6.4. RC — генератор
Кўп радиоэлектроника масалаларини ҳал қилишда частотаси герцнинг бўлакларидан бир неча юз килогерцгача етадиган паст частотали гармоник тебранишлар генератори зарур бўлади. Табиийки, бундай частотали тебранишларни LC — генераторда ҳосил қилиш мумкин эмас. Чунки генерация частотасини кичрайтириш учун нагрузка контурининг L ва С элементларини катталаштириш керак. Бу бир томондан, қурилмани қўполлаштириб — нархини орттирса, иккинчи томондан, контурнинг аеллигини пасайтиради ва унинг частота танлаш қобилиятини ёмонлаштиради. Натижада тебранишларнинг стабиллигй ва гармониклиги камаяди. Шунинг учун паст частотали генераторларда тебраниш контури ўрнига R ва С элементлардан ташкил топган системалар қўлланилади. Бундай генераторлар RC — генератор деб аталади. RC — генератор мусбат тескари боғлаиишли RC — кучайтиргичдан иборатдир (6.1- расм).
Маълумки, RC — кучайтиргичнинг кучайтириш коэффициенти ўтказиш соҳаси оралиғида кам ўзгарадиган катталикдир. Бу оралиқда кириш ва чиқиш кучланишлари орасидаги фаза фарқи деярли ўзгармас бўлади (5.15 ва 5.17- расм). Шунинг учун генераторда уйғонадиган тебранишларнинг шакли, асоеан, тескари боғланиш занжири билан характерланади. Масалан, тескари боғланиш занжирининг частотавий ва фазавий характеристикаси шундай бўлсаки, (6.1) генерация шартлари кучайтиргичнинг ўтказиш соҳасига тўғри келадиган бирор частота учун бажарилса, у бир вақтда ωн ва ωв частоталар соҳаси учун ҳам сўзсиз бажарилади. Шунинг учун генераторда уйғонган тебранишлар гармоник бўлмайди, чунки бир вақтда бир неча гармоник тебраниш ҳосил бўлади. Демак, гармоник тебраниш ҳосил қилиш учун генерация шартлари фақат ω=ωо частота учун бажарилиши керак. Бунинг учун тескари боғланиш занжирининг фазавий характеристикаси шундай бўлиши керакки, у тескари боғланишни фақат битта частотада мусбат қилсин. Бошқача қилиб айтганда, генератор гармоник тебранишлар ишлаб чиқариши учун тескари боғ- ланиш занжири кучайтиргичдаги фаза силжишларини жуфт я га тўлдирадиган бўлиши керак.
Кучайтиргичнинг фазавий характеристикаси фақат реактив элементларда ҳосил бўладиган (5.11) фаза сил- жиши билан эмас, балки кучайтирувчи элементлар ҳо- сил қиладиган фаза силжишлари билан ҳам характерланади:
φк = mπ + ψ(ω) (6.13)
Бунда m=1, 2, 3...— кучайтириш каскадларининг сони. Фақат квазирезонанс частотада ψ (ω) = 0 бўлади. Шунинг учун (6.1) фазалар шарти кучайтириш каскадларининг сонига ва тескари боғланиш занжирининг фазавий характеристикасига боғлиқ бўлади. Шунга кўра қуйидаги муносабатларни ёзиш мумкин.
(6.14а)
Демак, кучайтириш каскадлари сони тоқ бўлса, тескари боғланиш занжири тоқ сондаги п ларга карали фаза силжиши ҳосил цилиши керак. Агар у жуфт бул- са, тескари боғланиш занжири ҳосил қиладиган фаза силжишлари жуфт л ларга каррали бўлиши керак, яъни
(6.14б)
Do'stlaringiz bilan baham: |