Р 38 р 38 О. Д. Раҳимов, И. Х. Сиддиқов, М. О. Муродов. Ҳаёт фа


Хавфлилик даражаси мезони



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet59/244
Sana19.05.2023
Hajmi2,76 Mb.
#941326
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   244
Bog'liq
033-

Хавфлилик даражаси мезони
этиб иш зонаси ҳавоси 
таркибида зарарли моддалар миқдорининг рухсат этилган 
миқдори (ПДК), ўртача ўлим дозаси, рухсат этилган даража ѐки 
чиқитлар, рухсат этилган қолдиқ миқдор каби кўрсаткичлар 
белгиланади.
Иш зонаси ҳавоси таркибидаги 
рухсат этилган миқдор
(ПДК-РЭМ) деб – ишчи бутун иш стажи давомида ҳар кунлик иш 
сменасида ишлаганда ҳам унинг соғлиғига салбий таъсир 
этмайдиган зарарли моддалар миқдори тушунилади.
Ишлаб чиқаришдаги кўпгина ҳолатларда ушбу омиллар 
умумлашган ҳолда учрайди. Ишлаб чиқаришда бахтсиз 
ҳодисаларни олдини олиш зарарли ва хавфли омилларнинг 
таъсир 
даражасини 
сусайтириш 
мақсадида 
технологик 
жараѐнларни тўлиқ механизациялаштириш, автоматлаштириш ва 
иш жойларини герметиклаштириш, ишлаб чиқариш хоналарида 
ѐритилганлик, шовқин, титраш миқдорларини ҳамда микроиқлим 
кўрсаткичларини меъѐрлаштириш, ишчиларни махсус кийим 
бошлар ва шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлашни ўз 
вақтида амалга ошириш талаб этилади. 
3.1.12. Ишларни оғирлик ва хавфлилик-зарарлилик 
 даражаси бўйича таснифланиши
Ишнинг оғирлик даражаси 
меҳнат жараѐнида мускул 
кучлари ва энергия талаб этилиши ҳамда организмдаги зўриқиш 
билан характерланади. Барча жисмоний ишлар сарфланадиган 
энергия миқдорига боғлиқ ҳолда стандарт бўйича 3 та синфга 
ажратилади:

I - енгил жисмоний ишлар (тик туриб ѐки юриш билан 
боғлиқ ҳолда бажариладиган, бироқ мунтазам жисмоний зўриқиш 
ѐки юкларни кўтариш талаб қилмайдиган ишлар); 


82 

II
а
, II
б
– ўртача оғирликдаги жисмоний ишлар (доимий 
юриш ва оғир бўлмаган (10 кг.гача) юкларни ташиш билан 
боғлиқ бўлган ишлар);

III-оғир жисмоний ишлар мунтазам жисмоний зўриқиш, 
хусусан оғир юкларни (10 кг.дан оғир) муттасил бир жойдан 
иккинчи жойга кўчириш ва кўтариш билан боғлиқ ишлар. 
Енгил ишларни бажаришга – 172 ж/с (150 Ккал), ўртача 
оғирликдаги ишларни бажаришга – 172...293 ж/с (150-250 Ккал), 
оғир ишларни бажаришга 293 ж/с.(250 Ккал) дан ортиқ энергия 
сарфланади. Лекин, ишларни оғирлик даражасини аниқлашда 
фақатгина уларни бажаришга сарфланадиган энергия миқдорига 
асосланиш тўғри бўлмайди. Шу сабабли, меҳнат шароитини, 
ишлаб чиқариш муҳитини, уларни инсоннинг (ишчининг) асаб 
системаларига таъсирини ҳам ҳисобга олиш зарурдир. Умуман, 
ишларни оғирлик даражаси бўйича гуруҳлашда 50 га яқин мезон 
ҳисобга олиниши мумкин. 
Ишлар хавфлилик ва зарарлилик даражасига қараб эса 
зарарли, хавфли ва ўта хавфли турларга ажратилади. 
Зарарли ишларга номақбул иқлим шароитида бажариладиган 
ишлар (кучли шамол, паст ѐки юқори ҳарорат, намлик, юқори 
даражада шовқин, титраш, ҳар хил нурлар таъсирида ишлаш) 
киради. Хавфли ишларга, ўт ѐқувчилар, электриклар ва шу каби 
бошқа ишларни мисол қилиш мумкин. Ўта хавфли ишларга эса, 
ѐнғинни ўчириш ва уни оқибатларини тугатиш, табиий офатлар 
даврида авария-тиклаш ишларини олиб бориш кабиларни 
киритиш мумкин. 

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   55   56   57   58   59   60   61   62   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish