Р а ҳ б а р и й ҳ у ж ж а т почта қоидалари


 Халқаро почта жўнатмаларини қабул қилиш, ишлов



Download 3,81 Mb.
Pdf ko'rish
bet85/158
Sana07.04.2022
Hajmi3,81 Mb.
#533513
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   158
Bog'liq
Почта коидалари 1-кисм

 
9 Халқаро почта жўнатмаларини қабул қилиш, ишлов
бериш ва етказиб бериш (топшириш) 
 
9.1 Умумий қоидалар 
9.1.1 Халқаро почта жўнатмаларини қабул қилиш, ишлов бериш ва 
етказиб бериш (топшириш) Умумжаҳон почта иттифоқининг ҳужжатлари-
га [3], Почта алоқаси хизматларини кўрсатиш қоидалари [1], RH 45-093,
RH 45-165, Q 021
ва ушбу Қоидаларга мувофиқ амалга оширилади. 
9.1.2 Келувчи ва жўнатилувчи халқаро почта жўнатмаларига ишлов 
бериш, шунингдек, уларни белгиланиши бўйича жўнатиш 
халқаро почта 
алмашинув пункти ва жойи
бўлиб ҳисобланадиган Халқаро почтамт
томонидан амалга оширилади.
Бошқа давлатларнинг почта хизматлари билан халқаро почтанинг 
алмашинуви белгиланган 
халқаро почта алмашинуви пунктлари,
почта 
алоқаси объектлари томонидан амалга оширилиши мумкин.
9.1.3 Божхона назоратидан ўтказилиши керак бўлган почта 
жўнатмаларини текшириш халқаро почта алмашинуви жойларида амалга 
оширилади. 
9.1.4
Хорижий давлатларнинг дипломатик, консуллик ваколатхона-
лари, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар, ушбу ташкилотлар ҳузуридаги 
хорижий давлатларнинг ваколатхоналари, бошқа халқаро ташкилотлар, 
Ўзбекистон Республикаси ичида жўнатиш учун Ўзбекистон Республикаси 
ҳудудидаги хорижий фирмалар ваколатхоналарининг, шунингдек, барча 
бошқа жўнатувчилардан почта жўнатмалари кўрсатилган муассасалар
манзилига ички почта жўнатмалари каби жўнатилади ва тариф бўйича 
тўланади.
9.1.5 Халқаро оддий ва буюртма хатлар, оддий ва буюртма почта
варақчалари, буюртма
майда пакетлар, оддий ва буюртма секограммалар, 
қиймати эълон қилинган хатлар, тегишли ўровдаги босма нашрлар барча 
почта алоқаси объектларида, «М» белгили оддий ва буюртма қоплар ва 
(одатдаги ва қиймати эълон қилинган) посилкалар эса, почта алоқаси 
объектлари (почтамтлар, почта алоқаси боғламалари ва ажратилган алоқа 
бўлимлари)да қабул қилинади (топширилади).
9.1.6
 
Халқаро хатлар белгиланган ўлчамдаги (Почта алоқаси
хизматларини кўрсатиш қоидаларининг 65-банди ва 2-иловаси [1]) оддий 
ѐки бадиий конвертларга жойланади. 


RH 45-090.1:2013 
129 
Оғирлиги 500 g дан ортиқ халқаро майда пакетлар, секограммалар
икки қаватли «крафт» қоғозга ѐки худди шундай зичликдаги бошқа қалин 
қоғозга ўралиши ва билан O„z DSt 1100 ҳужжатининг талабларига мос 
келувчи каноп ипи билан боғланиши керак. Майда пакетлар, 
секограммаларни каноп ип ўрнига 5 smдан кам бўлмаган қалинликдаги 
синтетик елимланадиган тасма ѐки қоғозда елимлаб қўйишга рухсат 
этилади. Бунда тасмада қабул қилинган почта алоқаси объектининг номи 
ва индекси ѐки жўнатувчининг номи туширилган бўлиши керак. 
Тасманинг бирлашган жойи, жўнатувчи томонидан тузилган манзил 
ѐрлиғи билан зич елимланган бўлиши керак. Почта алоқаси объекти ѐки 
жўнатувчининг реквизитлари туширилмаган шаффоф синтетик тасмани 
елимлашга йўл қўйилмайди.
Халқаро 
майда 
пакетлар, 
секограммалар 
ўрови 
ташишда 
жойланманинг бутлигини таъминлаши керак. 
Тегишли ўровдаги босма нашрлар қоғоз ѐки бошқа тасма билан
ўралиши, қаттиқ асосга ўралиши, шунингдек, шаффоф полиэтилен ўровга 
ўралиши мумкин. 
«М» белгили қопларда жўнатиладиган жойланмалар «крафт» қоғози 
ѐки худди шундай зичликдаги бошқа қалин қоғозга ўралади ва каноп ип 
билан боғланади, ўровида олувчи ва жўнатувчининг тўлиқ манзиллари 
ушбу Қоидаларнинг 6.1-бандида белгиланган тартибда кўрсатилади. «М» 
белгили қопларни жўнатиш учун почта алоқаси объектларининг тараси 
(идиши)дан фойдаланилади. «М» белгили қоплар жойланмасини боғлаш 
учун O„z DSt 1100 ҳужжати талабларига мос келувчи каноп ипдан фойда-
ланиш керак.
«М» белгили қопларни беркитишда қўлланила-
диган беркитиш қурилмасидан фойдаланиш мумкин (32-расм).
9.1.7 Оддий ва буюртма халқаро
хатлар, почта варақчалари, «М» 
белгили қопларни жўнатиш почта тўловининг давлат белгилари билан 
тўланади. 
«М» белгили қопларни жўнатиш жўнатиладиган жойланма ўрови-
нинг манзил томонида ѐпиштириладиган почта маркалари билан тўланади, 
маркалар жўнатмани қабул қилиш санаси бўлган тақвим штемпели изи
билан ҳисобдан чиқарилади. 
Авиатранспорт билан жўнатиладиган халқаро секограммаларни 
қабул қилишда қўшимча авиатарифлар учун тўлов нақд пуллар билан ѐки 
пул ўтказиш йўли билан тўланишида жўнатувчига 47-шаклдаги дафтардан 
квитанция берилади.

Download 3,81 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   81   82   83   84   85   86   87   88   ...   158




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish