62
камида учта иқтисодий контрагент: харидор, сотувчи ва ушбу операцияни
амалга оширадиган тижорат банкининг мавжуд бўлишини назарда тутади.
Агар халқаро битим (яъни, турли мамлакатларга мансуб контрагентлар
қатнашувчи битим) бўйича тўловларни амалга оширишда ҳисоб-китобнинг
бу услуби танланган бўлса, унда мазкур операцияни бажариш жараёнида,
одатда, иккита банк: экспортчи банки ва импортчига хизмат кўрсатувчи
банк иш олиб боради.
Инкассо операциясининг амалга оширилишида банк ўз мижозининг
топшириғига кўра унинг бизнес бўйича шеригидан юклаб жўнатилган
товар ёки кўрсатилган хизматлар учун тўловни олади.
Банк бу
маблағларни экспортчининг ҳисобварағига ўтказади. Ушбу ҳисоб-
китобларнинг амалга оширилиши учун иқтисодий контрагентлар муайян
товарларни товар харидорининг манзилига юклаб жўнатишга доир
битимни тузиши зарур. Шундан сўнг сотувчи ўзига хизмат кўрсатадиган
банкка бу битимни тасдиқловчи ва банкни иқтисодий контрагентлар тузган
битимнинг муддатлари, шартлари ва ҳажмлари ҳақида хабардор қиладиган
ҳужжатларни тақдим этади. Банкка тақдим этилиши зарур бўлган
ҳужжатларнинг муайян туркуми мавжуд. Бундай рўйхат аниқ банкнинг
талабларига ва шу давлат банк тизимининг ўзига
хос хусусиятларига
мувофиқ тузилади. Турли банклар ҳудудида жойлашган бир неча банклар
ҳақ тўлашни амалга оширишида бошқа давлатдаги банклар қўядиган
талабларни ҳисобга олиш зарур. Бундай талаб шу билан боғлиқки, ушбу
инкассо операциясини ўтказишнинг навбатдаги босқичи харидор банки
билан сотувчи банки ўртасида тегишли ҳужжатларнинг берилишидан
иборат. Шундан кейин харидор банки ҳужжатларга мувофиқ
суммани
сотувчи банкига ўтказади, сотувчи банки пул маблағларини бевосита
товарни сотувчининг ҳисобварағига ўтказади.
Инкассо бўйича ҳисоб-китоблар икки турда: оддий инкассо ва
ҳужжатли инкассо бўлади.
63
Оддий инкассо тўловнинг
шундай тизимики, унда тўловнинг
ундирилиши инкассо шартлари асосидаги битимнинг тузилганлигини
тасдиқлайдиган молия ҳужжатлари олинганида амалга оширилади.
Ҳужжатли инкассо тўловнинг олувчига ҳақи тўланган товарнинг
етказиб берилиши юзасидан айрим кафолатлар
бериладиган тизимга
киради. Бундай кафолатлар тўловнинг ўтказилиши амалга оширилишида
фақат инкассо шартлари асосидаги битимнинг тузилганлигини
тасдиқлайдиган тегишли ҳужжатлар ва юк
билан бирга юбориладиган
тижорат ҳужжатлари олинганида берилади. Шундай қилиб, инкассо
бўйича ҳисоб-китобларнинг амалга оширилиши шартлари амалий
шерикларнинг бир-бирига ишониши даражасига қараб ўзгариши мумкин.
Бундан ташқари, товарнинг ўзига хос хусусияти ҳам фақат товар юк билан
бирга юбориладиган ҳужжатлар харидорга
етиб келганидан кейин
тўлашнинг объектив зарурлигини келтириб чиқариши мумкин. Бу ушбу
товарни сақлаш муддатларининг чекланганлиги ва ташиш шароитларининг
оғирлиги билан боғлиқ бўлади. Масалан, товар етказиб бериладиган йўл
ўтадиган ҳудудда жиноятчилик даражаси юқори бўлганида
шундай
қилиниши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: