3-33-расм. Эквивалент индуктивлик схемаси.
Унда ўзгармас кучланиш манбаи кўрсатилмаган. Расмга кўра, транзисторнинг эмиттер — коллектор оралиғига уланган ўзгарувчан кучланишнинг бир қисми RC — занжир орқали унинг базасига узатилади. Агар R ва С элементлар шундай бўлсаки,
тенгсизлик бажарилса, RC—занжирдан ўтадиган токнинг фазаси U кучланиш фазаси билан мос тушади. Лекин Uc конденсатор кучланиши ундан 90° орқада қолади. Конденсатор кучланиши базага таъсир этгани учун коллектор токини бошқаради ва у билан мос фазада ўзгаради. Шунинг учун Iқ ток U кучланишдан 90° орқада қолади. Демак, схемадаги транзистор U кучланишга индуктив қаршилик таъсирини курсатади: яъни транзистор индуктивликка эквивалент бўлади.
3.14. Микросхемаларни белгилаш
ИМСларнинг турларини аниқлаш ГОСТ 18682—73 тасдиқлаган шартли белгилар асосида олиб борилади. У микросхеманинг қандай шакл ва технологик асосда ишлаб чиқарилганини, қандай мақсад учун ишлатиш мумкинлигини ҳисобга олади.
Кўп микросхемалар манба кучланишининг катталиги, кириш ва чиқиш қаршилиги, сигнал сатҳи каби катталикларни ҳисобга олган ҳолда тўпламлар — серияларга бирлаштирилади. Бир серияга кирадиган микросхемалар шундай танланадики, улардан бир бутун радиоэлектрон қурилмани ясаш мумкин бўлсин.
Ясалиш шакли ва технологиясига қараб ИМС лар 3 та гуруҳга бўлинади ва рақамлар орқали ифодала- нади:
а) 1, 5, 6, 7—ярим ўтказгичли микросхема;
б) 2, 4, 8—дурагай микросхема;
в) 3—пардасимон, вакуумли, керамикали (сопол) микросхема.
Микросхема белгисида унинг серияси рақамлар билан ифодаланадиган икки элементдан ташкил топади. Унда биринчи рақам микросхемани ясашдаги шакл ва технологиясини ифодаласа, иккинчиси — икки хонали (эскича) ёки уч хонали (янгича) рақам—сериянинг тартиб номерини кўрсатади. Масалан, 1801 серия 801 тартиб номерли ярим ўтказгичли ИМС деб ўқилади. 252 серия—52—номерли дурагай микросхемадир.
Қандай мақсадга хизмат қилишига қараб ИМСлар яна гуруҳ бўлимлари (подгруппа) ва кўринишга ажратилади. (Масалан, генераторлар, кучайтиргичлар, мантией элементлар ва бошқалар). У микросхема белгисида сериядан кейин ёзиладиган икки ҳарф билан ифодаланади: ГС — гармоник тебраниш генератори — Д. Ф,— фазавий детектор, УВ—юқори частотали кучайтиргич, УН — паст частотавий кучайтиргич, ВХ—микрокалькулятор ва бошқалар. Улар микро- схемаларни белгилаш жадвалларида кўрсатилади. Микросхема белгисининг охирида А дан Я гача бўлган ҳарфлар бўлиши мумкин. Улар бир турдаги микросхеманинг параметрларидаги фарқни ифодалайди.
Микросхема белгисида серия белгисидан олдин Қ, КМ, КН, КР ва КА ҳарфлар ёзилган бўлади. Улар мик- росхемани ишлаб чиқарган заводдан қабул қилиб олинганлик шартини ифодалайди. Бунда К ҳарфи микросхеманинг кенг қўлланиш мақсадида ишлаб чиқарилганини билдиради. Масалан, К155ИЕ 7 деб белгиланган микросхема қуйидагича ўқилади: Кенг қўлланиш мақсадида ишлаб чиқарилган 155 сериядаги 7 тартибли (номерли) счетчик (ҳисоблагич) вазифасини бажарадиган ярим ўтказгичли микросхема; серия тартиби (номери) 55.
Қобиқсиз микросхемалар белгисида серия рақами олдидан Б ҳарфи, охирида эса, чизиқчадан кейин бирор рақам қўйилади. Бу рақам микросхеманинг қандан шаклда ясалганлигини ифодалайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |