Рашидов октам юнусович, тоймуҳамедов иброхим рихсибоевич, алимов ильхомжон икромович, тожиев рахматулло рахмонович “пул, кредит ва банклар”



Download 2,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet30/104
Sana22.12.2022
Hajmi2,21 Mb.
#894335
TuriУчебник
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   104
Bog'liq
9-y-Pul-kredit-va-banklar-darslik-O.YuRashidov-T.-2009-lotincha

Банклараро ҳисоб-китоблар 
Банклараро ҳисоб-китоблар молия тизимида асосий ўрин тутади, 
чунки кўпчилик молия операцияларини амалга ошириш ва иқтисодий 
контрагентлар ўртасидаги ҳисоб-китобларнинг барча шаклларини 
ўтказишга имкон беради. Ҳолбуки, банклараро ҳисоб-китоблар ёпиқ тизим 
ҳисобланади, 
чунки 
уларга 
мустақил 
ташкилотлар 
сифатидаги 
банкларнинг тижорат сирига риоя қилиш зарурати юкланади. 
Миллий иқтисодиётлар интеграциясининг ўсиб бориши ва турли 
мамлакатларга мансуб ва ҳар хил банклар хизмат кўрсатадиган шериклар 
ўртасидаги битимлар сонининг кўпайиши сабабли жаҳон валюта бозорида 


64 
банклараро ҳисоб-китобларнинг ягона тизимини шакллантириш зарурати 
ошмоқда. 
Бугунги кунда банклараро ҳисоб-китобларнинг глобал тизими жорий 
этилмоқда. Янги ташкил этилган тизимдаги марказий роль дунёнинг 36 та 
етакчи банклари таъсисчилари бўлган Нью-Йоркда махсус таъсис этилган 
«узлуксиз боғланган ҳисоб-китоблар» банки зиммасига юкланган. Янги 
ҳисоб-китоб маркази еттита марказий банк, АҚШ Федерал захира тизими, 
Европа марказий банки, Токио банки ва Англия банки билан бевосита 
боғланган. Бундай тизим валютанинг олди-сотди операцияларига доир 
ҳисоб-китоблар вақтини 5 соатгача қисқартиради. У жаҳон бозоридаги 
валюта савдосининг анъанавий схемаси ўрнини босади: эски схемага кўра 
бошқа мамлакат валютасига оид битимлар бўйича барча ҳисоб-китоб 
операцияларига вакил-банк воситачилигида 2 кунга яқин муддат талаб 
қилинарди. 
Банклараро ҳисоб-китоблар нафақат халқаро операцияларда, шу билан 
бирга мамлакат ичидаги операцияларда ҳам муҳим бўғин ҳисобланади. 
Банклараро ҳисоб-китобларга зарурат бошқа банклар билан ўзаро ишларни 
максимал қисқа муддатларда амалга оширишга имкон берадиган дастурий 
таъминотга эҳтиёжни шакллантиради. Шакллантирилаётган кичик 
тизимлар тўловни ишлаш босқичига мувофиқ келадиган ҳисоб 
амалларининг бажарилишини ўз ичига оладиган эркин форматдаги 
электрон тўлов ҳужжатлари билан алмашиниш учун воситаларни беради. 
Асосий функционал имкониятлари: 
1) кўп валютали иш режими; 
2) миллий ва чет эл валюталаридаги ҳисоб-китоблар учун вакил-
банклар билдиргичини юритиш; 
3) ҳар бир хабарнинг параметрларини созлаш имкониятига эга 
хабарлар шакллари билдиргичини юритиш; 


65 
4) кўпгина минтақалар ва МДҲ мамлакатлари ХКМлари 
форматларидаги хабарлар билан алмашиниш; 
5) SWIFT(Payments, инг. SWIFT-Sosiety for World-Wide Interbank 
Financial 
Telecommunications)-тўловларни 
позициялаштириш 
форматларида хабарлар билан алмашиниш; 
6) жўнатилган ва қабул қилинган тўлов ҳужжатларини вакиллик 
ҳисобварағи бўйича кўчирмалари билан бирга автоматик ва қўлда 
квитовкалаш;
7) транзит тўловлар билан ишлаш; 
8) комиссиялар суммаларини автоматик белгилаш; 
9) бухгалтерлик ўтказмаларини автоматик шакллантириш; 
10) ҳисобга олиш операцияларини тўловлар билан ишлаш босқичлари 
бўйлаб жойлаштириш; 
11) барча бухгалтерлик ўтказмаларини кўздан кечириш; 
12) вакиллик ҳисобварақлари ва позициялар ҳисобварақлари ҳолатини 
назорат қилиш; 
13) кириб келадиган ва чиқиб кетадиган тўловлар архивини юритиш; 
14) хабарлар экспорти ва импорти сеанслари журналини юритиш. 
Шундай қилиб, банклараро ҳисоб-китоблар ҳисоб-китоб ва ўтказиш 
операцияларини тартибга солиш ва такомиллаштириш юзасидан банклар 
ўртасидаги ўзаро амал қилиш тизими ҳисобланади. 

Download 2,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish