Р е ж а: Чўкинди тоғ жинслари ва уларнинг генетик классификацияси


Чўкинди жинсларни литология фани ўрганади



Download 142,89 Kb.
bet3/5
Sana14.05.2022
Hajmi142,89 Kb.
#603822
1   2   3   4   5
Bog'liq
5-6 мавзу. Чўкинди тоғ жинслари (4)

Чўкинди жинсларни литология фани ўрганади. Литологиянинг вазифаси чўкинди жинсларнинг таркибини, тузилиши хоссаларини, ҳосил бўлиши шароитлари ва кейинчалик ўзгариш жараёнларини таҳлил қилиш ҳамда уларнинг таснифи билан шуғулланиш ҳисобланади.
Чўкинди жинсларни ўрганиш муҳим аҳамиятга эга. Уларнинг кўпчилиги қимматли қазилма бойлик ҳисобланади. Масалан: торф, кўмир, ёнувчи сланетслар, алуминий, темир, марганетс маъданлари, фосфоритлар, турли тузлар, гиллар, оҳактош ва ҳоказо шулар жумласидандир. Баъзи бир чўкинди жинслар билан олтин, платина, қалайи ва бошқа маъданларнинг сочма конлари боғлиқдир. Бундан ташқари чўкинди жинсларни гидрогеология ва инженерлик геологиясига оид тадқиқотларда ўрганиш муҳимдир. Чунки буларда ерости сувларининг асосий қисми жойлашади.
Чўкинди жинслар ҳосил бўлиши шароитига кўра тўрт гуруҳга бўлинади: 1. бўлакли жинслар (механик); 2. кимёвий (хемоген) жинслар; 3. органик (органоген) жинслар; 4. аралаш жинслар.
Бўлакли жинслар механик чўкиндилардан ҳосил бўлади. Буларга шағал, қум, гиллар киради.
Кимёвий жинслар асл ёки коллоид эритмаларнинг кимёвий чўкиндиларидан таркиб топади.
Кимёвий чўкиндиларга: галит, калий тузлари, баъзи бир оҳактошлар, доломит, бокситлар, кремнийли жинслар киради.
Органик жинслар организмларнинг қолдиқларидан ҳосил бўлади. Улар иккига бўлинади.: фитоген жинслар (ўсимликлардан ҳосил бўлади) ва зооген жинслар (ҳайвон қолдиқларидан таркиб топади).
Органик жинсларга чиғаноқли оҳактош, диатомит ва каустобиолитларни (кўмир, нефт) мисол келтириш мумкин.
Аралаш жинслар. Минерал моддаларнинг чўкишида баъзан микроорганизмлар иштирок этади. Бундай йўл билан ҳосил бўлган жинслар «аралаш ёки биокимёвий жинслар» дейилади. Уларга мергел, трепел, опока, яшма, бўр каби жинслар киради.
Чўкинди тоғ жинслари таркиби
Чўкинди жинсларнинг кимёвий таркиби уларни ҳосил қилган магматик ва метаморфик жинсларга нисбатан хилма-хилдир. Бунга сабаб – емирилган маҳсулотларнинг жудаям майда бўлакларга бўлиниб кетиши ва уларнинг таркибий қисмининг эритмаларга ўтиб кетишидир.
Чўкинди жинсларнинг минерал таркиби чўкинди ҳосил бўлаётган жойда барқарор (мустаҳкам) ёки экзоген жараёнларда ҳосил бўлган минералларнинг борлиги билан тавсифланади.
Буларга биринчи бўлиб кварс, халседон, опал, каолинит гуруҳига тааллуқли бўлган минераллар (каолинит, монтмориллонит ва бошқалар), глауконит, темир силикатлари, темир, марганетс ва алюьминий гидрооксидлари, карбонатлардан калсит, доломит, сидерит, арагонит ҳамда галоидли бирикмалар ва сулфатлар: галит, силвин, карналлит, гипс, ангидрит, барит, селестин, мирабилит ва бошқалар мансуб.
Чўкинди тоғ жинслари фақатгина минераллардангина ташкил топмасдан, балки кўпинча ўзларида организмларнинг тош қотган скелетларини ҳам сақлайдилар.
Чўкинди тоғ жинсларининг энг муҳим белгиларига уларнинг ётиш шакллари, қатламланиши, қатланиши, қазилма жўяклари, ажралиши, цементи, ғоваклилиги, ранги ва изи (тамғалари) киради.
Қатлам. Чўкинди тоғ жинсларининг ётиш шакли қатлам ҳисобланади. Қатлам шаклида ётиш икки хил: бирламчи ва иккиламчи бўлади. Бирламчи ётиш горизонтал ҳолатда бўлади. Иккиламчи ётиш эса «бузилган ётиш» дейилади, яъни турли тектоник ҳаракатлар таъсирида қатлам ўзининг бирламчи ётиш ҳолатини ўзгартиради ва турли кўринишдаги бузилган ётиш шаклларини ҳосил қилади. Қатламларнинг энг оддий бузилган ётиш шаклларидан бири – «моноклинал («моно» –бир, клине – қия)», яъни «қия ётиш» деб аталади.
Қатламланиш. Турли қатламларнинг кетма-кет ёки устма-уст такрорланиши «қатламланиш» дейилади (41-расм). Қатламланиш қатламни ташкил этувчи махсулотнинг тектоник, иқлимий, гидрологик, биокимёвий омиллар таъсирида даврий равишда ўзгариши натижасида юзага келади. Чўкинди жинслар қатламлари кўпроқ сувли муҳитда (асосан денгизларда) ва камроқ қуруқлик шароитида ҳосил бўлади.

Download 142,89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish