Раҳмонов Улуғбек Каримович



Download 1,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,59 Mb.
#215095
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   56
Bog'liq
КИТОБ Мусика саводи, услубиёти ва ритмика МТМ га Улуғбек Каримович (1)

 
ҚЎШИҚНИНГ КУЙИНИ ЎРГАТИШ 
 
Биринчи банднинг матни ўзлаштирилгандан кейин, қўшиқнинг 
куйини ўргатишга киришиш мумкин. Бу иш болаларнинг ҳам, мусиқа 
тарбиячисининг ҳам диққат-эътиборини талаб этади. 
Куйни ўргатиш олдидан уни бирон мусиқа асбобида чалиб ёки 
қўшиқнинг биринчи бандини айтиб болаларга яхши эслатиб ўтиш 
керак. Натижада улар ўрганилаётган қўшиқ тўғрисида куй билан 
танишаётганларида унинг айрим қисмларини ўргатишни бошлаш 
мумкин; кейинчалик болаларда ўша қисмларга оид мукаммал 
мусиқавий ифода таркиб топади. 
Қўшиқнинг куйини ўрганиб олишда муайян изчиллик мавжуддир. 
Одатда куй мусиқа таркиблари бўйича ўрганиб бориладй. Дастлаб 
биринчи таркиб, сўнгра иккинчи, учинчи ва ҳоказо таркиблар таҳлил 
қилинади ва ўргатилади. Ўқитувчи уларнинг ҳар бирини оҳанги 
билан айтади ва икки-уч марта чалиб беради, ундан кейин ўзи билан 
биргаликда маълум таркибни оҳанги билан айтишни болалардан 
талаб қилади. Одатда болалар дастлаб қўшиқни дадил айтиша 
олмайди, аммо бир неча бор такрорлаш туфайли тобора дадил 
айтадиган бўлишади. Борди-ю ўрганилаётган таркиб болаларга 
етарли даражада тушунарли бўлмаса, уни яна бир марта чалиб ва 


90 
айтиб берилади. Бу — ўринда меъёрни билиш, ҳатто маълум бир 
таркиб етарли ўзлаштирилмаган такдирда ҳам, уни ўрганиш устида 
узоқ тўхталиб қолмаслик керак. Шуни унутмаслик керакки, бундай 
ҳолда болаларнинг диққати заифлашади, шу сабабдан улар чарчаб, 
пассивлашиб қолишади бу эса таълим натижасига салбий таъсир 
қилади. Шунинг учун қўшиқнинг қийин жойига кейинроқ яна қайтиш 
маъқул кўринади. 
Айрим таркиблар тўғри ўрганиб чиқилгач, биринчи таркибни 
иккинчи таркиб билан, датслабки икки таркибни учинча таркиб билан 
бирлаштирилади, 
кейинги 
таркиблар 
ҳам 
шу 
шаклда 
бирлаштирилади. Агар баъзи таркиблар жуда ҳам муракааб бўлса, 
уларни анча майда қисмларга бўлиб ўргатилади. 
Қўшиқнинг мураккаб жойларини айниқса синчиклаб ўрганиш 
керак. Бу пайтдаги қийинчшшклар одатланилмаган интонация (давра) 
лар билан, қўшиқ куйидаги сакрашлар билан, альтерация 
кабиларнинг ноқулайлиги билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бундай 
қийинчиликларни қунт ва ғайрат билан бартараф қилиш зарур, чунки 
агар куй тамомила тўғри ўрганиб олинмаса, хатоларни тузатиш 
ниҳоятда қийин бўлади, баъзан эса уларни тузатиш мумкин 
бўлмайди. Бу ҳолда ўқитувчи хатоларга йўл қўймаслик учун шу 
қўшиқни уйда такрорламасликни болаларга уқтириб қўяди. 
Шунингдек, куйнинг ритмик томондан мураккаблиги туфайли 
уни ўрганиш қийинчиликлари юз бериши мумкин. Куйнинг болалар 
идроки учун мураккаб бўлган ритмик шаклини ўзлаштиришни чапак 
чалиб кўрсатиш йўли билан осонлаштириш мумкин. 
Қўшиқнинг маълум бир бўғини бир неча нотада куйланаётган 
жойлари болаларни дам-бадам қийнаб туради. Бундай жойларни 
шеър билан куйламай, балки "ля" сингари бўғинлар билан куйлаш 
фойдали бўлади; бундай куйлаш идрок этишни осондаштиради ва 
тезлаштиради. 
Тез темпда (суръатда) ёзилган қўшиқларни фақат секин темпда 
ўрганиш лозим, акс ҳолда интонация ва ритм аниқ ўзлатирилмай 
қолади, демак, қўшиқ палапартиш ижро этиладиган бўлади. Шу 
сабабли куйни яхши ўзлаштиргандан кейингина темпни композитор 
томонидан кўрсатилган даражага аста-секин яқинлаштириш мумкин. 
Бундан ташқари, тез темпли қўшиқларни ўргатишда уларнинг 
сўзларини жуда аниқ талаффуз этилишига эришиш, қўшиқ тамомила 
ўрганиб бўлгунга қадар ана шунга ҳаракат қилиш зарур. 


91 
Секин ёки ўртача темпда ёзилган қўшиқларни шу асарлар ижро 
этилиши керак бўлган темпда ёки бирмунча тезлаштирилган темпда 
ўргатиш лозим. Бу ўринда бошқа бир хавф-болаларнинг темпни 
чўзиб, яъни қўшиқни тўғри темп билан ижро этишдагига нисбатан 
сустроқ ижро этиш истаги пайдо бўладики, бунга йўл қўймаслик 
керак. 
Шахдам қўшиқлар ўрганилганда шошилиш ва ховлиқиш 
ярамайди. Секин айтиладиган қўшиқ устида чаққонлик билан ишлаш 
зарур, акс ҳолда болалар сустлашиб кетишади. 
Қўшиқ ўргатиш жараёнида ҳар хил усуллардан фойдаланиш 
зарур. Ҳар бир синфда хушовоз, баъзан эса, мусиқага жуда 
қобилиятли болалар бўлиши табиийдир. Улар қўшиқ оҳангини 
ўрганишда ўқитувчининг ёрдамчилари бўладилар. 
Мусиқа тарбиячисининг айрим таркибни ўргатар экан, биринчи 
навбатда мусиқа уқуви яхши бўлган болада унинг таркибини 
такрорлашни талаб қилади. Бошқа болалар эса шу пайтда оҳангни 
диққат билан, фаол равишда тинглаб, уни дилда улашлари лозим. 
Шунингдек, дастлаб мусиқага қобилиятли бўлган болалар гуруҳи 
ўрганилаётган таркибни такрорламоғи мумкин. Таркиб бирмунча 
тушуниб олингач, аниқ куйлай билмайдиган ўқувчиларга шу 
таркибни куйлаш таклиф этилади. Болалар уларнинг овозини диққат 
билан эшитиб, ноаниқ куйлаган жойларини кўрсатиб беришлари 
керак. Бу иш уларнинг мусиқавий таркибни яхшироқ билиб 
олишларига ёрдам беради. 
Болалар ўртасида мусобақа уюштиргандек бўлиб, болаларнинг 
қўшиқ оҳангини қанчалик билишларини текшириб кўриш фойдали 
бўлади. Ишнинг бундай услуби болаларни фаоллаштиришга ёрдам 
қилади ва ижодий руҳлантиради. 
Болаларнинг мусиқа саводи соҳасидаги ҳатто озгина билимлари 
хам уларнинг охангни яхшироқ эсда сақлаб қолишларига ёрдам 
беради. 
Мактабгача таълим муассасасидаёқ улар товушларнинг баланд 
пастлиги жихатидан турлича бўлиши ҳақида тушунча олишади.
Мусиқа тарбиячиси оҳангни ўргатишда куй ҳаракатининг 
баландликка йўналишини қўл билан кўрасата олади. Шунинг билан 
куйни эсда қолдириш осонлаштирилади. 
Болаларнинг мусиқа саводи соҳасидаги билимларидан қўшиқ 
куйини бевосита нота ёзувисиз ўрганишда ҳам фойдаланиш мумкин. 
Баъзан айрим интонация ёки мелодик мисол ноталарининг номини 


92 
айтиб, болаларга шу ноталарни тақрорлашни таклиф этиш кифоядир. 
Болалар куйда айни бир товуш қаторасига бир неча марта 
қайтарилишини яхши англаб ололмаган пайтларда бундай услуб 
айниқса фойдали бўлади. 
Болаларда учрайдиган қийинчиликлар дастлабки ва охирги 
бандларнинг тугашини турли йўллар билан эсда қолдириш 
заруратидан туғилади. Шунингдек, банднинг ўзида бир-бирига 
ўхшаш тузилган таркибларнинг турлича тугашини идрок этиш ҳам 
қийин бўлади. 
Бундай ҳолларда таққослаш услубидан фойдаланиш яхши бўлади. 
Бунда болаларни такрорланадиган таркиб охирида тоникага 
тортилишини 
сезишга 
ўргатиш. 
Болалар 
таркибларнинг 
тугалишидаги фарқ нимадан иборатлигини яққол кўришлари учун 
шундай таркибларнинг охирини кўргазмага ёзиб қўйиш муҳимдир. 
Улар шу фарқни билиб олганларидан кейин, банд тузилишида фарқ 
бўлса, банд тўлиқ ижро этилади. Агар дастлабки бандлар ва сўнгги 
банд охирида фарқ бўлса, қўшиқни тўлиқ ёки биринчи ва охирги 
бандларини айтиб беришга уриниб кўриш керак. 
Куйни ўргатишнинг дастлабки босқичидаёқ таркибларнинг 
урғусиз бўғинлари билан охири бўлиниб қолмаслиги учун таркибдаги 
мантиқий урғуларга эътибор бериш зарур. Агар мусиқа тарбиячиси 
қўшиқнинг бошини яккахон қўшиқчига топширишни мўлжаллаётган 
бўлса, барча болалар қўшиқни бошдан охиригача билишлари учун 
қўшиқнинг бошини бутун гурух билан ўрганиш лозим. 
Болаларнинг қўшиқ куйи ва матнини яхши эслаб қолишлари учун 
битта дарс етарли эмас. Шу сабабдан қўшиқ муайян вақт давомида 
кўп марта такрорланади ва аста-секин ўрганиб олинади. 

Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish