Биринчидан,
рақамлаштириш ҳамма жойда кузатиладиган реал
воқеликдир. Янги рақамли иқтисодий тизимлар яратиш орқали “ҳамманинг
иқтисодиёти” вужудга келишига мисоллар ҳозирги кунда саноатнинг турли
тармоқларида вужудга келмоқда. Медиа, чакана савдо ва банк соҳасидаги
компаниялар энг ривожланган компаниялар ҳисобланади. Масалан, чакана
савдо магазинлари ижтимоий тармоқларда иштирок этишимизни таҳлил
қилиш ёрдамида бизнинг дидимизга мос келадиган янги товарлар
тўпламларини яратади. Банк ҳисоб рақамлари эгалари операцияларни етакчи
интернет-компаниялар билан биргаликда банклар томонидан яратилган
ечимлар орқали амалга оширмоқда. Бунда рақамлаштириш нефть ва газ қазиб
чиқариш каби анъанавий тармоқларга ҳам кириб бормоқда. Ҳозирнинг ўзида
ресурслар соҳаси компаниялари жиддий вазиятларни прогнозлаш учун
“булутдаги” катта ҳажмдаги маълумотларни қайта ишлаш янги воситаларидан
фойдаланиб, нефть майдонларини назорат қиладиган учувчисиз учадиган
қурилмалар ёрдамида рақамли ахборотларни таҳлил қилмоқда. Кўплаб йирик
халқаро нефть-газ компаниялари аллақачон маҳсулот ишлаб чиқариш сифати
ва самарадорлигини оширишга йўналтирибгина қолмай, у ёки бу ишлаб
чиқариш участкаларида муайян натижаларга қаратилган “Интеллектуал
конлар” дастурини амалга оширишни бошлаган.
Иккинчидан,
ҳозирнинг ўзида рақамлаштириш глобал миқёсга эга –
“рақамли иқтисодий тизимлар”га мисоллар турли тармоқлар ва
компанияларда мавжуд. Биз йилдан-йилга шунга яқинлашиб борамизки,
бизнинг ҳаётимиз ва фаолиятимиз ушбу тизимлар доирасида амалга
оширилади. Агар йўл харитаси ҳақида гапирадиган бўлсак, биринчидан,
буюмлар интернети оламида ўзгарган одатлардан тобора кўп нарса кутилади:
“бизни топадилар” “биз излаймиз”дан устунлик қилади. Шу сабабли келажак
брендларини шакллантирадиган компаниялар ўз мижозлари учун таклифни
керакли жойда ва керакли вақтда гавдалантиришга имкон берадиган
технологиялар ҳақида бош қотириши лозим.
Учинчидан,
бугунги кунда иқтисодиётда компаниялар ўртасида
бозордаги муносабатларни сезиларли даражада ўзгартирадиган ўзгаришлар
кузатилмоқда. Бостириб келаётган буюмлар интернети бозорнинг барча
қатнашчиларини – компаниялардан тортиб истеъмолчилар, маҳсулотлар,
сервис ва жараёнларгача – умумий бир дунёга кўчириб ўтказишни амалга
оширмоқда. Бу эса ишлаб чиқарувчилар, платформалар ва иловалар,
қурилмалар
ишлаб
чиқарувчилар
ва
хизмат
кўрсатувчиларни
бирлаштирадиган янги “рақамли иқтисодий тизимлар” пайдо бўлиши туфайли
рўй бермоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |