Радиоэлектроника асослари муҳаррир — Қ. Азимов


-расм. Мультивнбраторнинг прннцшшал схемаси



Download 13,17 Mb.
bet126/164
Sana05.07.2022
Hajmi13,17 Mb.
#740056
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   164
Bog'liq
РАДИОЭЛЕКТРОНИКА АСОСЛАРИ

6.18-расм. Мультивнбраторнинг прннцшшал схемаси.


У мусбат тескари боғланишли икки каскадли RC — кучайтиргич бўлиб, биринчи каскаднинг чнқиши иккинчи каскаднинг киришига, иккинчи кучайтириш каскадинннг чиқишн эса, биринчисининг киришига тўлиқ уланган. Шунинг учун теска­ри богланиш занжирининг узатиш коэффициенти β = 1.
Барча ўз-ўзидан уйғонувчн генераторлардаги каби мультивибратор учун хам (6.1) генерация шартлари бажарилнши керак. Бунда β =1 бўлганн учун амплпту- далар шарти К = К1·К2 кўрииишда ифодаланади ва ки­чик сигналлар учун у бирдан етарлича катта бўлади. Фазалар шарти эса, кучайтиргичнинг фазавий характе­ристикаси билан белгиланади. Мультивибраторда махсус частота танловчи занжирнинг йўқлиги.кучайтиргичнинг реактив элемеитларидаги ψк (ω) фаза силжишларннинг таъсирини орттиради ва у тебранишнинг гармоник бўлмаслигини таъминлайди.
6.19-расмда икки каскадли RC — кучайтиргичнинг частотавий ва фазавий характеристикаси кўрсатилган Унда ωо частота ҳосил бўладиган тебраниш ташкил этувчиларининг асосий частотасини, ψк(ω)=0 га тўғри келган частоталар оралиғи эса, ҳосил бўладнган тебранишнинг спектрини ифодалайди.

6.19- расм. Икки каскадли кучайтиргичнннг чгстотавий ва фазавий характеристикаси.
Унинг қуйи частота чегараси (ω1) τн ўтиш занжирининг вакт доимийсига, юқори чегараси (ω2) зса, τв нагрузка занжирининг вақт доимийсига боғлиқ бўлади ((5.11) ифодага қаранг).
Агар τн = CбRб катталашса ва τв = CoRк кичрайса, фаза силжишлари (ψк = ψк1 + ψк2) кичрайиб, фазалар шарти кўпроқ частоталар учун бажарилади ва тебранишлар спектри кенгаяди ва аксинча. Шунинг учун мультивибратор учун фа­залар шартини қуйидагича ёзиш мумкин:
ёки (6.30)
Генерация шартлари бажарилганда мультивибратор- да қандай қилиб тебраниш ҳосил бўлишини кўрайлик. Уни узлукли ҳолда аниқлаш қулай. Айтайлиқ, схема­даги мос элементларнииг катталиклари ўзаро тенг бўл- син. Бундай схемани симметрии мультивибратор дейи- лади. (Акс ҳолда у носимметрик бўлади). Агар транзисторлар тўлиқ очиқ (тўйинган) бўлиб, мос элек- тродларидаги иотенциаллари тенг ва Cб1 ва .Сб2 кон- денсаторлар бир хил потенциаллар айирмасигача зарядланган бўлса, система мувозанатда бўлиши керак. Лекин бу мувозанат ҳолат турғун бўлмайди ва система узоқ муддат бу ҳолатда туролмайди. Чунки схеманинг мос тармоқларидан ўтадиган токлар ўртача қийматларига нисбатан флюктуацияларга учраб туради.
Фараз қилайлнк, бирор вақт моментида T1 транзис- тордан ўтаднган ток бироз ортсин (ΔIк1 ). Унда Rк1 резистордаги потенциал тушуви ортиб, коллектор куч- ланишининг манфийлиги камаяди, яъни коллектор по- тенциалн ΔUк1 миқдорга ортади. Сб2 конденсатор уз потенциалини оний вақт ичида ўзгарта олмагани учун бу ўзгарнш Т2 транзисторнинг базаснга тўлиқ узатнладп ва Т2 транзисторнинг база кучланиши ҳам ортади. Натижада Т2 транзисторнинг коллектор токи ΔIк2 миқдорга камаяди. Бу Rk2 резистордаги потенциал тушувининг камайишига, коллектордаги манфий кучланишнинг ортишига, яъни коллектор потенциалининг камайишига олиб келади. Сб1 конденсаторнинг потенциали оний вақт ичида ўзгармагани учун бу ўзгариш Т1 транзисторнинг базасига тўлиқ узатилади ва база кучланиши камаяди. Натижада у коллектор токининг янада ортишига сабаб- чи бўлади. Бу жараён ривожланиш хусуснятга эга бу- лади. Уни сакраш. ёки кўчки жараён деб аталади.
Умуман кўчки жараёни натижасида Т2 транзисторнинг коллектор кучланиши U 0 қийматдан — Ек қийматгача ўзгаради. Бунда Т1 транзисторнинг база кучланиши хам шу қийматларда Uб1 =0 дан Uб1 = — Еб гача, коллектор куч­ланиши эса, аксинча, Uк1 — Ек дан Uk1 0 гача ўзгаради; Т2 транзисторнинг база кучланиши эса, UБ2 0 дан Uб2 + Еб гача ўзгаради. Шунинг учун теска­ри боғланиш халқаси узилади, чунки Т2 транзистор тўлиқ ёпилиб, T1 транзистор очиқ ҳолатга ўтади. Шунда система мувозанат ҳолатга ўтади. Лекин у турғун эмас. Унинг бу ҳолатда қанча вақт туриши Сб1 ва Сб2 конденсаторларнинг бошланғич энергияси билан белгиланади.
Схемадаги кўчки жараёни узилгач, Uc2 > Uк1 ва Uc1 < < Uк2 бўлиб қолади. Бу Сб2 конденсаторнинг зарядланишига, Сб1 конденсаторнинг эса, қўшимча зарядсизланишига олиб келади. Бу жараёнлар нисбатан секинлик билан давом этади ва импульснинг шаклланишини таъминлайди.
Сб1 конденсатор «коллектор манбаи — ЕкRk2Сб1T1 транзисторнинг эмиттер — база ўтиши» дан тузилган занжир оркали зарядланади. Унинг вақт доимийси τзар Cб1Rк2 бўлади. Бунда зарядланиш экспоненциал қонун бўйича боргани учун Т2 транзисторнинг кучланиши Uk2=Eк+Iзap·Rк2 ҳам шу қонун бўйича ўзгаради ва t 3Сб1·Rк2 вақт ичида Uk2 =—Ек қийматга эришади.
Сб1 конденсаторнинг зарядланиши давомида Сб2 конден­сатор «Rб2 — ЕбT1 транзистор» дан ҳосил бўлган занжир оркали зарядсизланади. Унинг вакт доимий τразр — Cб2·Rб2 бўлмб, зарядсизланиш токи

ифода билан аниқланади. (Бу вақтда Т2 транзистор ёпиқ ҳолатда туради). Бу жараённинг давом этиши зарядсизланиш занжирининг вакт доимийсига боғлиқ бўлади. Т2 транзисторнинг база кучланиши Uб2=—Еб + Iразр·Rб2 кийматдап нолга етгач, у очилади. Шундан кейин схемада яна сакраш ҳосил бўлад. У Т1 транзисторнинг ёпилишига, Т2 транзисторнинг эса, тўла очилишига олиб келади. Бунда Rб1 резис­тор Еб + Uc2= Еб + Ек кучланиш остида бўлгани учун Т2 транзисторнинг коллектор кучланиши Eк — Iко2·Rк2 қийматдан Uкт 0 кийматгача камаяди. Коллектор токи эса, Iко қийматдан қийматгача ортади. Натижада мультивибратор иккинчи мувозанат ҳолатига ўтади. Лекин у хам турғун бўлмайди. Сб2 конденсатор «Ек манба—Rк1—Сб2—Т1 транзисторнинг эмиттер—база утиши» дан тузилган занжир орқали зарядсизлана бошлайди (Сс1 кон­денсатор эса, зарядланади). Бу жараён T1 транзисторнинг база кучланиши Uб1= — Еб + Iразр ·Rб1 қийматдан нол га тенг булгунча давом этади. Шундан кейин схемада яна сак­раш ҳосил бўлади ва Т1 транзистор очиқ, Т2 транзистор — ёпиқ ҳолат (яъни бошланғнч ҳолат) ҳосил бўлади. Бу жа­раён такрорланаверади.
Мультивибратор схемасидаги коллектор ва база кучланишлари оний кийматларинпнг вақт бўйича ўзгарнш графиклари 6.20-расмда кўрсатилган.


Download 13,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish