264
муайян суммани тўлаш юзасидан қатъий мажбуриятини тасдиқловчи
қимматли қоғоздир.
Векселларни
чиқариш,
рўйхатдан
ўтказиш
қоидалари, уларни чиқариш ва муомалада юритиш шартларини
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Ўзбекистон Республикаси
Молия Вазирлиги томонидан биргаликда белгилайдилар.
Векселлар қуйидаги турларга бўлинади:
-оддий вексель (соло);
-ўтказма вексель (тратта).
Вексель берувчининг муайян суммадаги пулни вексель олувчига ѐхуд
унинг буйруғига биноан белгиланган муддатда ѐки унинг талабига кўра
тўлашдан иборат қатъий мажбуриятини ўз ичига олган хужжат оддий
вексель ҳисобланади. Оддий векселда
икки шахс иштирок этади, яъни
весель берувчи ва уни биринчи олувчи. Бошқа қарз қоғозлардан оддий
векселни ажратиб турадиган хусусиятлари мавжуд бўлиб улар
қуйидагилар ҳисобланади:
-вексель ўтказма ѐзув асосида қўлдан - қўлга ўтади;
-вексель бўйича мажбурият иккала иштирокчи ўртасида ҳамкорликда
бўлади;
-имзо ва мухрларни нотариал тасдиқлаш шарт эмас;
-вексель гаров билан таъминланмаган абстракт пул хужжатидир;
-тўлов муддати келиб тўланмаган вексель учун нотариал даъвосини
амалга ошириши лозим.
Векселнинг иккинчи тури бўлиб ўтказма вексель ҳисобланади. Вексель
олувчининг муайян суммадаги пулни олувчига ѐхуд унинг буйруғига
биноан бошқа шахсга белгиланган муддатда ѐки унинг талабига кўра
тўлаш тўғрисидаги қатъий буйруғидан иборат тўловчига қаратилган
хужжат ўтказма вексель ҳисобланади. Бунда тўловчи вексель бўйича
белгиланган муддатда тўловларни амалга оширишга (акцептни бажаришга)
розилигини ѐзма равишда тасдиқлаши шарт.
265
Оддий (соло) векселдан фарқли равишда ўтказма (тратта) векселда
учта иштирокчи қатнашади; вексель берувчи (трассант),
вексель биринчи
олувчи (ремитент) ва вексель бўйича тўловчи (трассат). Трассат векселга
векселда кўрсатилган муддатда ва суммани тўлашга розилигини
билдириши, яъни акцепт қилиши шарт.
Трассат векселга акцепт (тўлашга розиман) белгисини қўйгандан
сўнг бу вексель муомалага киради.
Векселда қўйиладиган мажбурий реквизитлар 1930 йил 7 июнда
Женевада вексель тўғрисидаги халқаро конвенция асосида олиб борилади.
Давлатлар ўзларидаги вексель муносабатларини
ушбу конвенция
шартларига асосан унификация қилишлари лозим.
Вексель бўйича фоиз тўловлари «дисконт» деб аталиб, унинг
миқдори вексель суммасига киритилиши ѐки алохида кўрсатилиши
мумкин. Векселни ўтказиш уни орқа томонидаги ѐзув (индоссамент) ва
қўшимча расмий варақ орқали олиб борилади. Индоссаментдаги ѐзувлар
албатта берувчи ва олувчининг имзоси ва уларнинг мухри билан
тасдиқланади.
Халқаро амалиѐтда векселнинг иқтисодий мохиятига қараб қуйидаги
турлари мавжуд;
-тижорат вексели;
-молиявий вексель;
-фиктив вексель;
-банк вексели.
Тижорат векселининг асосини аниқ товар бўйича олди –
сотди
битими ташкил этади.
Молиявий векселнинг асосида эса маълум миқдордаги пулнинг
харакати ѐтади, яъни вексель ѐрдамида қўшимча кредит берилади.
Фиктив вексель асосида на товар олди – сотди битими, на пул
харажати ѐтади. Фиктив (сохта)
векселга бронза, дўстона ва кутиб олиш
266
векселлари киради. Бронза вексель хеч қандай хақиқий таъминотга эга
эмасдир. Бу ерда вексель бўйича тўловчи олдиндан тўловга қобилиятли
эмас.
Дўстона векселда олдиндан келишилган схемада тўловга қобилиятли
шахс тўловга қобилиятсиз шахсга тўлов воситаси сифатида ѐки векселда
кўрсатилган суммани банкдаги ҳисоби асосида ундириб олиш тушунилади.
Банк вексели бу банк-эмитентнинг
бир томонлама векселда
кўрсатилган муддатда ва ундаги суммани тўлаш хақидаги сўзсиз
мажбуриятдир.
Do'stlaringiz bilan baham: