Радиоэлектрон қурилмаларнинг бир меъёрда ишла- ши учун ўзгармас ток манбаларидан олинадиган ток кучи ёки кучланиш қиймати катта аниқлик билан ўзга- ришсиз бўлиши керак. Бу қурилмаларда манба вази- фасини асосан тўғрилагичлар бажаради. Шунинг учун улардан олинадиган ток ёки кучланиш кўпинча қўйил- ган талабга жавоб бермайди. Тўғрилагичдан олинадиган кучланишнинг қиймати ўзгаришсиз бўлиши учун икки шарт, биринчидан, тўғриланадиган кучланиш қиймати ва, иккинчидан, туғрилагич нагрузкасининг ўзгаришсиз бўлиши талаб қилинади. Аниқки, бу шартлар- нинг иккаласи бир вақтда бажарилиши жуда қийин. Шунинг учун кучланиш ёки ток кучининг қийматини бир меъёрда тутиб турувчи махсус қурилмадан фойдаланилади. Уларток кучи ёки кучланиш стабилизатори деб аталади.
Ток кучи ёки кучланишнинг қийматини бир меъёрда тутиб туриш жараёни стабиллаш деб аталади. У чизиқли бўлмаган занжирда амалга оширилади. Ста- билловчи чизиқли бўлмаган элементнинг турига қараб стабилизаторлар содда ва мураккаб стабилизаторларга ажратилади.
Содда стабилизаторларда стабилловчи элемент ва- зифасини айрим газоразряд асбоблар ёки терморезис- торлар бажарса, мураккаб стабилизаторларда электрон асбоблар (электрон лампа ёкн транзисторлар) бажаради. Шунинг учун мураккаб стабилизаторлар электрон стабилизаторлар деб ҳам аталади.
Умуман содда ва мураккаб стабизаторларнинг схе- малари хилма-хил бўлади ва турлича синфларга ажратилади. Масалан, стабилланадиган катталик турига қараб стабилизаторлар ўзгармас ёки ўзгарувчан ток ва кучланиш стабилизаторларига бўлинса, схемасининг турига қараб — кетма-кет, параллель ва комбинация- ланган стабилизаторларга ажратилади.
Стабилизаторлар ишининг сифати стабиллаш коэффициента деб аталувчи катталик орқали баҳоланади.
Идеал стабилизаторларнинг стабиллаш коэффици- ентлари чексизга тенг бўлади, яъни уларда юз фоизли стабиллаш ҳосил бўлади. Реал стабилизаторларда эса, стабиллаш жараёни юз фоизли бўлмаиди. Стабилиза тор параметрларидан яна бири унинг чиқиш қаршили- ги хисобланади:
Энергетик жиҳатдан стабилизаторнинг тежамкорли- ги фойдали иш коэффициентининг катталиги билан ба- ҳоланади. У нагрузкада ажраладиган чиқиш ва кириш қувватлари номинал қийматларининг нисбати кўрини- шида аниқланади:
Узгармас кучланишни стабиллаш учун шундай чи- зиқли бўлмаган элемент бўлиши керакки, ундаги потенциал тушуви ўтадиган токка боғлиқ бўлмасин. Бош- қача қилиб айтганда, чизиқли бўлмаган элементнинг характеристикаси ўсувчан чизиқли қисмга эга бўлиши керак. Ярим ўтказгичли (3.10 б-расм) ва газларда разряд ҳодисаси асосида ишловчи стабилитронлар (4.9- расм) ана шундай характеристикам эга.
Газоразряд стабилитрон кичик босимли инерт газ тўлатилган шиша баллон кўринишида бўлади. Унинг ичига икки электрод — анод ва катод жойлаштирила- ди. Катод катта юзага эга бўлиб, одатда цилиндрсимон шаклда ясалади ва ўқи бўйича анод сими тортилади. Инерт газ сифатида аргон, неон ва бошца газ аралаш- маси ишлатилиши мумкин. (Стабилитронларнинг като- ди қиздирилмайди).
Стабилитронлар разряд турига қараб тутама ёки тож разрядли бўлади. Тож разрядли стабилитронларда инерт газ ўрнига водород газидан фойдаланилади. Улар юқори (300÷1000 В) кучланишли қурилма бўлиб, кичик (бир неча ўн микроампер) токларда ишлайди.
Амалда тутама разряд асосида ишлайдиган стаби- литронлардан кенг фойдаланилади. Уларда разряд вақтида кучланишнинг кичик ўзгариши жуда катта ток ўзгаришига сабаб бўлади, яъни кучланиш токка боғ- лиқ бўлмай қолади (4.9-расм).