Р е ж а: Суйиладиган хайвонларни гўшт корхоналарига қабул қилиш



Download 35,65 Kb.
bet2/8
Sana20.02.2022
Hajmi35,65 Kb.
#461119
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
3. Вет сан маъруза

Хайвонларни суйиш

Қишлоқ хўжалиги хайвонлари ва паррандаларини суйиш, гўшт корхоналарида қушхоналарда ва суйиш пунктларида амалга оширилади. Суйилгандан кейин хайвонларни дастлабки қайта ишлаш жараёни, санитария-гигиеник жихатидан туғри олиб борилиши катта ахамиятга эга. Бу ишлар тўғри олиб борилмаса гўштнинг куриниши хунуклашади ва товарлик қиймати пасайиб, тез бузилади.Хайвонларни бирламчи қайта ишлаш гўшт корхоналарини, молларни суйиш ва нимталаш цехида амалга оширилади. Бу цех катта қувватли гўшт корхоналарида, гўшт ёғ цехлари жойлашган бинонинг устки қаватларида бўлиб, цех ёруғ катта хажмли баландлиги 4,5 м бўлган залдан иборат. Кичик гўшт корхоналари хамда қушхоналарда худди шундай зал бўлиб, гўшт, ёғ цехларини ёнида жойлашади.


Хайвонлар суйилгандан кейин тез ва яхши консизлантирилса бу яхши суйилган хисобланади.
Суйиш жараёнида ишчиларга шикаст етказмаслиги учун хайвонлар хар хил усуллар билан хушсизлантирилади. Шуларни эътиборга олинган холда йирик хайвонларни (мол, от, туя ва чучқаларни) суйиш икки хил кетма-кет жараёнди ўз ичига олади яъни: Хўшсизлантириш ва қонсизлантириш.

Хайвонларни хушсизлантириш

Ҳайвонлар нотўғри ҳушсизлантирилса, баъзан юраги уришдан тўхтаб қолади. Бу ўз навбатида танадаги қоннинг чала оқишига сабаб бўлади. Ҳайвонларни ҳушсизлантиришда юрак фаолиятини тўхтатмай туриб, танасидаги қонни тўлиғича оқизиб олишга эришиш зарур.


Ҳайвонларни ҳушсизлантиришни бир неча хил усули мавжуд:


Ҳайвонларни электр токи билан ҳушсизлантириш

Бу усул 1935-йили Каледин ва Дубовин томонидан ишлаб чиқилган. Электр токи ёрдамида бундай ҳушсизлантиришда ҳайвонларни организмидан токнинг ўтиши ёпиқ занжирдагидек амалга оширилади. Электр токи таъсирида ҳайвонлар электронаркоз ҳолатига тушиб, бу ҳолат 3-5 дақиқа давом этиши мумкин. Қисқа муддатли электр токи юракни ишини яхшилаб, бутун қон томирларининг умумий тонусини кўтаради, бу эса ўз навбатида тўқималардан яхши қон чиқишини таъминлайди. Натижада бундай ҳайвонларнинг қони юқори сифатли бўлиб, улардан ҳар хил озиқ-овқат ва дори дармон моддалари тайёрлаш мумкин. Ҳайвонларни ҳушсизлантириш, учун сўйиш цехининг кириш эшигида махсус бокслар жиҳозланиб, бу боксни узунлиги 240 см, 65-90 см бўлади. Бокснинг кейинги ва ён деворларидан бири кран ёрдамида кўтариладиган бўлади. Жумладан Боку гўшт корхонасининг тавсиясига кўра, электр токи ҳайвоннинг бошидан, бўйнидан ва олдинги оёқларидан юборилади. Бунинг учун молни олдинги қисми металл ва резинадан иборат электроноркоз боксига киритилади ва унинг энса қисмига электр токининг найзаси текизилади.


Бу ҳолатда электр токи ҳайвон танасининг фақат олдинги қисмидан ўтади. Электр токининг мол организмида тарқалиш кучи ва таъсир қилиш муддати ҳайвонларнинг физиологик ҳолатига ёшига ва йириклигига боғлиқ.
Бир ёшгача бўлган қорамолларни электроноркоз усулида ҳушсизлантириш учун токни кучланиши 70-90 вольт, таъсир қилиш муддати 10-12 секунд, уч ёшдан ошган моллар учун эса 100-120 вольт, кучи 1,5 ампер ёки 200 вольт, кучи 1 ампер бўлиб, таъсир қилиш муддати 7-30 секунд бўлади. Барча ёшдаги моллар учун электр токини кучи ўрта ҳисобда 1-1,5 ампер бўлиши керак. Бундай усулдан фойдаланилганда 5-10% ҳайвонларни юраги электр токи таъсирида “паралич” бўлиб, уришдан тўхтайди, бу эса танадан қонни тўла чиқиб кетмаслигига олиб келади. Отларни ҳушсизлантириш учун токни кучи 0,75 ампер, кучланиши эса 110 волт бўлиши тасир муддати 10-25сек бўлиши керак.
Чўчқалар ҳам электр токини таъсирида ҳушсизлантирилади. Бунда бир хил (постаянний) токни кучланиши 80 вольт бўлган токни қулоғини орқасига найза ёрдамида теккизилади, бутун ток бош мия орқали ўтади ва ҳушсизланиш содир бўлади. Ток 5-10с қўйилади.
Электр токи таъсирида ҳушсизланган ҳайвон (мол) бокснинг ичига йиқилади, сўнгра бокс очилади ва мол сўйиш ва нимталаш цехининг поли устига тушади. Бу ерда орқа оёқлари занжир билан боғланиб, қон оқизиш рельсига кўтарилади.
Чўчқаларни ток ёрдамида ҳушсизлантиришни, боксни поли орқали токни чўчқаларни оёқларидан юбориш усули яхши натижа беради. Бунда боксга 4-6 бош чўчқа ҳайдалади ва 8-10 с давомида ток тасир қилинади.



Download 35,65 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish