Раҳмонов Улуғбек Каримович



Download 1,59 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/56
Sana24.02.2022
Hajmi1,59 Mb.
#215095
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   56
Bog'liq
КИТОБ Мусика саводи, услубиёти ва ритмика МТМ га Улуғбек Каримович (1)

ҚЎШИҚ МАТНИНИ ЎРГАТИШ 
 
Қўшикда киши онгига кучли таъсир кўрсатувчи восита бўлган 
мусиқа билан сўз чамбарчас боғланади. Қўшиқни ўргатиш жараёнида 
ана шу икки ҳолат муҳим ўринни эгаллайди. 
Болаларга қўшиқнинг матнини тез ва осон ўргатиш йўлларини 
излаш ва топиш лозим. Мактабгача таълим муассасаларида қўшиқ 
матни бевосита машғулот ўргатилади.
Машғулотда мусиқа тарбиячиси одатда адабий асарнинг 
мураккаблигига қараб тўртликни (бир банд шеърни) ёки унинг бир 
қисмини уч-тўрт марта ўқиб эшиттиради; сўнгра ўқиб эшиттирилган 
матнни ўзи билан биргалашиб такрорлашни болаларга таклиф 
қилади. Мусиқа тарбиячиси матндаги сўзларни тўғри, таъсирли, аниқ 
талаффуз этиши керак. Болаларнинг ҳам худди шундай-талаффуз 
этишларини талаб қилиш зарур. Улар матнни шивирлаб, аммо 
оҳангдор қилиб ўқиб беришлари фойдали бўлади; бундай ўқиш 
артикуляция аппаратини фаоллаштиради. 
Қўшиқнинг матнини бутун гурух икки-уч марта такрорлагандан 
кейин, айрим болалардан уни декламация қилиб бериш сўралади. 
Айни маҳалда бошқа болаларга ўртоқларининг хатоларини 
тузатишлари учун шеърни диққат билан тинглаб, уни дилда 
такрорлашлари керак. Матнни "занжирбанд" усулда қайтариш 
маъқул: масалан, бир бола биринчи сатрни, бошқа бола иккинчисини, 
учинчи бола учинчи сатрни ва ҳоказо. Бундай ўқиш болаларнинг 
диққатини фаоллаштиради. 
Қўшиқ матнини ўрганиб олиш услуби болаларнинг ёшигагина 
эмас, балки шеърнинг осон-қийинлиги даражасига ҳам боғлиқ 
бўлади. Агар шеър содда бўлса, уни қўшиқнинг куйи билан бирга 
ўзлаштириб олиш мумкин. Ўзбек халқ қўшиғи "Ўйнайлик омон", 
Ил.Акбаровнинг "Пўлат қанотлар" қўшиғи, М.Дадабоевнинг 
"Чиройли" қўшиғи бунга мисол бўла олади. 


89 
Ғ.Қодировнинг "Болалар саройи" ёки "Дўстлик қўшиғи" сингари 
асарларда дастлаб биринчи банд шеърини таҳлил қилиб, билиб олиш, 
шундан кейингина куйни ўргатишга ўтиш керак. 
Қисқа ва оддий матнларни бир машғулотнинг ўзидаёқ батамом 
ўрганиб олиш мумкин. Лекин шундай шеърлар ҳам борки, уларда бир 
банднинг ўзи икки-уч қисмдан иборат бўлади. Бундай шеърлар бир 
неча машғулот давомида ўзлаштирилади. Борди-ю бу ишни бир йўла 
бажаришга уриниб, бевосита ашула учун ажратилган вақт фақат 
шеърни ўрганишга сарфланадиган бўлса, услубий жиҳатдан нотўғри 
иш қилинган бўлади. 
Биринчи банд сўзларини синчиклаб ўрганиб олиш шарт эмас, 
чунки куйни ўргатишда бу сўзлар кўп марта такрорланиб, ёдда 
қоладиган бўлади. Аммо кейинги бандларни бу хилда ўргатиш 
мақсадга мувофиқ эмас, чунки болалар энди куйни анча яхши 
билишади ва уларнинг куйни кўп марта такрорлаш пайтида матннй 
қайта-қайта пухталайверишларига зарурат қолмайди. Шу сабабли 
янги бандларнинг матнини анча синчиклаб ўрганиб олиш керак.

Download 1,59 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish