274
3. Фьючерс бўйича ҳавф ҳатар риск юкори даражададир, чунки
опциондан фарқли равишда фьючерс эгаси салбий вазиятда нафақат
мукофот суммасини, балки ундан кўпрок суммани йуқотиши мумкин.
Фьючерс шартномасидаги шартлар биржа аукционидаги қимматли
қоғозларга талаб ва таклифни чуқур ўрганган ҳолда тузилади. Фьючерс
битимидаги ҳисоб-китоблар эса фонд биржасидаги ҳисоб-клиринг
палатаси орқали амалга оширилади. Бунинг учун ҳисоб-клиринг
палатасида фьючерс шартномаси иштирокчиларининг (сотувчи ва олувчи)
махсус ҳисоб рақамлари очилади.
Фьючерс шартномаси шартларини
амалга ошириш механизмини
кўриб чиқамиз. Фьючерс шартномасида базис активдаги акциялар
курсининг пасайиши ҳисобига манфаат юзага келади. Одатда фьючерс
шартномасида қимматли қоғозлар таъминланмаган ҳолда сотилади, яъни
бу қимматли қоғозлар сотувчининг мулки бўлмаслиги ҳам мумкин.
Фьючерс шартномасига асосан сотувчи брокердан маълум миқдордаги
акцияларни сотиб олади. Лекин сотиб олинган пакет акциясининг фақат 60
фоизинигина тўлайди, қолган 40 фоизини эса брокердан жорий нархда
қарзга олади. Инвестор сотиб олинган пакет акцияни тўлиқ сотади.
Фьючерс шартномасига асосан инвестор брокерга
белгиланган муддатда
келишилган қимматли қоғозларни етказиб бериши лозим. Ушбу ҳолатда
инвестор базис активдаги акциянинг нархини тушишидан манфаатдор,
чунки муддат келганда у қарзга олинган акцияларни арзон нархда олади ва
брокерга шарномада эски юқори нархда етказиб беради. Натижада
инвестор қўшимча даромад олиши мумкин. Лекин олинган акцияларнинг
нархи ошиб кетса, инвестор акцияларни юқори
нархда харид этиб, уни
брокерга шартномадаги эски нархда етказиб беришга мажбур. Натижада
инвестор катта зарар кўриши мумкин. Шунинг учун фьючерс
шартномасини тузувчи шахслар фонд бозорини, унинг хозирги ва
275
келажакдаги холатини ҳамда нарх-наво қандай бўлишини чуқур ўрганиши
ва унинг билиши лозим бўлади.
1.
Варрант
(warrant) қимматли қоғозларнинг ҳосилаларини ўзига
хос тури бўлиб ҳисобланади. Варрант – белгиланган муддат давомида (ѐки
аник белгиланган санада), аввалдан
келишилган нархларда оддий
акцияларни сотиб олиш хуқуқини берувчи ҳужжатдир. Варрантнинг
имзоланиши ва амалга оширилиши уни базис активини ташкил этувчи
қимматли қоғознинг муомалага чиқарилиши билан узвий боғлиқ. Шуни
ҳам таъкидлаш лозимки, варрант активини ташкил этувчи қимматли
қоғозни бир марталик эмиссияси натижасида варрант ҳам бир марталик
ҳисобланади.
Амалдаги қонунчиликка асосан варрант
шартномасини тузишда
қуйидагилар таъқиқланади:
- аввал муомалага чиқарилган, унинг шахс мулкида бўлган ва эмитентнинг
ўзи сотиб олган қимматли қоғозлар базис активи ҳисобланмайди;
- базис активидаги қимматли қоғоз номиналидан варрант номинали паст
бўлмаслиги шарт (облигация бундан мустасно).
Варрант эмитентлари унинг биринчи эгалари учун қимматли
қоғозларини харид этишларида бир хил нарх шароитларини таъминлаши
лозим, бу эса варрантнинг биринчи эгаларига бир хил нархда қимматли
қоғозларни сотиб олиш хуқуқини беради. Варрантнинг эгалари учун
қимматли қоғозларни жойлаштириш нархи бошқа инвесторлар, яъни
варрантнинг иштироқчилари бўлмаганлардан фарқ қилиши мумкин.
Юқоридагилардан хулоса қилиш
мумкинки, фонд бозорида опцион,
фьчерс ва варрант битимларининг амалга оширилиши ушбу бозор
иштирокчиларига қўшимча даромад топиш имкониятини яратади.
Ўзбекистон фонд бозорининг ѐш бўлишига қарамай унда опционлар ва
фьючерслар бўйича битимларни амалга ошириш қонунан кўзда тутилган
ҳамда бундай битимлар амалга оширилиб турибди.
Ушбу омил
276
мамлакатимиз миллий фонд бозори ривожланган хорижий давлатларнинг
фонд бозорлари даражасига етиш учун интилишдан далолат беради.
Do'stlaringiz bilan baham: