Рақамли иқтисодиёт Дилором тожибоева. Рақамли иқтисодиёт ва унинг таълим тизимига талаблари 3 Маркетинг


-чизма. Ҳудудий туризм тармоғининг ривожланишига таъсир этувчи омиллар



Download 13,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet22/123
Sana25.03.2022
Hajmi13,76 Mb.
#508465
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   123
Bog'liq
7 biznes expert (2)

1-чизма. Ҳудудий туризм тармоғининг ривожланишига таъсир этувчи омиллар.
Изоҳ-3:
 сўровномада респондентларга келтирилган жавоблардан бир нечтасини белгилаш руҳсат берил-
ганлиги сабабли, жавоблар йиғиндиси 100 фоиздан ортиқ.


31
Biznes-Эксперт
№ 7, 2020
ТУРИЗМ
мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблаймиз. Интерактив 
ахборот тизими ўзига хос дастурий таъминотга, 
сенсорли экранга эга терминаллар тури воситасида 
ҳудудий туристик потенциал тўғрисидаги маълу-
мотларни тартибли узатиш ва сақлаш технология-
ларини мужассам этган элементлар ва воситалар 
мажмуидан иборат. 
Бунда интерактив ахборот тизими туристик 
2-чизма. Туристик ахборот тизимини такомиллаштириш механизмининг усул, элементлари ва воситалари.
 


32
Biznes-Эксперт
№ 7, 2020
ТУРИЗМ
маҳсулот истеъмолчиларига ҳудудда мавжуд турис-
тик объектлар, экскурсия ва маршрутлар, туристик 
инфратузилма, шунингдек, ҳудудда амалга ошири-
лаётган турли хил туристик хизматлар борасида 
маълумотларни етказиб бериш билан бир қаторда, 
онлайн режимида меҳмонхоналарда жойларни ёки 
авиабилетларни брон қилиш ва бошқа бир қатор 
онлайн хизматларидан фойдаланиш имкониятла-
рини яратиб беради. Интерактив ахборот тизими-
га интернет тармоғи ҳамда туристик объектларда 
ўрнатиладиган стационар ахборот терминаллари 
орқали мурожаат этиш ҳам мумкин. Интернет тар-
моғи ахборот қидирувидан тортиб “саёҳатларга 
доир маълумотларни ўрганиш”гача бўлган занжир 
халқаларини ўзаро бирлаштирувчи бўғин вазифа-
сини ижро этиб, туристик маҳсулот истеъмолчила-
рининг танлови ва ҳаракатларига бевосита таъсир 
этади.
Интерактив туристик ахборотлар тизими қуйи-
даги тузилмавий тавсифга, яъни:
– геофазовий асосга (яъни, ҳудуднинг рангли 
космик сурати ва схемали харитаси, Самарқанд ви-
лоятининг интерактив харитаси каби маълумотлар 
мажмуига);
– аҳамиятли туристик объектлар қатламига 
(яъни ҳар бир объектнинг расми, 3D-модели, аниқ 
туристик объект ҳақидаги маълумотларни кўриш 
имкониятларидан иборат тузилмага);
– ҳудудий инфратузилма объектлари қатламига 
(яъни, инфратузилма объектлари ҳақидаги маълу-
мотлар мажмуи ва аниқ объект ҳақидаги маълумот-
ларни кўриш имкониятларидан иборат тузилмага);
– ҳудудда мавжуд экскурсия ёки туристик марш-
рутлар қатламига (яъни, маршрутнинг схемали ха-
ритаси, унда қамраб олинган туристик объектлар, 
туристик-экскурсия хизматларини ташкил этувчи 
ташкилотлар манзили, мурожаат қилиш учун маъ-
лумотлар мажмуига);
– ахборотларни қидириш (навигация) воситала-
ри мажмуига;
– меҳмонхона ва жойлаштиришнинг бошқа му-
ассасалари қатламига (яъни, аниқ меҳмонхонанинг 
манзили, уларда тақдим этиладиган хизмат турлари 
ва жорий вақтдаги бўш хона ва жойлари ҳақидаги 
маълумотлар мажмуига);
– транспортдан фойдаланиш имкониятлари тав-
сифига (яъни, ҳудудда транспорт хизматларидан 
фойдаланиш имкониятлари, йўл хариталаридан 
иборат маълумотлар мажмуига) эга бўлиши лозим;
– интерактив маълумотлар тизимида маълумот-
лар базаси бир нечта хорижий тилларда шаклланти-
рилиши мақсадга мувоффиқдир.
Туристик ахборот тизими доирасида ахборот-
лар оқимини нафақат вертикал, балки горизонтал 
тарздаги, яъни, битта бошқарув тузилмасининг 
алоҳида бўлимлари ўртасида ёки бошқармалара-
ро тизимли алоқаларга оид ҳаракатини кузатиш 
мумкин. Ахборот айрибошлаш бўйича муносабат-
ларнинг амалга ошиши ташкилотлар ўртасидаги 
ҳамкорлик алоқаларини ташкил этишнинг асосий 
ҳаракатлантирувчи кучларидан бири ҳисобланади.
Бунда ахборот оқимлари ҳамда уларнинг ти-
зимли ҳаракати натижаси ҳисобланган марказий 
маълумотлар базасининг тузилмавий характерис-
тикаларини тадқиқ этиш, уларни шакллантириш, 
кейинчалик эса улардан фойдаланиш самарадор-
лигини оширади. Бундай имкониятларни берувчи 
марказлаштирилган маълумотлар базасининг тар-
кибий тузилмаси ва унинг шаклланиш тавсифнома-
си 3-чизмада келтирилган.
Бунинг учун: зарурий технологиялардан фой-
даланишнинг методологик асосларини ишлаб 
чиқиш; ахборот тизимларини ташкил этиш ва 
бош қаришга оид меъёрий-ҳуқуқий қонунчиликни 
такомиллаштириш; йирик ахборотлар базасини 
шакллантириш имкониятини берувчи коипьютер 
дастурларини ишлаб чиқиш ёки мавжудларини 
такомиллаштириш; туристик фаолиятни ташкил 
этишда замонавий ахборот технологиялари имко-
ниятларидан тўлиқ фойдалана оладиган (дастурчи-
лар, технологлар) малакали кадрларни етиштириш 
тизимини такомиллаштириш лозим. 
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривож-
лантириш давлат қўмитаси туристик ахборотлар 
маркази негизида Марказлаштирилган туристик 
маълумотлар базаси шакллантириш мақсадга му-
вофиқдир (3-чизма). Марказлаштирилган маълу-
мотлар базаси Ўзбекистон Республикаси Туризмни 
ривожлантириш давлат қўмитаси фаолиятининг 
доирасини ҳамда миллий туризм соҳасининг барча 
жабҳаларини қамраб олган ўнта иловадан иборат 
маълумотлар мажмуидан таркиб топган, яъни:
1. “Туриндустрия ташкилотлари” иловаси мил-
лий туристик маҳсулотларни таклиф этувчи туризм 
индустриясининг барча субъектлари (туропера-
торлар, турагентлар, уларнинг контрагентлари) 
ҳақидаги барча маълумотларни (уларнинг рўйхати, 
манзиллари, боғланиш учун зарурий маълумотлар).


33
Biznes-Эксперт
№ 7, 2020
ТУРИЗМ
2. “Туристик ресурслар реестри” иловаси Ўз-
бекистон Республикаси ҳудудларида мавжуд та-
биий-жўғрофий, маданий-тарихий, археологик ва 
экологик ресурслар ҳамда объектлар тўлиқ рўйха-
ти, уларнинг жойлашиши борасидаги интерактив 
хариталарни, туристик объектлар 3D-моделлари-
ни; объектларга электрон навигация тизимларини.
3. “Туризм ва оммавий ахборот воситалари” 
иловаси туризм соҳасига ихтисослашган оммавий 
ахборот воситаларини, туристик ҳудудларнинг 
рек лама роликларини, шунингдек, нуфузли хори-
жий туристик агентликларнинг каталогларини.
4. “Бизнинг харидорларимиз” иловаси реал ис-
теъмолчилар томонидан миллий туристик маҳсу-
лотларимизга берилган баҳо ва келтирилган фикр-
ларни online-шаклида киритиш ва бу борада фикр 
алмашиш имконини берувчи ахборот тизимлари ва 
технологияларни.
5. “Тадбирлар” иловаси мамлакатимиз ҳудудла-
рида бир йил давомида ўтказилиши режалашти-
рилган соҳага оид тадбирлар (ярмарка, кўргазма, 
фестиваль, илмий-амалий конференциялар) режа-
сини; ушбу тадбирларнинг натижавий маҳсулотла-
рини (буклет, откриткалар, рисолалар, илмий тўп-
ламлар).
6. “Туристик маҳсулотлар ва инфратузилма” 
иловаси ҳудудий туристик ташкилотлар томонидан 
таклиф этилаётган туристик маҳсулотлар, ҳудудий 
инфратузилма объектлари тўғрисидаги маълумот-
ларни.
7. “Туристик статистика” иловаси миллий ту-
ризм статистикасига оид маълумотлар, Қўмита то-
монидан олиб борилган семинарлар, учрашувлар ва 
уларнинг амалий натижалари ва янгиликларини.
8. “Дастурлар” иловаси туризм соҳасига оид 
давлат томонидан қабул қилинган дастурлар, ушбу 
дастурлар негизида ишлаб чиқилган “Инновацион 
ва инвестицион лойиҳалар”, лойиҳалар бўйича тан-
ловлар тўғрисидаги маълумотларни.
9. “Маркетинг” иловасида Қўмита томонидан 
олиб борилган маркетинг тадқиқотлари натижала-
ри, ишлаб чиқилган маркетинг тадбирлари режаси 
тўғрисидаги маълумотларни.
10. “Эълонлар доскаси” иловаси халқаро туризм 
соҳасида ҳамда миллий туризм соҳаси доирасидаги 
янгиликларни тақдим этувчи электрон эълонлар 
доскасини ўз таркибига олиши мақсадга мувофиқ-
дир.
Бундан ташқари, шакллантирилган маълумот-
лар базаси оператив тарзда онлайн-шаклда янгила-

Download 13,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   18   19   20   21   22   23   24   25   ...   123




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish