Ракамли иктисодиёт


-жадвал  Дунёнинг турли ҳудудларида АКТ тарқалиши, %



Download 0,86 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/19
Sana05.06.2022
Hajmi0,86 Mb.
#638667
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19
Bog'liq
1-mavzu

1.3-жадвал 
Дунёнинг турли ҳудудларида АКТ тарқалиши, %
3
 
Ҳудудлар 
Уй хўжаликлари-
нинг кенг поло-
сали интернет 
билан таъминла-
ниши 
Аҳолининг 
мобил алоқа 
билан таъмин-
ланиши 
Уй хўжаликлари-
нинг шахсий 
компьютер билан 
таъминланиши 
Шимолия Америка 
85 
72 
93 
Ғарбий Европа
62 
83 
64 
Шарқий Европа 
32 
66 
25 
Лотин Америкаси 
29 
66 
21 
Тинч океан ҳавзаси 
17 
48 
14 
Африка 
11 
37 

Таҳлилларга кўра, Ғарбий Европа давлатлари ҳам АКТдан фойдаланиш 
бўйича анча юқори кўрсаткичларга эга. Шарқий Европа ва Лотин Америкаси 
давлатлари бу борада эришган кўрсаткичлар эса деярли бир хил даражада. 
Иқтисодий жиҳатдан ривожланмаган Африка давлатлари бу соҳада ҳам 
ривожланган давлатлардан бир неча баробар ортда қолган. 
Миллий иқтисодиётни ахборотлаштиришда уй хўжаликларининг ўрни 
ҳам муҳим. Шахсий компьютерлар билан 100 та уй хўжалигидан Россия 
Федерациясида 64 таси, Украинада 28 таси, Арманистонда 29 таси, 
Ўзбекистонда 25 таси, Озарбайжонда 9 таси, Қирғизистонда 5 таси 
таъминланган. 
АКТ ривожланиши ва ундан кенг фойдаланиш жаҳон тараққиётининг 
охирги йиллардаги глобал тенденцияларидан ҳисобланмоқда. Динамик 
равишда ривожланиб келаётган ҳозирги дунёда АКТ миллий иқтисодиётнинг 
локомотиви ролини ўйнаб, мамлакатга инвестицияларни киритишга, янги иш 
ўринларини яратишга, истиқболли технологияларни ишлаб чиқариш ва 
бошқарувга киритишга, охир-окибатда доимий иқтисодий ўсиш ва турмуш 
даражасини юксалтиришга кўмак бермоқда. Шу боисдан ҳам жамият 
ҳаётининг турли жабҳаларига АКТни жорий қилиш ва ундан фойдаланиш 
даражаси давлат ижтимоий ва иқтисодий ривожланишининг ҳал қилувчи 
омили бўлмоқда. 
Республикамизда истиқболдаги иқтисодий ўсишнинг асосий омиллари 
тарзида қуйидаги йўналишлар белгилаб олинган: 

миллий иқтисодиётни фаол таркибий қайта қуриш; 

хомашё экспорт қилишдан юқори қўшимча қийматга эга бўлган 
маҳсулотлар экспортига босқичма-босқич ўтиш; 

иқтисодий эркинлаштиришни давом эттириш ва иқтисодиётда 
давлатнинг улушини камайтириб бориш; 
3
 
www.itu.int
 – Халкаро электроалоқа иттифоқининг расмий сайти ва МcКinsey & Compаny аnаlysis 
компаниясининг маълумотлари асосида тайёрланган. 



молиявий секторни янада ривожлантириш; 

“билимлар иқтисодиёти”ни шакллантириш учун инсон капиталига 
инвестицияларни ошириш; 

жамиятни кенг ахборотлаштиришни таъминлаш; 

инновацион институтларни ташкил қилиш; 

ҳудудларни комплекс ривожлантириш. 
Юқоридагилардан кўриниб турибдики, “билимлар иқтисодиёти”ни 
шакллантириш ва ахборотлаштириш жараёнларини кенг кўламда амалга 
ошириш иқтисодий ўсишимизнинг асосий омилларидан ҳисобланмоқда. 
АКТ соҳасида республикамизда фаолият кўрсатаётган корхоналар 
ҳисоблаш техникаларини ишлаб чиқариш (75 та корхона), ахборот ташувчи 
воситалар ишлаб чиқариш (2 та), дастурий воситаларни лойиҳалаштириш ва 
ишлаб чиқиш (371 та), ахборот-ҳисоблаш хизматлари (910 та), Интернет ва 
компьютер тармоқлари орқали хизмат кўрсатиш бўйича (2426 та) 
шуғулланишмоқда. 
Дунёнинг 246 мамлакатида рақамлаштириш бўйича олиб борилган кенг 
кўламли тадқиқотларга кўра, 2019 йил маълумотларига асосан турли 
мамлакатларда рақамли иқтисодиётнинг ривожланиш кўрсаткичлари 
тенденцияси турлича (1.4-жадвал). 

Download 0,86 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   19




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish