Таълимни технологиялаштириш – бу ўқитиш жараёнига технологик ёндашиш
асосида таълим мақсадларига эришишнинг энг мақбул йўллари ва самарали воситаларни
тадқиқ қилувчи ва қонуниятларни очиб берувчи педагогик йўналишдир.
Таълим технологияси:
бу мавжуд шароит ва ўрнатилган вақтда белгиланган таълимий мақсад ва
кўзланаётган натижаларга кафолатли эришишни воситали таъминловчи,
мулоқот, ахборот ва бошқарувнинг энг қулай йўл ва ўқитиш
воситаларининг тартибли йиғиндиси (таълим бериш технологиясининг
жараён-баёнли жиҳати);
бу мавжуд юзага келган таълимий жараён субъектларининг ҳамкорий
ҳаракатлари, ҳақиқий жараён (таълим бериш технологиясининг амалий-
жараён
жиҳати ) тартиби.
«Технология» юнонча сўздан келиб чиққан бўлиб «techne» - маҳорат, санъат,
малака ва «logos» - сўз, таълимот маъноларини англатади.
Do'stlaringiz bilan baham: |