Р е ж а: Грунтларнинг таркиби-гранулометрик таркиби, физик ва механик хоссалари


Тоғ жинсларининг инженерлик-геологик классификацияси



Download 181,48 Kb.
bet2/4
Sana20.06.2022
Hajmi181,48 Kb.
#681795
1   2   3   4
Bog'liq
11-12 Мавзу.Грунтларнинг таркиби, классификацияси

Тоғ жинсларининг инженерлик-геологик классификацияси
Табиатда тоғ жинслари жуда кўп ва хилма хилдир, улар баъзи хоссалари жиҳатидан бир бирига ўхшайди. Масалан, гранит билан диорит ёки мармар бир биридан структураси ва минерал таркиби жиҳатидан фарқ қилади. Аммо қаттиқлиги жиҳатидан бир бирига яқин туради. Тоғ жинсларининг ана шу хоссаларига, айрим белги ва кўрсаткичларига кўра улар синфларга бўлиниши, яъни классификацияланиши мумкин.
Тоғ жинсларининг инженерлик-геологик классификациясини тузишда тоғ жинсларининг хоссаларини ҳар томонлама акс эттирадиган белгилари ҳисобга олинади. Ана шундагина қуриладиган иншоотнинг тоғ жинсга таъсирини ёки, аксинча тоғ жинсининг иншоотга таъсирини туғри баҳолаш мумкин.
Ҳозирги вақтда тог жинси умумий ва махсус классификациялари мавжуд. Умумий классификация ҳамма тог жинси учун характерли бўлиб, жинсларнинг кўпгина белгилари ҳисобга олинади. Махсус синф муаян тог жинси учун характерли бўлиб, жинсннг битта ёки иккита белгиси ҳисобга олинади. Масалан, айрим тог жинси гранулометрик таркиби, пластиклиги ёки сув ўтказувчанлиги жиҳатидан классификацияланади. Тоғ жинсининг классификациясини тузишда уларнинг ҳосил бўлиши, минерал ва гранулометрик таркиби, физикавий ва механикавий хоссалари ҳисобга олинади.
Тоғ жинси умумий инженерлик геологик классификациясидан бирини 1937 йилда Ф.П. Саверенский тузган эди. Бунда тог жинси нинг асосий белгиларидан физикавий ва механикавий хоссалари ранги, гранулометрик таркиби, қаттиқлиги ҳамда бошқа бир қанча хоссалари ҳисобга олинган.
Тоғ жинсининг қурилиш нормасига кўра қабул қилинган инженерлик-геологик классификацияси Ф.П. Саверенский принципи асосида тузилган бўлиб унда тлг жинслари тўрт группага:

  1. қоя жинслар

  2. шағаллар

  3. қумлар

  4. гилли жинслар группаларига бўлинади.

1.Қоя жинслар-структураси бузилмаган қаттиқ магматик, метоморфик, зарралари бир бири билан қаттиқ боғланган шағал тош қум тош, оҳактош каби чўкинди жинслар.
Қоя жинслар ҳисобланган гранит, диорит, диабаз, базальт, порфир трахит, кристалланган сланец ва оҳактош, қаттиқ кварцли қумтошлар ўз қаттиқлиги ва мустаҳкалиги, сувга ва ташқи куч таъсирига чидамлилиги жиҳатидан бошқа жинслардан ажралиб туради.
Бу группага, юқорида айтиб ўтилганлардан ташқари, чала нураган, майда ёриқлик гипс, ангидрит, ош тузи, вулкан туфи, шағалтош, гилли оҳактошлар, оҳактошли туфлар, тошкўмир, ёнувчи сланецлар ҳам киради. Булар маълум даражада қаттиқ бўлиб, ташқи куч таъсирида озроқ сиқилади, баъзилари сувда эрийди.
2. Шағаллар. Бундай жинслар жумласига диаметри камида 2 мм ли зарраларининг миқдори 50% ортиқ бўлиб, бир бири билан боғланмаган ҳар хил шакли чақиқ жинслари киради. Уларнинг доналари силлиқ ёки ўткир қиррали бўлиб, асосан, нураган магматик жинслардан гранитлардан ҳосил бўлади. Бу группага кирувчи тог жинслари кўпинча қурилиш материаллари сифатида ишлатилади. Уларнинг умумий мустаҳкамлиги зарраларни бир бирига нисбатан жойланишига боғлиқ. Улар бўш ва зич хилларга бўлинади. Улар бўш ҳолатдан зич ҳолатга маълум шароитда динамикавий кучлар таъсирида ўтади. Статикавий кучлар уларнинг зичланишга унча таьсир қилмайди. Шу сабабли, бундай жинслар устига қурилган иншоотлар жуда кам чўкади. Бу группага кирувчи жинслар сув ўтказувчан бўлади. Уларнинг сув ўтказувчанлиги доналарининг йирик-майдалиги ва зичланган ёки зичланмаганлигига боғлиқ бўлиши билан бирга, йирик доналари орасида майда қум, лойқа ва чанг зарраларининг кўп ёки оз бўлишга ҳам боғлиқ. Агар шағаллар йирик доналардан иборат бўлиб бу доналар ораси майда жинс зарралари билан тўлмаган бўлса, уларнинг сув ўтказувчанлиги юқори бўлади.
3. Қумлар-диаметри 2 дан 0,05 мм гача бўлган сочилувчан жинслар. Қумларнинг ҳам мустаҳкамлик чегараси ва қурилган иншоотга таъсири зарраларининг зич ёки бўш жойланишига боғлиқ. Қумлар статикавий кучлар таъсирида оз сиқилади. Динамикавий тебранма кучлар таъсирида эса яхши зичланиб кўпроқ чўкади. Шу сабабли қумли қатламлар иншоот қурилишидан аввал тебранма кучлар таъсирида шиббаланади. Бу жинсларнинг сув ўтказувчанлиги анча юқори бўлиб асосан, зарраларнинг зичлигига ва уларнинг таркибида гил ҳамда чанг зарраларининг оз ёки кўплигига боғлиқ. Агар қум доналари таркибида маълум миқдорда гил ёки чанг зарралари бўлса, уларнинг сув ўтказувчанлиги тоза ҳолдаги қумникига қараганда бир неча марта паст бўлади.
4.Гилли жинслар. Бу группага зарралари бир бирлари боғланган лёсс ва лёссимон гил (соф тупроқ), қумоқ ва қумлоқ жинслар киради. Уларнинг мустаҳкамлиги ва қаттиқлиги юқорида айтилган группадаги жинсларникига нисбатан кичик бўлиб зарраларининг ўзаро боғланиши бирмунча мураккабдир. Бундай жинслар устига қурилган иншоотларнинг кўпида чўкиш хусусияти бўлади. Оз ёки кўп чўкиш шу жинсларнинг физикавий ва механикавий хосаларига боғлиқ. Уларнинг физикавий ва механикавий хоссалари эса ҳар хил бўлиб, намлик даражасига, гранулометрик ва минерал таркибига,сув ўтказувчанлигига боғлиқ. Шунга кўра, уларнинг иншоотларга кўрсатадиган таъсири ҳар хил бўлади. Бу группага кирувчи жинсларникига қараганда пастроқ.
Маълум бўлишича, бу группага кирувчи жинсларни физикавий ва механикавий хоссалари сув иншоотларига кучли таъсир кўрсатади.
Шундай қилиб, тог жинсларнинг инженерлик геологик классификацияси уларнинг физика-механикавий хоссаларини ўрганишни осонлаштиради ва туғри баҳолашга имкон беради.

Download 181,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish