Рашидов октам юнусович, тоймуҳамедов иброхим рихсибоевич, алимов ильхомжон икромович, тожиев рахматулло рахмонович “пул, кредит ва банклар”



Download 2,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/104
Sana06.06.2022
Hajmi2,21 Mb.
#642730
TuriУчебник
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   104
Bog'liq
9-y-Pul-kredit-va-banklar-darslik-O.YuRashidov-T.-2009-lotincha

иккинчи босқичида
тижорат 
банклари ўз мижозлари – корхоналар, ташкилотлар, аҳолини кредитлаш 
учун марказий эмиссия банкидан олган кредитлардан фойдаланадики, бу 
пул массасининг яратилишига олиб келади. 
Пул массаси тижорат банклари тизимидаги пул базасининг 
ошиши натижасида вужудга келади ва муомаладаги нақд пуллардан 
ва мижозлар ҳисобварақларидаги пуллар қолдиқларидан иборат 
бўлади.
Банк мультипликатори пулларнинг бир тижорат банкидан бошқа 
тижорат банкига ҳаракати даврида тижорат банкларининг депозит 
ҳисобварақларидаги пулларнинг кўпайиши жараёнидан иборат. Пул 
массасини кўпайтиришнинг ушбу механизми фақат икки даражали банк 
тизими (марказий ва тижорат банклари) амал қиладиган ва тўлиқ фаолият 
юритадиган шароитда ишлаши мумкин. Банк мультипликатори 
механизмининг амал қилиши жараёнида банклар мижозларининг 
ҳисобварақларида пул маблағларининг тўпланиши юз беради. Ушбу 
механизмнинг амал қилиши интенсивлигини ҳисоб-китоб қилиш учун банк 
мультипликатори коэффициентини ҳисоб-китоб қилиш формуласи 
қўлланилади: 
1-R х 100%
ёки пул массаси - R, бунда: R – марказий банк белгилаб 
қўйган мажбурий захиралаш нормаси.
Банк мультипликатори механизми
қуйидаги усулда фаолият 
юритади: Марказий банк қандайдир тижорат банкига кредит беради ва ўз 
навбатида ушбу тижорат банки ўзининг мижозига кредит беради. Мижоз 


46 
ушбу тахминан 10 та бирликдан иборат кредитдан ўз мажбуриятларини 
тўлаш учун фойдаланади. Пул маблағлари бошқа иқтисодий субъектга 
бориб тушади ва у бу маблағларни ўзининг тижорат банкидаги депозитли 
ҳисобварағида 
жойлаштиради. 
Банкнинг 
иккинчи 
мижозининг 
ҳисобварағида 10 та бирлик мавжуд. Банк ушбу суммадан мажбурий 
захиралаш фондига муайян фоизни ажратади. Банкда, масалан, эркин 
маблағларнинг 8 та бирлиги қолади ва у ушбу маблағларни яна кредитга 
беради. Бу операция фақат шундай фарқ билан такрорланадики, тўртинчи 
мижознинг ҳисобварағида энди 8 та бирлик мавжуд бўлади. Бундай 
операция муайян муддат давомида такрорланади ва натижада 
мижозларнинг банклардаги ҳисобварақларида Марказий банк биринчи 
марта берган берган 10 та бирликдан ошадиган сумма (10+8+ ва ҳоказо) 
пайдо бўлади. Шундай қилиб, мазкур механизм иқтисодиётга тақдим 
этилган пул массасини муайян суммагача нақд пулсиз шаклда 
кўпайтиришга имкон беради, ушбу ҳолатда белгилаб қўйилган мажбурий 
захиралаш нормаси қанчалик юқори бўлса, кредитнинг айланиши 
шунчалик тез тугайди ва бу механизмнинг амал қилиши натижасида 
қўшимча равишда иқтисодиётда шунчалик кам миқдордаги пуллар пайдо 
бўлади. 
Пул массаси билан пул базаси ўртасидаги нисбат пул 
мультипликатори деб аталади. 
базаси
Пул
массаси
Пул
атори
мультиплик
Пул

Тижорат банкларининг ўз мижозларига (иқтисодиётга) кредитлари 
билан Марказий банкнинг тижорат банкларига кредитлари ўртасидаги 
нисбат кредит мультипликатори деб аталади. 


47 
кредитлар
берилган
банкларига
тижорат
томонидан
банк
Марказий
кредитлар
берилган
томонидан
банклари
Тижорат
атори
мультиплик
Кредит

Муомаладаги пуллар миқдорининг ўсиши тўлалигича Марказий 
банкнинг кредит эмиссияси билан олдиндан белгиланади ва ҳар қандай 
йўналиш бўйича муқаррар тарзда пул базасининг ўсишига ва 
мультипликаторнинг таъсирида пул массасининг кўпайишига олиб келади. 
Пул массасининг кўпайиши инфляция суръатларига таъсир кўрсатади. 
Нақд пул маблағларининг эмиссияси эмиссиянинг нақд пулсиз 
шаклдаги пуллар эмиссиясидан келиб чиқадиган иккиламчи туридир. 
Эмиссиянинг бу тури Марказий банк томонидан ўтказилади. Эмиссиянинг 
ушбу шакли марказлаштирилмаган шаклда бўлади ва минтақавий 
МТМлари орқали амалга оширилади. Ушбу кассалар қабул қилган 
маблағларнинг ортиқча ҳажми, яъни МТМ берган пуллар миқдори 
ташкилотлар ва банкларнинг МТМга қайтарган маблағлар суммасидан 
ортиқ бўлиши керак. Нақд пуллар депозит ҳисобварақларида турган нақд 
пулсиз шаклдаги пул маблағларидан ҳосил бўлади ва тижорат банкининг 
банк мультипликатори механизмининг амал қилиши натижасида яратган 
пул массасининг таркибий қисмидан иборат бўлади. 

Download 2,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish