Радиоэлектроника асослари муҳаррир — Қ. Азимов


-расм. Қаттиқ иш режимдаги стационар ампли­туда



Download 13,17 Mb.
bet118/164
Sana05.07.2022
Hajmi13,17 Mb.
#740056
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   164
Bog'liq
РАДИОЭЛЕКТРОНИКА АСОСЛАРИ

6.6-расм. Қаттиқ иш режимдаги стационар ампли­туда (а) ва унинг М га боғлиқлиги (б).


3. М>Мкр қийматларда уйғониш бўлиши учун таш- қи туртки талаб қилинмайди. Тебраниш ҳосил бўлиши учун системадаги кичик амплитудали флюктуациялар етарли бўлади.
Бошланғич ишчи нуқта динамик характеристика- нинг пастки эгри чизиқли қисмига жойлашган бўлса, тескари боғланиш чизиғи = f(U3) характеристикани М нинг қийматига қараб ё бир нуқтада (M1), ёки икки нуқтада (М2) кесиб ўтади. Улар 6.6а-расмда тасвирланган (1, 2, 3, 4, 5 нуқталар). М<Мкр1 да улар кесишмайди. М<Мкр2 қийматларда тескари боғланиш коэффициен­та кичик ва генератор уйғонмайди.
М = М2 қийматда тескари боғланиш чизиғи харак­теристикани икки нуқтада (3 ва 5) кесиб ўтади. Бу ге­нератор иккита мувозанат ҳолатга эга бўлишини кўр- сатади. Лекин улардан бири турғун бўлиб, иккинчиси турғун эмас.
Ҳақиқатан ҳам, агар генераторда Uct5 кучланиш билан ифодаланадиган тебранишлар ҳосил бўлганда у бирор сабабга кўра кичрайиб қолса, тебранишнинг нав- батдаги даврида янада кичрайган бўлар эди. Нати- жада контурга киритиладиган энергия камайиб, тебра­ниш амплитудаси кичраяр, ҳатто тебраниш сўниб қолар эди.
Агар тебраниш амплитудаси Uст5 қийматдан ортса, затвор кучланиши ортиб, нинг ортишига, яъпи кон­турга энергия кириши ортишига олиб келган бўлар эди. Бу тебраниш амплитудасини яна орттирган бўлар эди. Ленин амплитудаиинг бу ортиши "3" нуқта билан ифо­даланадиган иккинчи мувозанат ҳолатгача давом этиши мумкин. У генераторнинг иккинчи мувозанат ҳолати бўлиб, юмшоқ иш режимидаги каби турғун амплитудали тебранишларни характерлайди (Uст3). Лекин бунда ге­нераторнинг уйғониши учун етарлича катта амплитуда­ли туртки талаб қилинади.
Генераторнинг бундай иш режими унинг қаттиқ иш режими деб аталади. Унда генератор ташқи турткисиз уйғониши учун уни юмшоқ иш режимига мос келадиган мувозанат ҳолатга (3-нуқтага) ўтказиш керак. Бунинг учун тескари боғланиш коэффициентини орттириш талаб қилинади. 6.6 а-расмдан кўринадики, генератор ўз-ўзидан уйғониши учун тескари боғланиш M = M1 қийматга мос келишн керак. Бунда у = f(U3) чизиқни бир нуқтада кесиб ўтади. Бундам ташқари, генераторнинг ташқи турткисиз уйғониши М>Мкр1 қийматга ҳам мос ке­лади.
Ташки туртки таъсирисиз тескари боғланишнинг ўзгариши билан стационар амплитуданинг ўзгаришини кўрайлик. Бунда тескари боғланишнинг М < Mкp1 ва М<С Мкр2 қийматларга мос келадиган катталикларида генерация бўлмайди. Фақат М=Мкр1 қийматда тебранишлар сакраш билан вужудга келади (Uст2) ва М нинг ортиши билан стационар амплитуда катталиги ўснб боради (6.6б-расм). Агар шунда М кичрая бошласа, тебранишнинг стационар амплитудаси ҳам кичраяди. Лекин М = Mкр1 қийматга эришилганда теб­раниш узилмай давом қилаверади (Uст < Uст2). У М= Мкр2 қийматга эришилганда, сакраш билан узилади (Uст4).
Демак, тескари боғланишнинг узатиш коэффициента иккита критик қийматга эга бўлади. Улардан да тебраниш уйғонса, - да у узилади.
Шундай қилиб, генераторнинг қаттиқ иш режимида ге­нерация сакраш билан ҳосил бўлади ва узилади; тебраниш етарлича катта амплитудага эга бўлади. Бундан ташқари генераторнинг каттиқ иш режими тежамкор режим ҳисобланади, чунки у чизиқли бўлмаган режимда ишлайди.



Download 13,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   114   115   116   117   118   119   120   121   ...   164




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish