Рақс бадиий жамоаси билан ишлашда ўргатиш услубининг умумий масалалари



Download 273 Kb.
bet4/20
Sana06.07.2022
Hajmi273 Kb.
#748406
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20
Bog'liq
Рақс бадиий жамоаси билан ишлаш услублари

ДАРСНИНГ ТУЗИЛИШИ. БИЛИМНИ ТЕКШИРИШ ВА БАҲОЛАШ
Рақс ижро этишни ўргатиш бўйича машғулотларни ташкил этишнинг асосий шакли профессионал ансамблларда ҳам, ҳаваскорлик ансамблларида ҳам оммавий тарзда ўтказилади.
Фақатгина ижрочилар ичида яққол кўзга ташланиб турадиган, ҳақиқий қобилиятли раққосага якка рақс саҳналаштириш мақсадида ёки аксинча, шу гуруҳ ижрочилари ичида ўзлаштира олмаётганларнинг устида кучайтирилган машғулот ўтказиш мақсадида якка машғулотлар ўтказилади.
Ҳар бир машғулот мазмуни жиҳатдан тугалланган бўлиб, аниқ, мақсадга эришиш учун йўналтирилган бўлиши керак.
Машғулотга тайёргарлик кўриш жараёнида балетмейстер машғулотнинг бош мақсадини аниқлаб, уни ҳал этиш учун зарур услубларни танлайди.
Ўқув жараёнини режалаштириш ва ташкил этиш иши балетмейстер томонидан тўғри амалга ошира олинсагина, у раҳбарлик ролини бажара олади.
Машғулотнинг асосий белгиси — таълимда нималарга эришиш кераклигини кўрсатиб турувчи мақсад бўлиб, шунга асосан машғулотларни ўзига хос турларга бўлиш мумкин:
1. Янги ҳаракатни ўрганишга ва кўникмаларни ҳосил
қилишга багишланган машғулот.
2. Аввал ўтилган ҳаракатларни такрорлаш ва
умумлаштириш машғулоти.
3. Билим ва кўникмаларни назорат қилиш ва ҳисобга
олиш.
4. Бир неча мақсадни ўз ичига олган аралаш машғулот.
Янги ҳаракатни ўргатишга к,аратилган, кўникмаларни
ҳосил этишга багишланган машғулотнинг асосий мақсади, услуби-тушунтиришдир. Лекин машғулотнинг кириш қисмида раққосаларни янги ҳаракатни актив қабул қилиб олишларига тайёрлаш лозим. Бунинг учун аввал шу ҳаракатни балетмейстер ўзи ижро этиб, кўрсатиб беради. Шу ҳаракатни ижро этиш услублари, белгилари умумлаштирилиб, чуқур таҳлил қилиниб назарий хулоса ясалади.
Назарий хулоса шундан иборат бўлиши керакки, бунда ижро этилган ҳаракат ҳақида, уни ижро этиш учун керак бўлган муқомлар, безак беришлар, ҳаракат усули, ҳаракат йўналиши нимани ифодалаётгани ва ҳақозолар ҳақида бўлиши лозим. Хулосадан асосий мақсад шуки, ижрочи ижро этаётган ҳаракатни назарий жиҳатдан тўғри тушуниб, амалий талқин вазифасини тўлиқ хал эта олсин.
Шундай қилиб, янги ҳаракатни ўргатиш ва кўникмаларни ҳосил этишга қаратилган бу машғулот тури қуйидаги тартибда бўлиши керак:
а) Кириш қисми — ҳаракат ҳақида умумий маълумотни
бериш, машғулотнинг мақсадини аниқлаш;
б) Кўникма ҳосил этишни назарий асослаш ва амалий
ижро этиш;
в) Ўргатилган ҳаракатни таҳлил этиш ва хулоса чиқариш;
г) Ўргатилган ҳаракатни турли машқлар ёрдамида
мустаҳкамлаш;
д) Уй вазифасини белгилаш.

Download 273 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish