Рахимова Г. Х



Download 24,71 Kb.
bet1/4
Sana11.06.2022
Hajmi24,71 Kb.
#656172
  1   2   3   4
Bog'liq
mirzach-l-minta-asiga-investitsiyalarni-zhalb-etishni-ra-batlantirish-masalalari





МИНТАҚАВИЙ ИҚТИСОДИЁТ / РЕГИОНАЛЬНАЯ ЭКОНОМИКА



Рахимова Г.Х.
УзМУ тадқиқотчиси


МИРЗАЧЎЛ МИНТАҚАСИГА ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ЖАЛБ ЭТИШНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ МАСАЛАЛАРИ
Ҳозирги кунда мамлакатимизда инвестиция муҳитини янада яхшилаш, ишлаб чиқаришни модер- низациялаш, техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш ва реконструкция қилиш, минтақаларда янги иш жой- ларини яратиш дастурларини амалга оширишда ин- вестицияларни кенг жалб этиш ва шу асосда миллий иқтисодиётимизни барқарор ва жадал ривожланиши- ни таъминлаш муҳим аҳамият касб этади.



Ўзбекистонда изчил амалга ошири- лаётган иқтисодий ислоҳотлар, таркибий ўзгаришлар қулай инвестиция муҳитини шакллантириш ҳамда мавжуд инвестици- он салоҳиятдан янада самарали фойдала- ниш муаммолари билан узвий боғлиқдир. Ўзбекистон Республикаси Президенти И.А. Каримов таъкидлаганларидек “Ўзбекистон- да инвесторлар учун, айтиш мумкинки, кўп жиҳатдан беқиёс, ўта қулай инвестицион муҳит, имтиёз ва преференциялар тизими яратилган”1
Айтиш жоизки, мустақиллик йиллари- да Ўзбекистонда қулай инвестицион муҳит шакллантирилди, хорижий инвесторлар- нинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича қонун йўли билан кенг кўламдаги имтиёзлар, афзалликлар ва кафолатлар ти- зими белгиланди.
Жумладан, хорижий инвесторлар ҳамда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун кафолатлар ва имтиёзлар тизимини янада мустаҳкамлаш мақсадида 10.04.2012 йилда Ўзбекистон Республи- каси Президентининг “Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тад-




  1. «Барча режа ва дастурларимиз Ватанимиз тараққиётини юксалтириш, халқимиз фаровонлигини оширишга хизмат

бирлар тўғрисида” ги ПФ-4434 Фармони қабул қилинди.
Мазкур меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатда бел- гиланишича, қиймати 50 миллион АҚШ долларидан ошадиган ва хорижий инвес- торнинг улуши камида 50 фоиз бўлган ин- вестиция лойиҳалари доирасида, ишлаб чиқариш майдонидан ташқаридаги за- рур ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқларини қуриш бюджет маблағлари ҳамда бошқа ички молиялаштириш манба- лари ҳисобидан амалга оширилиши белги- ланди.
Республикада иқтисодиётнинг етакчи
тармоқлари ва соҳаларида хорижий инвес- тициялар иштирокида 4,2 мингтадан кўпроқ корхона ташкил қилинди ва муваффақиятли фаолият юритмоқда. Ҳар йили 3,0 мил- лиарддан кўпроқ асосан тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ўзлаштирилмоқда, мамлакат иқтисодиётига киритилаётган ин- вестиция умумий ҳажмининг 26,6 фоиздан кўпроғи уларнинг ҳиссасига тўғри келади.2
Республикада ҳар бир минтақанинг ўзи- га хос иқтисодий салоҳияти мавжуд бў- либ, у такрорланмасдир. Иқтисодчи олим- лар томонидан Ўзбекистон ҳудудини 6 та иқтисодий минтақага тақсимлаш таклифи киритилган. Булар:

қилади» Президент И. Каримовнинг 2010

йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ва 2011 йилга мўлжалланган энг муҳим устувор йўналишларга бағишланган Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг мажлисидаги маърузаси.

  1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.04.2012 йилдаги ПФ-4434 сонли “Тўғридан- тўғри хорижий нвестициялар жалб этилишини рағбатлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги Фармони.


    1. Download 24,71 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish