Тадқиқотнинг амалий натижалари қуйидагилардан иборат:
саноат корхоналарининг иқтисодий самарадорлик кўрсаткичлари ва унга таъсир этувчи омилларни ифодаловчи кўрсаткичлар ҳамда уларни баҳолаш усуллари тадқиқ этилиб, бир тизимга солинган;
тўқимачилик корхоналарининг иқтисодий самарадорлигига ўртача ойлик иш ҳақининг ўсиш суръати, ходимлар ўртача йиллик сони ўзгариши, маҳсулот таннархи ресурслар салмоғи ўзгариши, маҳсулотларни сотиш рентабеллик даражаси, меҳнат унумдорлиги ва маблағларининг айланиш даври таъсирини “Eviews-9” дастуридан фойдаланиб, кўп омилли регрессия модели ишлаб чиқилган;
тўқимачилик маҳсулотларини диверсифакациялаш асосида янги турдаги ишлаб чиқаришни ўзлаштириш, ишлаб чиқариш воситаларини модернизациялаш, инновацияларни қўллаб қувватлаш ва маҳсулот ҳажмини оширишни баҳолаш услубиёти ишлаб чиқилган;
иқтисодий самарадорликка таъсир этувчи омиллар ва уларни ҳисоблаш йўллари ҳамда кластерли ёндашув асосида ривожлантириш асослари ишлаб чиқилган.
Тадқиқот натижаларининг ишончлилиги. Тадқиқотда фойдаланилган илмий – назарий қарашлар асосида тўқимачилик саноати корхоналари иқтисодий самарадорлигини қиёсий ва танқидий таҳлил маълумотлари Ўзбeкиcтoн Рecпyбликacи Дaвлaт cтaтиcтикa қўмитacи, Иннoвaциoн ривoжлaниш вaзирлиги, Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги ва “Ўзтўқимачиликсаноат” уюшмасининг cтaтиcтик хисобатлари ҳамда Андижон вилояти етакчи корхоналарини расмий маълумотларидан фойдаланилганлиги асосида хулоса қилинган. Олинган натижалар ваколатли тузилмалар томонидан тасдиқланганлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг илмий ва амалий аҳамияти. Тадқиқот натижаларининг илмий аҳамияти илмий ишда ишлаб чиқилган хулоса ва тавсиялар саноат корхоналари, хусусан тўқимачилик саноати корхонлари ёритилган миқдорий усуллар ва илмий хулосалардан ривожланиш тенденцияси асосида баҳоланган. Амалиётда ишлаб чиқаришни ташкил этишни кластер тизими ва рақамли технологиялардан фойдаланиш асосида ривожлантириш истиқболларини белгилаш, олинган натижалар асосида саноат корхоналари иқтисодий фаолиятларини такомиллаштиришга илмий тадқиқот ишларида фойдаланиш мумкинлиги билан изоҳланади.
Тадқиқот натижаларининг амалий аҳамияти, улардан Андижон вилоятидаги тўқимачилик корхоналарида ишлаб чиқариш самарадорлигини ошириш бўйича мақсадли дастурларни тайёрлашдава олий таълим муассасаларида мутахасислик фанлари бўйича дарслик, ўқув ва услубий қўлланмалар тайёрлашда илмий-услубий манба сифатида фойдаланиш мумкинлиги билaн изoҳлaнaди.
Do'stlaringiz bilan baham: |