Маркетинг самарадорлиги
|
Бу ерда: Mss- бир сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланган сотиш харажати, Ks-сотиш ҳажмини ўзгариш коэффиценти, Kyu-айланма маблағларни юкланиш коэффиценти, Rs-cотилган маҳсулотлар рентабеллиги.
|
5.
|
Технологик самарадорлик
|
|
Бу ерда: Kyar-жиҳозларнинг яроқлилик коэффиценти, Kes-aсосий воситаларинг эскириш коэффиценти, Ky-aсосий воситаларинг янгиланиш коэффиценти
|
|
Иқтисодий самарадорлик
|
6
|
|
Саноат корхоналарида ишлаб чиқариш самарадорлигини баҳоловчи юқоридаги хусусий самарадорликни таъминловчи кўрсаткичлар билан бирга умумий самарадорликни баҳоловчи кўрсаткичлардан ҳам фойдаланишимиз мумкин.
Бизнинг тадқиқотларимизда умумий иқтисодий самарадорликни ишлаб чиқаришни диверсификация коэффиценти асосида баҳолаш орқали тадқиқ қиламиз.
Фикримизча иқтисодий самарадорлик нуқтаи назаридан диверсификацияга ёндашилганда мазкур кўрсаткичда сотилган маҳсулотлар хажми ўзгариши асосида аниқлаш ижобий натижа беради. Шунинг учун тўқимачилик корхоналари учун диверсификация қилишнинг миқдорий ва сифат даражасини баҳолаш методологияси такомиллаштирилди.
(1)
Бу ерда, DEt-диверсификация самарадорлиги, n-диверсификация даврида корхона томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулот турлари сони, m-дастлабки ҳолатда ишлаб чиқарилган маҳсулот турлари сони, SQit диверсификациядан сўнг сотилган маҳсулот хажми, SQjb- диверсификациядан олдинги даврдаги сотилган маҳсулот ҳажми.
Кўриб чиқилган услубларни таҳлил этиш асосида юқоридаги маълумотлардан келиб чиққан ҳолда тўқимачилик корхоналарида иқтисодий самарадорлигини баҳолашда диверсификация самарадорлигини баҳолаш мақбул услуб ҳисобланади.
Умумий ҳолда, мазкур кўрсаткичлар ва уларни аниқлаш бўйича усуллардан фойдаланиш асосида саноат корхоналарида иқтисодий самарадорликни ошириш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқамиз.
Саноат маҳсулотлари истеъмоли ўзгаришига таъсир қилувчи омиллар қуйидагича формула ёрдамида тадқиқ қилинган:
(2)
Бу ерда: MI–маҳсулот истеъмоли; YХMs-ЯХМнинг ўсиш суръати; SMIs-саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг ўсиш суръати; QMKs-қисқа муддатли кредит ставкаси; Ni-нархлар индекси; ISHd-иш ҳақи шаклидаги даромадлар; ISt- истеъмолчилар сонини ўзгариши.
Юқоридагилардан келиб чиққан ҳолда ишлаб чиқариш самадорлигини баҳолашда маҳсулот бирлиги учун сафланаётган, моддий ресурслар, меҳнат ресурслари сарфини баҳолаш, бир бирлик маҳсулот ишлаб чиқариш учун сарфланаётган инновацион харажатлар ўзгаришини аниқлаш, харажатлар бирлигига тўғри келувчи фойда ўзгаришига баҳо бериш талаб этилади.
Ишлаб чиқариш самарадорлиги таъминлаш юқоридаги хусусиятлари билан бирга маҳсулотлар бирлиги учун сарфланаётган ресурслар ўзгариши, ишлаб чиқаришни ташкил этишни замонавий усулларини қўлланилиши ва самарали талаб асосида фаолиятни йўлга қўйиш мақсадга мувофиқ ҳисобланади.
Тадқиқотнинг иккинчи боби “Андижон вилояти тўқимачилик саноати корхонларининг иқтисодий самарадорлиги таҳлили” деб номланган бўлиб, Андижон вилояти саноати тармоғининг ривожланиш хусусиятлари ва тенденциялари, тўқимачилик корхоналари иқтисодий самарадорлик даражасини баҳолаш ҳамда уларнинг иқтисодий самарадорлигига таъсир этувчи омиллари эконометрик таҳлил қилинган.
Саноат корхоналарида ишлаб чиқаришни ривожланиш сифати, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ортиши, маҳсулотлар реализацияси ҳолати ва олинаётган даромадлар ўзгариши иқтисодий самарадорлик асосида баҳоланади. Корхоналар фаолият юритиш жараёнидаги маҳсулот бирлиги учун сарфланаётган ишлаб чиқариш харажатлари ва унинг ўзгариш динамикаси самарадорликни таъминловчи асосий мезонлардан биридир. Харажат бирлиги учун тўғри келувчи даромадлар ва олинаётган фойдани ўзгариш динамикаси самардорликни ифодаловчи асосий манба ҳисобланади.
Саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш динамикаси Андижон вилоятида охирги йилларда бир мунча ўзгарган, 2021 йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш натижаларида шаҳар ва туманларнинг улуши энг кўп Асака тумани 50,3 фоиз, энг кам улуш эса Булоқбоши туманига 0,9 фоизни ташкил этган. Тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқаришда 2021 йили энг кўп улуш 17,1 фоизни Қўрғонтепа туманига тўғри келган бўлса, тайёр кийим маҳсулотлари ишлаб чиқаришда Хўжаобод тумани 24,7 фоиз улушга эга бўлган (1-расм қаранг).
Do'stlaringiz bilan baham: |