76
кредит (қарз берувчи)
қарздор
Бундан ташкари, кредит кредит муносабатлари
таркибининг элементи
сифатида кредитнинг объекти юзага келади.
Бунда қарзга берилган маблағ уз кийматини саклаб колиши кредитнинг
асосий хусусияти ҳисобланади. Кредит таркиби унинг элементлари
бирлигини ифодалайди.
Кредитнинг харакат босқичлари ҳам уни мухим белгиси ҳисобланади.
Қарзга берилувчи киймат харакатини қуйидагича ифодалаш мумкин:
Б
к
-О
кз
-И
к
- В
р
- +
к
- Ф
кс
Б
к
- кредитнинг берилиши;
О
кз
- кредитни қарз олувчи томонидан унинг вақтинчалик эхтиёжини
кондириш учун олиниши;
И
к
- кредитни ишлатилиши қарз олувчининг
кредитни нима максадда
олинганлиги билан узвий боглик бўлади;
В
р
- қарз олувчининг хужалигида қарзга олинган кийматнинг айланиши
тугалланишини ресурсларнинг айланишдан чиқарилишини ифодалайди;
Қ
к
- кредитни кайтариш;
Ф
кс
- вақтинчалик берилган кийматни кредитор кулига кайтиб келиши
(фоиз билан).
Кредит мохиятининг тахлили узлуксиз жараён. Бунда тахлил жараёнида
янгидан янги белигилар, хусусиятлар юзага чикиши мумкин.
2.2.Ссуда капитали манбаси ва харакат килиш шакллари
5
Ш.З. Абдуллаева. “Пул кредит банклар”. Тош.: “Молия” -2000 й. 121 бет
.
77
Ссуда капитали- бу фаолият курсатувчи
капитал айланишига хизмат
килувчи ва фоиз келтирувчи ссудага (қарзга) бериладиган пул
капиталидир.
Ссуда капиталининг манбалари- бу
саноат ва савдо капиталлари
айланиши жараёнида буш коладиган пул капиталидир. Пул капиталининг
бушаши қуйидаги омилларга асосан юзага келади:
- асосий капитал оборотининг (айланишининг) характеридан.
Товарларни сотгандан сунг асосий капиталнинг эскирган кисми
амортизация захираси сифатида асосий капиталнинг
янгиланиш муддати
келгунга кадар йигилиб туради;
- оборот (айланма) капиталнинг доимий кисми айланиш характеридан.
Тайёр товарларни сотиш ва хом ашё ва
материалларни янги товарлар
ишлаб чиқариш максадида харид килиш оралигида маълум бир муддат
утади. Шунинг учун тайёр товарларни
сотишдан тушган пул тушуми
вақтинчалик буш пул капитали сифатида буш бўлиб колади;
- товарларни сотиш даври (вақти) билан шу хакини тулаш даври
орасидаги вақтинчалик
узилишнинг мавжудлиги;
- ишлаб чиқариш хажмини кенгайтириш талаблири даражасида зарур
булган пул шаклидаги кушимча кийматни жамгариш (йигиш) зарурати ва
бошқа холатлар.
Шундай килиб вақтинчалик пул капиталининг бушаши объектив
заруриятдир. Бирок бундай холда бекор
турадиган пуллар доимий
харакатда бўладиган капитал киймати талабига карши иштирок этади.
Бундай карама-каршилик кредитларни бериш орқали хал килинади, яъни
вақтинчалик булмайдиган пул капиталини қарзга берилади.
Do'stlaringiz bilan baham: