Ращим щасанов


-боб. ТАСВИРИЙ САНЪАТ МУЗЕЙЛАРИ



Download 1,45 Mb.
bet60/87
Sana21.02.2022
Hajmi1,45 Mb.
#22916
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   87
Bog'liq
Тасвирий санъат асослари май 2008

10-боб. ТАСВИРИЙ САНЪАТ МУЗЕЙЛАРИ
10.1 Жаҳоннинг энг йирик тасвирий санъат музейлари


Бадиий музейлар. “Музей” юнонча “музейон” сўзидан келиб чиққан бўлиб қадимги Юнон афсоналарига кўра санъат ва фан маъбудалари ҳисобланган музалар учун мўлжалланган муқаддас жой маъносини англатади.
“Музей” сўзи Уйғониш даврида расмий тус олди. Бадиий музейларда асосан тасвирий ва декоратив амалий санъат асарлари тўпланди, сақланди, намойиш этилди ва таъмирланди.
Дунёда биринчи бўлиб давлат музейи ҳуқуқини Лондондаги Британия музейи олган эди. Дастлабки музейлар Европада ташкил этилган бўлса, Шарқда эса ХIХ-ХХ асрларда пайдо бўлди. Хусусан, Деҳлида Ҳиндистоннинг миллий музейи (1948), Пекиндаги Гугун музейи (1914), Японияда Токио миллий музейи (1871) в.б. Бадиий музейлар орасида тасвирий санъат музейлари билан бир қаторда махсус амалий санъат музейлари ҳам бор. Шунингдек, тасвирий санъатнинг у ёки бу тури ёки оқимга бағишланган музейлар ҳам мавжуд. Ҳусусан, Парижга бир музей импресионист рассомлар ижодига бағишланган.
Британия музейи. Дунёнинг энг йирик музейларидан бири бўлиб, у Лондон шаҳрида жойлашган. 1823-1847 йилларда меъмор Р.Смерк томонидан маҳсус қурилган. Бино классицизм стилида яратилган бўлиб, унда ибтидоий жамоа ёдгорликларидан тортиб хозирги замон рассомларининг асарларигача ўрин олган. Музейда қадимги Шарқ, Европалик санъаткорларнинг асарлари сақланади. қадимги юнонистонлик Фидий ва унинг шогирдлари яратган асарлар, қадимги Мисрда яратилган ишлар ҳам бор. Музей хоналарида Англия саёхатчиларининг Африка, Осиё, Америка, Океаниядан олиб келган этнографик буюмлари ҳам намойиш этилади. Шунингдек, бу музей ажойиб расм ва миниатюралар билан безатилган, камёб қўлёзма китоблар ҳам сақланади.
Дрезден галеререяси. Германиянинг Дрезден шаҳарида жойлашган. Бу музей биноси 1847-1854 йилларда меъмор К.Хенел томонидан маҳсус қурилган. Лекин галерея 1860 йилда очилган. Унинг дастлабки экспонатлари Рафаэлнинг “Сикстин Мадоннаси”, Жаржоненинг “Уйқудаги Венера” асарлари эди. Шунингек, музейда Рембрандт, А.Дюрер, Тициан асарлари ҳам бор. Кейинчалик музей Европа рассомлари ва ҳайкалтарошларининг асарлари билан бойиб борди.
Лувр музейи. Франциянинг Париж шаҳрида жойлашган. Бу бино ўрта асарларда қўрғон кейинчалик қироллар саройи бўлган. Музей дунёнинг энг йирик музейларидан бири ҳисобланади. Музейдаги ишларнинг асосини Англия қироллигида тўпланган асарлар ташкил этган. Улар рангтасвир, ҳайкалтарошлик, декоратив-амалий санъат асарларидир. Музей 1791 йилда миллий музей тусини олиб, 1793 йилда биринчи бор омма учун ўз эшикларини очган. Музейдан қадимги Шарқ, Юнонистон, Рим, Мисрда яратилган ишлар ҳам ўрин олган. Француз халқи бу музейда Леонардо Да Винчи, Микеленжело, Рафаэль, Тициан, Рембрандт, Н.Пуссен, Э.Делакруа ва бошқа бир қатор дунёга машҳур санъаткорларнинг асарлари борлигидан фахрланади.

Download 1,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   56   57   58   59   60   61   62   63   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish