройидаги миллий тарих музейида бор. Мехикодаги Университет шаҳарчасининг деворларига рангли рельефлар ишланган. (1552-1554). Мехико санъат институти биносида фашизмга қарши нафрат, вайроналик ва қон тўкилишига қарши ғояларни ифодаловчи 1945-51 йилларда ишланган деворий расмлари шунингдек Мехико электриклар клуби деворларига ишланган “Буржуазиянинг портрети” (1939), “Нефтни национализация қилиниши” (1940) номли фрескалари Сикейрос ижодининг гуллаган даврида яратилган. 185-расм.
Унинг фрескалари ўқув юртлари деворларига ишланган рельефлари, рассомчилик институти бироси деворларига ишланган фрескалари ижодидаги юксак бадиий савияда яратилганлиги билан ажралиб туради.
Рассом жахондаги бир қатор Бадиий Академияларга аъзоликка сайланган эди. “Халқлар ўртасида тинчликни мустаҳкамлаш учун” халқаро мукофот олишга ҳам сазовор бўлган.
Гутуззо Ренато
Ренато Гутуззов 1912 йилда Италиянинг Сицилия шаҳрида таваллуд топган ва 1987 йилда вафот этган. 186–расм. Машҳур Италиялик рангтасвирчи ва график рассом дастлабки бадиий таълимни Рим Бадиий академиясида олган. Кейинчалик мазкур академиянинг академиги этиб сайланган. У Италия тасвирий санъатида буюк бурилиш ясаган рассом сифатида ижтимоий реалистик йўналишга асос солган. Унинг ижодида ҳалқнинг турмуш тарзи, унинг кураши, орзу-истаклари, инқилобий кураши акс этдирилган. Шунингдек у ўз сувратларида кўплаб манзара ва натюрморт жанрларидаҳам асарлар яратган.
Рассомнинг асосий асарлари “Отиш” (1938), “Бизга худо ёр” туркум асарлари (1944-45), “Сицилиядаги бўш ерларни эгаллаш” (1948-50), “Гаррибалдининг Амирало кўпригидаги жанги” (1951-52), “Оломон” (1960), “Сават, омбор ва болға” (1961), “П.Толяттининг ўлими” (1965), “Янгиликлар” (1971) ҳисобланади. 187-расм
У жамоат арбоби сифатида ҳам эътиборга лойиқ ишларни бажарган. Иккинчи жаҳон уруши даврида антифашистлар ҳаракатида иштирок этган. Урушдан кейин халқаро тинчлик ҳаракатида ҳам фаол қатнашган.
Рассом ўзининг бадиий-эстетик дунё қарашлари билан кўпчилик мамлакатларнинг ижодкорлари ижодига самарали таъсир кўрсатган.
Do'stlaringiz bilan baham: |