қадоқлаш натижасидаги тайёр маҳсулотлар экспортини янада жадаллаштириш лозим.
Минтақалардаги инвестицион салоҳият- ни, жозибадорликни ва инвестицион фаол- ликни белгиловчи асосий кўрсаткичлардан бири мавжуд капитал қўйилмалар ҳажми ҳамда уларнинг салмоғи ҳисобланади.
Жадвалдан кўринадики, республика миқёсидаги жами капитал қўйилмаларнинг Мирзачўл минтақасига 2009 йилда 3,6 фоиз улуши тўғри келгани ҳолда, 2010 йилга ке- либ бу кўрсаткич 4,3 фоизни ташкил қилди. Лекин минтақадаги турли лойиҳалар ва дас- турларни амалга ошириш мақсадида капи- тал қўйилмалар, инвестициялар оқимини жадаллаштириш мақсадга мувофиқ санала- ди.
Мирзачўл минтақаси таркибига ки- рувчи Жиззах вилоятида турли фойдали қазилмалар мавжуд. Минерал хомашё ре- сурсларининг асосий заҳираси Бахмал, Зо- мин, Ғаллаорол, Жиззах, Фориш туманла- рида жойлашган. Вилоят ҳудудида қоплама, пардозлаш ва қимматбаҳо тошлар, во- лостанит, оҳак, мармар, корунд, базальт заҳиралари мавжудлиги уларни қайта иш- лаш корхоналарини яратиш зарурлигини тақозо этади. Вилоят ҳудудида айнан шу йўналишда инвестицияларнинг зарурли- ги Республикада қурилиш материаллари- га бўлган талабнинг доимий ўсиши ҳамда маҳсулотларни экспорт қилиш имконияти юзага келиши билан белгиланади.
Вилоятда саноат маҳсулотларини ишлаб чиқариш ҳажмини орттириш борасида Ўз- бекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 15 декабрдаги ПҚ-1442 сонли “2011-2015 йилларда Ўзбекистон Респуб- ликаси саноатини ривожлантиришнинг ус-
1 Жадвал Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси маълумотлари асосида ишлаб чиқилган (Статистический ежегодник регионов Узбекистана, Ташкент, 2011).
тувор йўналишлари” Қарорида белгиланган йўналишлар бўйича 2011-2015 йилларда жами 179 та озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат махсулотлари ишлаб чиқарувчи лойиҳалар амалга оширилиши, 187,7 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестициялар ўзла- штирилиши режалаштирилган, булардан 2011 йилда 110 та лойиҳа (46,5 милли- он АҚШ доллари миқдорида), 2012 йилда
14 та лойиҳа (3,5 миллион АҚШ доллари миқдорида), 2014 йилда 20 та лойиха (50,2 миллион АҚШ доллари миқдорида) ва 2015 йилда 22 та лойиха (66,9 миллион АҚШ дол- лари миқдорида) фойдаланишга топшири- лиши белгиланиб олинган.
Мирзачўл минтақаси ижтимоий- иқтисодий ривожланишини ва унинг иқтисодий салоҳиятини оширишини белги- лаб берадиган географик жойлашуви ҳамда транспорт йўналиши бўйича қулай шаро- итга эга бўлган Сирдарё вилояти, Тошкент ва Самарқанд вилоятлари оралиғида жой- лашган. Вилоят жойлашуви ишлаб чиқариш инфраструктурасини ривожланишига катта шароит яратади.
Вилоят минерал хомашё ресурларига бой бўлмасада, ҳудудда рудасиз материаллар кони мавжуд бўлиб, цемент, ғишт ва бошқа қурилиш материаллари хомашёси ишлаб чиқаришга мослашган. Вилоят иқтисодиёти асосан аграр-индустриал йўналишдаги ха- рактерга эга. Вилоят қишлоқ хўжалиги асо- сан пахта ва ғалла етиштиришга асосланган. Мамлакатда ишлаб чиқарилган электро- энергиянинг 30,0 фоизини ташкил этувчи Сирдарё ИЭС мамлакат электроэнергетика- сида муҳим аҳамият касб этади. Сирдарё ви- лояти республика гидроэнергетика соҳасида ҳам муҳим рол ўйнайди. Вилоят гидро- энергетикаси Сирдарё дарёсида жойлаш- ган Фарҳод ГЭС негизида ривожланмоқда. Вилоят қишлоқ хўжалигини ривожланти- ришда ҳудудларнинг ихтисослашувида но-
текисликнинг мавжудлиги ер-сув ва иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда экин майдонлари
таркибини замонавийлашти- риш, мева ва сабзавотлар, полиз экинлари- ни етиштириш, сақлаш бўйича инфратузил- ма тизимини техник қайта жиҳозлаш муҳим аҳамиятга эга. Саноат соҳасида эса минерал хомашё ресурсларидан фойдаланиш дара- жаси пастлиги мавжуд ресурслардан
но- руда материаллар, йиғма темир бетонлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришга имконият мавжудлигини кўрсатади.
Юқоридаги таҳлиллар натижасида шуни
айтиб ўтиш мумкинки, вилоят ҳудудида мавжуд ишлаб чиқариш қувватларини мо- дернизация қилиш ва
кенгайтириш, шу жумладан, Сирдарё ИЭСда энергоблок- ларни реконструкция қилиш ва Фарҳод ГЭСнинг гидроэнергетика қувватини оши- риш, вилоятнинг табиий иқлим
шароитини
ҳисобга олган ҳолда экологик тоза, юқори сифатли мевалар, сабзавотлар ва полиз маҳсулотлари олиш учун уруғчилик
тизи- мини ривожлантириш, ҳудудда дарё балиғи ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш имконият- ларидан фойдаланишни кенгайтириш каби йўналишларда инвестицион лойиҳаларни амалга ошириш муҳимдир.
Ҳозирги кунда Мирзачўл минтақасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дас- турларида ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш, янги иш ўринларини кўпайтириш ва аҳоли бан- длигини таъминлаш ҳамда хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасини ривожлантириш маса- лалари тўлиқ ўз аксини топмоқда. Бу эса минтақанинг барқарор ривожланишига, иқтисодиётнинг барча тармоқларида кўз- ланган прогноз параметр кўрсаткичларига эришишга асос ва замин яратади.