Р е ж а: Чўкинди тоғ жинслари ва уларнинг генетик классификацияси



Download 142,89 Kb.
bet2/5
Sana14.05.2022
Hajmi142,89 Kb.
#603822
1   2   3   4   5
Bog'liq
5-6 мавзу. Чўкинди тоғ жинслари (4)

Седиментация ва диогенез ҳақида тушунча. Чўкиндининг йиғилиш жараёни седиментация дейилади. Чўкиндига тушган чўкма ўз оғирлик кучи остида ва ҳар хил физикавий-кимёвий жараёнлар натижасида тоғ жинсига айланади.
Чўкинди тоғ жинсига айланиш жараёни диогенез дейилади. Диогенез икки босқичдан иборат.
1. Босқич седиментация жараёни билан бирга борадиган ойнагенез яъни чўкинди йиғилиши ва унинг жипсланиши.
2. Чўкинди йиғилиб бўлгандан кейинги жараён – эпигенез.
Диогенез жараёни тоғ жинси қурилиш хусусиятларининг юзага келишида катта рол ўйнайди. Диогенез жараёни ҳар-хил тоғ жинсларида ҳар-хил бўлади. Масалан, қум ва қумли тоғ жинси диогенез жараёнида катта ўзгаришга учрамайди, унинг хусусияти деярли ўзгармайди.
Шундай қилиб чўкинди тоғ жинслари пайдо бўлиш шароитларига қараб бир-биридан кескин фарқ қилади ва учта асосий гуруҳга бўлинади:
1. Механик.
2. Кимёвий.
3. Органик чўкинди тоғ жинслари.
Чўкинди тоғ жинслари
Чўкинди тоғ жинслари турли тоғ жинслари нураш махсулотларининг қайта тўпланиши, организмлар қолдиқлари ҳамда сувда механик ва кимёвий чўкма чўкишидан ҳосил бўлади. Чўкинди жинсларнинг пайдо бўлиши ер юзасида ва гидросферада содир бўладиган жараёнлар билан чамбарчас боғлиқдир. Чўкинди жинслар ер юзасининг 75 фоизини ташкил этади.
Қуёшнинг иссиқлиги, жойнинг иқлим шароити, ердаги осон эрувчи тузлар ҳамда ўсимлик ва ҳайвонот дунёси чўкинди жинсларнинг ҳосил бўлишида муҳим омиллардан ҳисобланади.
Кеча ва кундуз ҳароратининг кескин ўзгариши ва турли кимёвий жараёнлар натижасида тоғ жинслари дарз кетиб таркибий қисмларга ажралади ва кейинчалик содир бўладиган турли физик-кимёвий жараёнлар туфайли янги минераллар ва тоғ жинслари таркиб топади. Кўл, денгиз ва океан тубларида эркин кислород бўлмаган шароитда органик дунё таъсирида механик ва кимёвий чўкиндилар тўпланади. Уларнинг тоғ жинсига айланиши учун диагенез (зичлашиш ва цементлашиш) жараёнини ўз бошидан кечириши керак.

Download 142,89 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish