Тошкент (Тошкент шаҳри ва Тошкент ви- лояти);
Фарғона (Фарғона, Андижон ва Наманган вилоятлари);
Зарафшон (Бухоро, Навоий ва Самарқанд вилоятлари);
Мирзачўл (Сирдарё ва Жиззах вилоятла- ри);
Жанубий (Қашқадарё ва Сурхондарё ви- лоятлари);
Қуйи Амударё (Оролбўйи, Қорақалпоғис- тон Республикаси ва Хоразм вилояти).
2
Минтақалар иқтисодий салоҳиятининг
хилма-хиллиги яъни, такрорланмаслигини эътиборга олганда, уларнинг ресурслар би- лан таъминланганлиги шундай хилма-хил- ликни, вужудга келтиради.
Жумладан, рес- публиканинг материк ичкарисида, денгиз ва океанлардан анча олисда жойлашганли- гини ва бошқа географик жиҳатларини таъ- кидлаб ўтиш мумкин.
Шу ўринда, Республикада Мирзачўл минтақаси иқтисодиётини жадал ривож- лантириш ҳамда минтақа инвестицион салоҳиятидан самарали фойдаланиш йўна- лишларини белгилаш замонавий шароит- нинг долзарб вазифаларидан бири бўлиб саналади.
Жадвал Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида ишлаб чиқилган (Статистический ежегодник регионов Узбекистана, Ташкент, 2011; Основные индикаторы социально-экономического развития регионов Республики Узбекистан (2000-2008 гг.). Ташкент, 2009 г.).
А. Қаюмов, Ҳ. Назарова, Ф. Эгамбердиев, Ў. Якубов «Минтақавий иқтисодиёт». Ўқув қўлланма, Ўз МУ, 2004.
Мирзачўл минтақаси Республиканинг марказий қисмида жойлашган бўлиб, у маъмурий жиҳатдан Жиззах ва Сирдарё ви- лоятларини ўз ичига олади. Минтақанинг иқтисодий географик ўрнининг муҳим ху- сусияти шундаки, унинг ҳудуди респуб- ликанинг ижтимоий-иқтисодий жиҳатдан
яхши ривожланган Тошкент, Фарғона ва Зарафшон минтақаларининг ўртаси- да жойлашганидадир. Бу ҳол минтақани қўшни минтақалар билан хилма-хил иш- лаб чиқариш алоқаларини мустаҳкамлаш ва ҳамкорликда ривожлантиришга ижобий таъсир этади.
Маълумки, инвестиция сиёсатининг минтақавий жиҳатлари, энг авввало, ўзига хос турли хил омиллар, яъни минтақаларнинг табиий-иқтисодий салоҳияти, хўжалик
тизи- мидаги ихтисослашуви, иқтисодий ривожла- нишнинг ўзига хос йўналишлари ва асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар динамикаси, инфратузилмани ривожланганлик даража- си, унинг иқтисодий георафик жойлашуви ва бир қатор омилларнинг таснифи билан узвий боғлиқдир (1 жадвал).
Жадвал маълумотларидан кўриниб ту- рибдики, Мирзачўл минтақасида мамла- кат аҳолисининг 6.5 %и истиқомат кила- ди. Минтақанинг республика ялпи ички маҳсулотидаги улуши 2010 йилда 3.8 фоизни, саноат маҳсулотларидаги улуши 3.5 фоизни, истеъмол молларини ишлаб чиқаришдаги улуши 2.9 фоизни ташкил этди. Минтақанинг экспорт салоҳияти ҳам етарли барқарор эмас. Шу нуқтаи
назардан таъкидлаш мум- кинки, минтақада мавжуд ер ресурсларидан унумли фойдаланган ҳолда, етиштирилган озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва