Мусиқа асбобларида ижро этиш ва унинг вазифаси
Режа:
1. Болаларга мусиқа асбобларини ўргатишнинг аҳамияти.
2. Мусиқа асбобларида ижро этишнинг услуби.
Мусиқа асбобларини чалиш мактабгача тарбия ёшидаги
болаларнинг мусиқа фаолиятларидан биридир.
“Мусиқали ўйинчоқ” ва болалар мусика асбоби номларини
адаштирмаслик лозим. Биринчиси – овозли ўйинчоқлар бўлиб,
улардан кўринишли ижро ёки дидактик ўйинларда фойдаланилади;
иккинчиси – бола учун махсус мослаштирилган ҳақиқий
асбобларнинг нусхаси бўлиб, ташқи кўриниши ҳам, овоз чиқариш
усули ҳам асл нусхасига ўхшашдир. Униси ҳам, буниси ҳам
болаларни қизиқтириб, уларга ўйин соатларида мусиқа чалиб,
ансамблда иштирок этиб, ўзларини намойиш қилишларига, мусиқа
машғулотларида фаол бўлишларига ёрдам беради. Буларнинг
иккаласи ҳам маълум талабларга жавоб бериши керак: мураккаб
бўлмаган хиргойини, тинглаб танланган таниш куйни мустақил ижро
этишса, ритмларни, мусиқа йўналишларини бадиҳа қилишга,
«мусиқали садо» ўйинини ўйнашга, ўзи қўшиқ айтаётганда жўр
бўлишга ундаши керак. Шундай қилиб, болалар айни бир вақтда
ўзларини-ўзлари ўқитадилар ва кўнгилхушлик қиладилар. Баъзи
ўйинчоқлар ва мусиқа асбоблари ўқитишда кўрсатмали
дидактик қўлланма бўлиб, мусиқа тарбиячисига болаларнинг
мусиқавий қобилиятларини ўстиришда, уларни мусиқа саводининг
назария асослари билан таништиришда ёрдам бериши мумкин.
Ниҳоят ансамблда ёки кичик оркестрда иштирок этиш маълум
асбобларнинг мавжуд бўлишини ва қуйидагиларни ўргатишни талаб
қилади. Болалар мусиқа асбобларининг номи, чалиниши, йўғон ва
ингичка товушларнинг жойлашиши ва сақлаш қоидалари билан
танишгач, чалиш усулларини эгаллайдилар, улар мустақил ва
49
ансамблда умумий динамика, темпга риоя қилиб, ўз партияларини
вақтида бошлаб ва якунлаб, қўшиқ хиргойи қилиш, саноқ ўйинларни
ижро этишлари мумкин.
Ишнинг яхши текширилган услублари — кўрсатиш ва оғзаки
тушунтириш қаторига янгилари қўшилади. Болага нотаниш
асбобларни катта киши ёрдамисиз чалиш, у ёки бу гуруҳ
асбобларнинг
чалинишини
изчиллигини
эслаш,
ижодий
топшириқлар бажариш ва шу кабилар тавсия қилинади.
Мусиқа асбобларини навбатма-навбат ўзлаштириш керак. Аввал
болаларни асбобни, масалан, рубобни чалиш билан таништириб, бир
неча машғулот давомида икки-уч хиргойини чалишни ўргатиб,
болалар ўз ташаббусларига кўра чалиш усулларини такомиллаштира
олишлари учун чолғу асбобни гурухда қолдириш керак. Баъзан
“изланиш вазияти”ни яратиш: чолғу асбобини (доира, рубоб, дутор)
болалар билан биргаликда олиб чиқиб, хато қилганларида тузатиб,
уни чалиш усулини адашмасдан топишни топшириш ҳам фойдали
бўлади. Фақат ритм берадиган зарбли асбобларни бир вақтда
ўзлаштириш мумкин. Ҳар бир чолғу асбобининг ифодали,
усулларини таърифлашда уларнинг садосини қушлар, ҳайвонларнинг
овози, инсон нутқи, ариқнинг шилдираб оқиши ва шу кабиларга
таққослаш фойдалидир. Масалан, найни чалганда «қушчалар
баланд, жарангли, ёқимли сайрашади» дейсиз, доирага ритмик
уришни момақалдироқ билан қиёслаш мумкин ва бошқалар.
Бошланғич босқичдаёқ болани ансамблда иштирок этиш учун зарур
бўлган ҳамкорликдаги уйғун ҳаракатларга ўргатиш лозим. Шу
мақсадда ўзига хос «ритмик оркестрлар» тузилиб, унда болалар
чапак чалиб, оёқларини тапиллатиб, ёғоч таёқчалар,
пластмасса қутичалар (бўш ёки майда тош, нўхот тўлдирилган) ни
тақиллатиб «чалишади». Бу ерда ҳам турлича овоз бериш
шакллантирилади. Агар кафтларни ҳовуч қилиб чапак чалинса, овоз
қаттиқ, бўғиқроқ чиқади, кафтлар ясси ҳолатда бўлса, овоз аниқ ва
жарангли чиқади. Бир қўлнинг узатилган ёки сал букилган
бармоқлари билан иккинчи қўлнинг кафтига уриб, овоз чиқаришни
ўзгартириш мумкин. Тапиллатиш бутун оёқ билан, оёқ учи билан,
пошна билан, навбатма-навбат оёқ учи ва пошна билан қилинади,
сонга кафт, панжалар билан уриб овоз чиқарилади. Юмшоқ буюм,
темир, буюмлар ҳам турли тембрда овоз чиқариш имконини беради.
Буларнинг барчаси болаларни жалб қилиб, турли ритмик
топшириқларни
дастлабки
вазнлаштирилган
гаплар,
нутқ,
50
талаффузларидан фойдаланиб мусиқа чалиш малакаларини эгаллаш
имконини беради.
Энди болаларни мусиқа асбобларини чалишга ўргатиш, унинг
услубларини эгаллашга олиб келувчи усулларни кўриб чиқамиз.
Мусиқа тарбиячиси маълум ритмни қарсак уриб чалади,
болалардан Анвар кимни чақирганини: Манзураними, Гуллоланими,
ёки Лайлоними, топишни сўрайди. Шундан сўнг болалар аввал
мувофиқ келувчи ритмик тасвирдан фойдаланиб, «отларини айта
бошлайдилар», кейинчалик уни мусиқага қўядилар. Мусикали
“алифбе” даги хиргойилар ритмини энди улар мусиқа жўрлигида
ижро этадилар.
Турли ритмик тасвирларни ижро этиш малакалари эгаллаб
бўлингач, куйларнинг аввал қисқасини, қейинроқ узунроқларини
ижро этишга ўтиш мумкин.
Бундай
тайёргарликдан
сўнг
болалар
оркестрга
бирлаштирилади.
Мусика асбобларини чалишга ўргатишни пьеса ва қўшиқларни
ўрганиш билан чеклаб бўлмайди. Муҳими, бу фаолият боланинг
мустақиллигини ўстириши ва ижодий характерда бўлишидир.
Бунда тинглаб туриб таниш куйларни танлаш, куйни бир товушдан
иккинчисига кўчириш, товуш чиқаришнинг «ўз усулларини»
қидириш ёрдам беради. Ижоднинг намоён бўлиши болаларга педагог
билан биргаликда пьесаларни «оркестрлаштириш», бадиҳа қилиш,
ижод қилишга мувофиқ келувчи шароитларнинг яратиб берилишини
талаб қилади. Бу ишни катта киши болаларга мусиқа қушнинг
сайрашини, момақалдироқ гулдурашини ифодалай олишини
таърифлаб, шу каби айрим чолғу асбобида «каккунинг
кукулашини», «ёмғирнинг ёғишини», «момақалдироқ овози ва шу
кабиларни чалишни тавсия қилиб, қўлланма бериб бориши керак.
Умумий кечинмалар, умумий фаолият билан бирлашган
жамоани таркиб топтирувчи мусиқа фаолиятининг хилма-хил
турлари мусиқа тарбиячисида бутун гуруҳни назарда тутувчи
услубларни қўллашни талаб қилади. Шу билан бирга, машғулотларда
ҳам, ундан ташқари вақтда ҳам болаларга якка ва фарқлаб ёндашиш
жуда муҳимдир. Шу мақсадда қуйидаги усулларни тавсия қилиш
мумкин:
1. Эгалланган малакалар ва қобилиятларни ривожлантиришнинг
якка даражаларини ҳисобга олиш. Бу мақсадда у ёки бу болани вақт-
51
вақти билан текшириш, унинг хатти-ҳаракатини доимо кузатиб
бориш керак.
2. Машғулотларда якка ёндашувни қўллаш иккиланувчи
болалаларни фаоолаштирувчи ва ўзига бино қўйган болаларнинг
ортиқча фаолликларини чекловни ҳолат яратиш.
Болалар томонидан якка топшириқларни ёки бирор топшириқни
навбатма-навбат бажариш ва уни баҳолаш.
3. Зарурияти бўлса, жуда қисқа (2-3 минутлик) қўшимча якка
машғулотлар ўтказиш. Бу услубларнинг барчаси ҳар бир боладаги
мустақил, ижодий қобилиятларнинг намоён бўлишини ўстиришга
ёрдам беради.
Мустақил иш:
1. Мусиқа асбобларини расмларда ва қирқма шаклларда кўрсатиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |