Рақс бадиий жамоаси билан ишлашда ўргатиш услубининг умумий масалалари


ИЖРО ЭТИШНИНГ ТЕХНИК ИМКОНИЯТЛАРИНИ ЯРАТИШ



Download 273 Kb.
bet12/20
Sana06.07.2022
Hajmi273 Kb.
#748406
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   20
Bog'liq
Рақс бадиий жамоаси билан ишлаш услублари

ИЖРО ЭТИШНИНГ ТЕХНИК ИМКОНИЯТЛАРИНИ ЯРАТИШ


"Яхши техникага эга раққоса" деганимизда, ижро ҳаракатлари тез, аниқ, ва чаққон бўлган раққосани кўз олдимизга келтирамиз. Лекин яхши техникага эга раққоса рақсда балетмейстер ва бастакор айтмоқчи бўлган фикрни ўз ижроси билан очиб берибгина қолмасдан, рақс ёрдамида маълум маънодор фикр ярата олиши керак. Бош, гавда, қўл ва оёқ учун машқлар бажариш, айланишларни кўпроқ машқ қилиш раққосаларни рақсларда учрайдиган мураккаб комбинациялашган ҳаракатларни ижро этишга олдиндан тайёрлайди. Раққоса бу мураккаб комбинацияларни яхшироқ ижро этишни таъминлаш учун ҳаракатлардан-ҳаракатларга юмшоқ ўтиш машқини чуқурроқ ўзлаштириши керак. Бундан ташқари бу машқлар, ҳолатлар устида мунтазам шуғулланиб борилса, раққосага техник ва бадиий имкониятларни ўзлаштиришда янгиликлар яратади.
Шуни унутмаслик керакки, айланишлар, ҳаракатларнинг нозик ва аниқ ижроси мақсад ва маъно билан амалга оширилиши керак. Ҳар сафар машқ устида ишлаётганда раққосанинг олдига аниқ вазифа қўйилмоғи керак. Бу вазифа раққосанинг шахсий хусусиятларини ҳисобга одган ҳолда унинг умумий ижрочилик қобилиятини ривожланишига фойда бера оладиган бўлиши керак.
Масалан: Агар раққоса ижросида эгилиш ёки чарх айланиши оқсаётган бўлса, шу ҳаракатни машқлар ёрдамида такрорлаш мумкин. Машқлар маълум кўникмаларни ҳосил этиш, ривожлантириш ва мустаҳкамлашга қаратилгандир. Бу вазифани бажаришда ўргатиш жараёнини системалаштириш ҳал қилувчи аҳамиятга эга. Ҳаракатларнинг ички тузилишини, олдинги ҳаракатга асосланган ҳолда янада мураккаброқ, ҳаракатни ҳосил этишнинг йўлларини ҳисобга олиш зарур. Бу соҳадаги тажрибалар шуни кўрсатадики, ижрочилик соҳасини мунтазам равишда тарбиялаш иши "оддийдан — мураккабга" принципи асосида ташкил этилиши керак. Янги ҳаракатни ўзлаштириш ишига олдинги ҳаракат пухта ўзлаштирилгандан кейингина ўтиш мумкин. Акс ҳолда раққоса олдига қўйилган вазифа ўта мураккаблашиб кетиши мумкин. Шу сабабли ижро техникасининг турли элементларини ўрганишда ўзвий боғлиқлик принципига амал қилиш зарур бўлади. Янги ўргатилаётган ҳаракат олдингисига маълум даражада ўхшайдиган ёки ўхшамайдиган жойларини аниқлаш, уларни таҳлил этишни ўргатиб борилса, раққоса учун ижро этиш пайтида қийинчиликлар туғдирмайди. Ҳаракатларни ўзлаштириш жараёнини илмий асосда тўғри олиб бориш керак, чунки кейинчалик хатолари сезилганда, яна қайтадан ўргатмаслик мақсадида қатьий қоидаларга бўйсунган ҳолда таълим берилиши керак. Рақсдаги мураккаб ҳаракатларни ўргатишда уни қисмларга бўлиб ўзлаштириш, ўзлаштириб бўлгандан сўнг қисмларни бирлаштириб, яхлит ижро этиш яхши самара беради. Машқ қилиш жараёнида раққоса ўзидаги камчилик ва хатоларни ўзи аниқлай билиши, англаши — техник икониятларни ривожлантиришнинг асосий шартларидан биридир. Раққосада ўз-ўзига талабчанлик ҳиссини ҳам ўстириб бориш зарур, бу рақсдаги тажрибасини ошиб боришини таъминлайди.
Рақс санъатида "Классик рақс" фани ижро техникасини ривожлантиришда муҳим ўрин эгаллайди, оёқ мускулларининг кучли бўлиши, гавда ва қўлининг нозик, майинлиги, энг асосийси эса ҳаракатни онгли равишда бажарилишини таъминлайди, билимларини чархлаб, ўткирлаштиради. Рақс техникасини оширишда биринчи бўлиб ҳаракатларнинг аниқ бажарилишини таъминлаш зарур, иккинчидан ҳаракатларни секин қисмидан тез қисмига ўтишда ёки аксинча, тез бажариладиган ҳаракатдан кейин секин бажариладиган ҳаракатга ўтишда ҳаракатларнинг маъносини йўқотмасликка эриши керак ҳар бир ҳаракатни ўргатишда аввал шу ҳаракатни секин бажартириб, секин-аста ўз темпига етказишни машқ қилдириш керак. Секин бажарган пайтда ҳаракатнинг қонун-қоидаларига амал қилиш назарда тутилади, ҳаракат назарий жиҳатдан ўзлаштирилганидан сўнг эса керакли темпгача тезлаштирилади. Агар ҳаракатни бирданига ўз темпида ўргатилса, раққоса ҳаракатларни назорат қила олмай қолади ва ижро назоратсиз, хатолар билан ўрганилади. Иккинчидан, бундай тезликдаги ижро учун раққоса етарли тайёрланмаган бўлади, натижада кераксиз бўлган ҳаракатлар ижро этилиб кетади. Ҳар ижро ҳам маълум даражада куч ишлатиб бажарилади. Нафас олиш, кучланиш ижро ҳаракатига ёрдам қилиш ёки ҳалақит бериши мумкин. Куч ишлатиш, нафас олишлар тўғри амалга оширилса, машқлар давомида кўникмалар ҳосил қилинса, раққоса чарчоқ сезмайди. Хуллас, ижро пайтида кучни тўғри таксимлаб ишга солинишини назорат қилиш балетмейстернинг таълим бериш ишидаги асосий
вазифасидир. Шундай қилиб, раққосанинг ижро техникасини ривожлантириш орқали унинг етук раққоса бўлиб етишишига эришиш мумкин.



Download 273 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   8   9   10   11   12   13   14   15   ...   20




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish