Рашидов октам юнусович, тоймуҳамедов иброхим рихсибоевич, алимов ильхомжон икромович, тожиев рахматулло рахмонович “пул, кредит ва банклар”


Иқтисодиётда нақд пуллар айланишини ташкил қилиш



Download 2,21 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/104
Sana22.12.2022
Hajmi2,21 Mb.
#894335
TuriУчебник
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   104
Bog'liq
9-y-Pul-kredit-va-banklar-darslik-O.YuRashidov-T.-2009-lotincha

Иқтисодиётда нақд пуллар айланишини ташкил қилиш 
тамойиллари ва нақд пуллар оқимлари ҳаракатининг схемаси 
Нақд пул айланишини ташкил қилиш аслида молия тизимининг 
қурилиши билан чамбарчас боғлиқ. Масалан, ҳисоб-китоб воситалари 
ушбу шаклининг тўлиқ фаолият юритиши учун нафақат бу тўлов 
воситаларидан фойдаланишга тайёр бўлган субъектлар мавжудлиги, шу 
билан бирга буни амалга оширишга имкон берадиган муайян тузилма ҳам 
зарур бўлади. Хусусан, нақд пул маблағлари эмиссия қилиниши 
(босилиши) керак. Одатда, эмиссия жараёнида ҳар бир пул белгисига 
нафақат муайян ташқи кўриниш, шу билан бирга сохта белгилар 
ясалишидан ҳимоялаш учун ўзининг ҳимоя воситалари қўйилади. Бундай 
ҳимоя воситалари икки хилдаги аҳамиятга эга. Бир томондан, улар банк 
учун ортиқча, унга мансуб бўлмаган пул белгиларининг пайдо 
бўлмаслигига кафолат бўлади, бошқа томондан – иқтисодий субъектга 
ҳақиқий пул белгиларини сохта белгилардан ажратиб фақат ҳақиқий пул 
белгиларидан фойдаланиш имконини беради. 
Шундан кейин нақд пул айланишини ташкил этиш учун эмиссия 
тизимининг барча бўғинлари: марказий банк ва ҳисоб-китоб-касса 
марказларининг (ёки нақд пул маблағларини айланишга чиқаришга имкон 
берадиган бошқа тузилмаларнинг) амал қилиши зарур. 
Нақд пуллар айланишининг амал қилишига доир қуйидагича асосий 
тамойиллар ажратиб кўрсатилади: 
1) молия муассасалари-эмитентларнинг мавжудлиги; 
2) бозор қатнашчиларининг маблағларни сарфлаш юзасидан 
иқтисодий эркинлиги; 
3) таъсис этилган миллий пул бирлигининг амал қилиши; 
4) назорат қилувчи органлар олдида тушумлар ва харажатлар 
ҳажмлари учун ҳисоботчиликни амалга ошириш мумкинлиги; 
5) пул маблағларига эгалик қилишнинг легитимлиги. 


70 
Нақд пул маблағларининг тўлақонли айланиши имкониятига эга 
бўлиш учун иқтисодий тизим ривожланишнинг муайян даражасига 
эришган бўлиши керак. Хўжаликда нақд пуллар оқимлари ҳаракатининг 
муайян каналларини ажратиш мумкин: 
1) пул маблағларининг марказий банкдан минтақалардаги ҳисоб-
китоб-касса марказларига ва у ердан яна марказий банкка кўчирилиши. 
Бундай кўчириш пул маблағларини эмиссия қилиш, уларни муомаладан 
олиб қўйиш ёки яроқсиз ҳолга келган купюраларни янгилари билан 
алмаштириш жараёнларини амалга ошириш зарурлиги билан боғлиқ; 
2) пул маблағларининг ҳисоб-китоб-касса марказлари кассаларидан 
банкларга ёки корхоналар кассаларига кўчирилиши. Бу иш ҳақини нақд 
пуллар билан бериш ёки бошқа операцияларнинг бажарилиши билан 
боғлиқ. Одатда, бундай кўчиришдан олдин ушбу ташкилотларнинг 
ҳисобварақлари бўйича пул маблағларининг нақд пулсиз ўтказилиши 
амалга оширилади; 
3) пул маблағларининг корхоналар кассалари, банклар ва бошқа 
муассасалардан иқтисодиётнинг бошқа субъектларига: уй хўжаликларига 
иш ҳақи, стипендиялар, пенсиялар, нафақалар ёки корхоналарга хизматлар, 
товарлар учун ҳақ тўлаш сифатида кўчирилиши; 
4) нақд пул маблағларининг товарлар сотиб олинганлиги ёки 
хизматлар 
кўрсатилганлиги, 
шунингдек, 
муайян 
молиявий 
операцияларнинг (биржадаги ўйин, суғуртанинг харид қилиниши, хусусий 
пенсия фондларига ажратмалар ва ҳоказо) ўтказилганлиги муносабати 
билан уй хўжаликларидан корхоналар ва муассасаларга кўчирилиши; 
5) нақд пул маблағларининг ресурсларнинг қайта тақсимланиши, 
уларнинг оиланинг турли аъзолари ўртасида янада самарали 
фойдаланилиши учун бир хўжалик ичида кўчирилиши. 

Download 2,21 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   104




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish