Ращим щасанов



Download 1,45 Mb.
bet19/87
Sana21.02.2022
Hajmi1,45 Mb.
#22916
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   87
Bog'liq
Тасвирий санъат асослари май 2008

2.4. Перспектива

Маълумки, перспектива тасвирий санъатнинг назарий асосларидан бири ҳисобланади ва у алоҳида фан сифатида шаклланган. Перспектива борлиқдаги нарса ва ҳодисаларни кўриб идрок этишга мос ҳолда тасвирлаш қонуниятларини ўрганади. Перспективанинг уч хили мавжуд: 1. Чизиқли переспектива: 2. Ранг (хаво) перспективаси: 3. Ҳажм переспективаси.


Чизиқли переспективада турли хил узоқликдаги нарсаларнинг ўлчовлари қисқариб кўринади. Ранг перспективасида эса бу предметларнинг ранглари ўзгаради. Ҳажм перспективасида эса нарсаларнинг ҳажм аниқлиги ва чегаралари хиралашади.
Чизиқли перспективанинг асосий қонунлари қуйидагилардан иборат:

  • предметлар киши кўзидан узоқлашган сари энига ҳам, бўйига ҳам кичиклашганидек кўринади, охирида нуқтага айлангандек туюлади;

  • предметлардаги вертикал қирра чизиқлар киши кўзидан узоқлашган сари ўз йўналишини ўзгартирмайди ва ўзаро кесишмайдилар.

  • Уфқ чизиғидан пастда жойлашган буюмларнинг перспективадаги горизонтал чизиқлари юқорига йўналса, юқорида жойлашганларники эса пастга йўналган бўлади. 28-расм.

Фронтал переспективада биргина, бурчакли перспективада икки кесишиш нуқтаси бўлади. Бурчакли перспектива ҳодисалари қиррали тўртёқли предметларда кўзга яққол ташланади. Хусусан, каробка, яшик, чемодан, стол шкаф в.б. Улар кузатувчига бурчак остида турган ҳолатида уларнинг икки ён томонидаги параллел қирра-чизиқлар уфқ чизиғининг икки нуқтасида кесишадилар. Бурчакли переспективадаги кесишиш нуқтаси айрим холларда суврат текислигидан четга чиқиб кетиши ҳам мумкин.
Юқорида қайд қилганимиздек ҳар қандай мазмунли расмлар уфқ чизиғи билан боғлиқ бўлади. Уфқ чизиғи географияда катта кенгликдаги жонда ер билан осмонни ажратиб турувчи чизиқ деб қаралса, рассомчиликда кузатувчи ёки расм чизувчининг кўзи баландлигида тасаввур этиладиган (ҳақиқатда у бўлмайди) горизонтал суврат текислигига параллел чизиқдир. Кузатувчи ёки рассом пасайса уфқ чизиғи пасаяди, кўтарилса уфқ чизиғи кўтарилади.
Ранг перспективаси борлиқдаги барча нарсалар киши кўзидан узоқлашган сари ўз рангини ўзгартириши ҳақида тушунчалар беради. Бир хил ранг, тус ва тўйинган рангдаги буюмлар бизга яқинлашган сари рангдор ва ёрқин кўрина бошлайди. Яхши эътибор берилса ҳақиқатда ранги, туси, тўйимлилиги бир хил бўлган дарахтларнинг ранглари бизга нисбатан турлича масофада турлича кўринадилар. Улар энг узоқ масофада эса кулрангсимон, ҳаворансимон тусли бўлиб идрок этилади. Масалан, тонгдаги оқ рангли қор сояда зангори тусда кўринади. Бунинг сабаби нарсалар рангига ҳаво қатламидаги чанг, намлик, буғ зарралари ва осмон рангининг, ер ва атрофдаги нарсаларнинг таъсирларидир. Нарсалар билан кузатувчи ўртасидаги масофа қанчалик узоқлашса ҳаво қатлами ҳам шунчалик қалинлашади ва улар кузатувчига келаётган нурларни ушлаб қолади. Натижада нарса рангларни ўз тўйимлилигини йўқотадилар.
Чизиқли перспектива ҳодисаларни кўпроқ симли шакллар, геометрк жисмларнинг шаклларини намойиш этиш орқали, табиатни, бевосита кузатиш орқали идрок этиш самаралидир. Шунингдек, чизиқли перспектива ҳодисаларини санъат асарларини кузатиш, хандасий шаклдаги нарсалар (куб, призма) расмини чизиш орқали ҳам ўрганса бўлади. Рангтасвир асарларини намойиш этиш ва улардаги ранг переспективаси ҳодисаларига бола эътиборини қаратиш керак бўлади. 29-расм. Ранглар перспективаси ҳодисасини рангларни аралаштириш орқали ҳам тушунтирса бўлади.
Ҳажм перспективаси ҳам рассомлар фаолиятида маълум роль ўйнайди. Юқорида ранглар перспективаси ҳақида фикр юритганимзда ҳавода турли чанг заррачалари, намлик бўлиб, борлиқ билан кузатувчи орасидаги нарсаларни ҳажмига таъсир кўрсатади деб айтган эдик. Улар оқ нарсаларни тўқлаштиради, тўқ нарсаларни очлаштиради. Натижада нарсаларнинг соялари ўртасидаги контрастлик йўқолади, уларнинг зихларидаги аниқлик бузилади, хажмли нарсалар текис кўринади. Бу ходисани хажм перспективаси деб юритилади. Уни И.Шишкиннинг “Ёмғирдан сўнгги эман ўрмонзори” номли сувратида кўриш мумкин. 30-расм.
Мавзу асосида расм чизиш жараёнида композицияни муваффақиятли ҳал этиш учун аввало расм чизишни уфқ чизиғидан бошлашнинг роли катта. Уни осмон билан ерни ажратиб турувчи чизиқ сифатида қараш керак. Уфқ чизиғини тасвирланадиган объектнинг мазмунидан келиб чиқиб белгилаш мақсадга мувофиқдир. Уфқ чизиғини қоғоз бетига уч хил жойлаштириш мумкин. Биринчисида уфқ чизиғи қоғоз юзасининг юқорисидан, иккинчисидан пастидан учинчисида эса унинг ўртасидан ўтган бўлади. Рассом юқори уфқ чизиғини кенг манзара ёки катта объектни акс эттирмоғчи бўлган тақдирдагина танлайди. Шунингдек, рассомлаар кишилар тасвирини ер фонида яхши кўрсатиш мақсадида ҳам шундай уфқ чизиғини танлайдилар. Иккинчи ҳолда уфқ чизиғи қоғоз юзасининг пастки қисмида ўтказилиши рассомнинг осмондаги ёки юқоридаги нарса ёхуд ҳаракатни кўрсатиш билан боғлиқдир. Уфқ чизиғининг “Фазога парвоз”, “Кузда дарахтлар”, “Турналар учиб келди” каби мавзуларда расм чизганда пастдан олинса тўғри бўлади.
Перспективага оид учинчи ҳолда уфқ чизиғини дафтар юзасининг пастидан ўтказилади. Рассом уфқ чизиғини бундай ҳолатда олишининг сабаби томошабинга суврат унинг юқори қисми билан пастки қисмидаги деталлар мувозанати сақлашга бўлган ҳаракати билан боғлиқдир.
Шунингдек уфқ чизиғи рассомнинг ғояси, суврат мазмуни ва композицияси билан ҳам боғланади.
Агар расмда уйлар ёки дарахтлар тасвирланган бўлса, осмон анча енгил, пастки қисми оғир бўлиб кўринади.
Перспектив қисқаришни қоғоз бетида тасвирлашда эса қуйидаги қоидага амал қилмоқ даркор. Биринчидан, кузатувчига яқин кўринган буюм ёки жонли зотлар қоғоз бетининг пастки қисмига чизилади. Кузатувчига нисбатан жуда узоқда ҳам, яқинда ҳам жойлашмаган объектлар қоғоз бетининг ўртасида тасвирланадилар. Расмда ҳайвон, қуш, дарахт ва уйлар расмини тасвирлашда уларнинг ўлчовини одамнинг ўлчовига қараб белгилаш лозим.
Худди шу усулда ҳар қандай нарсаларнинг расмини ишлаш мумкин.
Тасвирий санъатнинг назарий асосларини яхши билишлик, тасвирий ишларни саводхонлигини оширишга хизмат қилади.
Тасвирий санъат асарини яратишда нарсалар тузилишини хисобга олиш ниҳоятда муҳим бўлиб, усиз саводли ишланган тасвир бўлиши мумкин эмас. Маълумки, тасвирланган барча, жонли ва жонсиз мавжудотларни тузилмаси (контрукция) бўлади. Уларнинг асосида у ёки бу хандасий шакл (куб, призма, конус, перамида, шар в.б.) ёки уларнинг аралашувидан ҳосил бўлган мураккаб шакллар ётади. Мавжудотлар ёки уларнинг тасвирида у ёки бу хандасий шакл кўзга яққол ташланса, бошқасида у бутунлай сезилмаслиги мумкин.
Шуни ҳам хисобга олиш керакки, ҳарбир мавжудот (предметлар, қушлар, ҳайвонлар, одамлар) нафақат ўз тузилишига балки шаклига ҳам эга, Улар шу жихатлари билан ҳам бир-бирларидан фарқ қиладилар. Тасвирда уларнинг тузилишива шакллана тўғри акс этдирилмаса расм тасвирланаётган мавжудотга ўхшамай қолиши мумкин. Натижада тасвир томошабинда яхши таасурот қолдирмайди.
Шунинг учун ҳам расм чизишни ўрганишнинг дастлабки босқичларида хандасий шаклларни тасвирлашга алоҳида эътибор берилади. Натижада оддий нарсаларнинг расмини саводли қилиб ишлаш анча енгиллашади. Кейинчалик мураккаб тузилиш ва шаклдаги нарсалар расмини ишлашга ўтилади. Нарсаларни хандасий шакллар асосига қуриб чизиш перспектива ходисаларини тўғри тасвирлашга ҳам ёрдам беради.
Маълумки, борлиқдаги ҳар бир мавжудот ўз ўлчови ва пропорцияларига ҳам эга бўлиб, у нарсаларнинг шакллари ва тузилиши билан узвий боғланади.
Мавжудотларнинг пропорциялари уларнинг ўлчовларидаги нисбатларни назарда тутади. Бунда мавжудотларнинг эни, бўйи, қалинлиги, баландлиги кабиларнинг бир-бирларига нисбатан катта ёки кичиклиги назарда тутилади.
Айтайлик, аниқ бирон нарса расмини ишлаганда, уларнинг ўлчовларидаги пропорцияларни тўғри олинмаслиги, унинг ҳарактерини расмда нотўғри ифодаланишига олиб келади. Натижада теракни расмини ўрикникига, қовунники тарвузникига ўхшаб қолади.
Хуллас, ҳар қандай расм чизганда уларнинг тузилиши, шакли, ранги, ўлчовлари ва ўлчов нисбатлари (пропорциялари) албатта инобатга олиниши лозим.



Download 1,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   87




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish