Сигналлар Хабарни моддий ташувчиси бўлган ихтиёрий физик жараён сигнал деб аталди. Хабар ташувчи кучланиш ёки ток бўлса, электр сигнали, электромагнит тўлқинлар бўлса радиосигнал дейилади.
Сигналлар классификатсияси. Одатда бирон бир янги объект ёки ҳодисаларни ўрганишни бошлашдан аввал фанда (кундалик ҳаётда ҳам) ҳар доим уларни дастлаб классификатсиялашга интилинади. Биз ҳам сигналларни классификалашнинг амалга оширишга ҳаракат қилиб кўрамиз.
Агар сигналларни ахборот узатишда тутган ўрнига нисбатан қараб чиқадиган бўлсак уларни икки турга ажратиш мумкин:
− фойдали; Керакли ахборотни ташувчи сигналлар фойдали сигналлар деб аталади.
−ҳалақит берувчи; Фойдали сигналга қўшилиб уни қабул қилишга ҳалақит берувчи ҳарқандай таъсир ҳалақит берувчи сигнал деб аталади.
Демак ҳалақит берувчи сигналлар фойдали сигнал ёрдамида келаётган ахборотнинг бузилиши (қисман ўзгариши) га сабаб бўлади. Кенг тарқалган ҳалақит берувчи сигналлар манбалари бу: бегона радиостансиялар, атмосфера ва асбобларда ҳосил бўладиган разрядлар ва бузилишлар.
Сигналларни мунтазам ва мунтазам бўлмаган сигналларга ажратиш мумкин. Мунтазам сигналлар (детерминарланган) сигналлар деб аталади. Агар сигнал (детерминарланган) бўлса уни тавсифловчи бирон-бир аналитик вақт функсияси орқали ифодаланган бўлади.
(2.1)
Демак биз бу функция ёрдамида сигналнинг ихтиёрий вақтдаги қийматини аввалдан ҳисоблаб айтиб беришимиз мумкин.
Агар биз сигналнинг ихтиёрий вақтдаги қийматини олдиндан башорат қилаолмасак у ҳолда сигнал мунтазам бўлмаган ёки тасодифий сигнал ҳисобланади.
Детерминарланган сигналлар ичида аниқ вақт оралиқларида қайтариладиган сигнал ҳам мавжуд.
Бундай сигналлар даврий сигналлар деб аталади. Улар учун
(2.2)
шарт бажарилади. Бу ерда T – сигнал қайтарилаётган давр бутун сонлар қатори.
Ахборот назарияси нуқтаи назаридан қаралса детерминарланган сигналлар ахборот бермайдилар.
Одатда тасодифий сигналлар турли ахборот ҳақида маълумот беради. Бунда узатилаётган сигнал частотаси, фазаси ва амплитудасида содир бўладиган ўзгаришлар орқали турли ахборотни олиш мумкин. Аммо бу ўзгаришларнинг вақт бўйича функциялари маълум бўлмаганлиги туфайли уларни тасодифий сигналлар дейилади.
Ҳар қандай сигналлар узлуксиз ва дискрет бўлиши мумкин
Дискрет сигналлар аввалдан маълум белгиланган қийматлар оралиғидаги қийматларга мос катталикдаги амплитудага эга бўлиши мумкин.
Узлуксиз сигналлар эса белгиланган оралиқдаги ихтиёрий қийматга эга бўлиши мумкин.
Шундай қилиб сигналлар
Фойдали