Р 38 р 38 О. Д. Раҳимов, И. Х. Сиддиқов, М. О. Муродов. Ҳаёт фа



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet35/244
Sana19.05.2023
Hajmi2,76 Mb.
#941326
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   244
Bog'liq
033-

Хавфсизлик психологияси
деганда инсоннинг меҳнат
хавфсизлигини 
таъминлашга 
қаратилган 
психологик 
билимлардан 
фойдаланиш 
тушунилади. 
Хавфсизлик 
психологияси меҳнат фаолияти жараѐнида юз берадиган руҳий 
жараѐнларни, руҳий хусусияларни ва руҳий ҳолатларни чуқур 
ўрганади ва таҳлил қилади. Шунга боғлиқ ҳолда, инсоннинг 
руҳий фаолиятини уч хил компонентга ажратиш мумкин, яъни, 
руҳий жараѐнлар, хусусиятлар ва ҳолатлар. 
Руҳий жараѐнлар
руҳий фаолиятнинг асосини ташкил 
этади. Руҳий жараѐнлар билиш, эмоционал ва иродавий сезиш 
(ҳис қилиш, идрок қилиш, хотирлаш ва б.) каби турларга 
бўлинади. 
Руҳий хусусиятлар
(шахсий фазилатлар). Руҳий 
хусусиятларга инсоннинг характери, дунѐқараши, фикрлаш 
қобилияти, шахсий фазилатларга эса интеллектуал, эмоционал,
ахлоқий ва меҳнат қобилияти ҳамда иродаси киради. 
Хусусиятлар барқарор ва доимий ҳисобланади. 
Руҳий ҳолат –
руҳий жараѐнларга ижобий ѐки салбий 
таъсир этувчи руҳий фаолият хусусиятини билдиради.
Меҳнат психологияси вазифалари ҳамда меҳнат хавфсизлиги 
психологияси муаммоларидан келиб чиққан ҳолда руҳий ҳолатни 
ишлаб чиқариш руҳий ҳолати ва махсус руҳий ҳолатларга 
ажратиш мумкин. Махсус руҳий ҳолат ишлаб чиқариш 


45 
жароҳатлари, шикастланишлар ва шу каби кўнгилсиз оқибатлар 
бўйича профилактик тадбирларни ташкиллаштиришда юзага 
келиши мумкин. 
Инсоннинг меҳнат фаолияти самарадорлиги (иш қобилияти) 
руҳий зўриқиш, яъни, ҳаяжонланиш даражасига боғлиқ ҳолда 
ўзгаради. Руҳий зўриқиш маълум чегарагача иш натижасига 
ижобий таъсир кўрсатади. Лекин, бу хусусиятни чегарадан, яъни 
критик даражадан ортиқ бўлиши иш қобилиятини пасайишидан 
тортиб умуман йўқолишигача олиб келиши мумкин. Бундай 
руҳий зўриқиш, чегарадан ташқари зўриқиш деб белгиланади. 
Ишчининг меҳнат фаолияти давридаги меъѐрий руҳий 
юкланганлиги максимал юкланиш даражасининг 40-60 фоизини 
ташкил этиши лозим, акс ҳолда, юкланганликнинг бу чегарадан 
ошиши ишчининг иш қобилиятини сусайишига олиб келади. 
Чегарадан ташқари руҳий зўриқиш тормозли ва асабий 
кўринишларга бўлинади. Тормозли руҳий зўриқиш ҳаракатнинг 
чекланганлиги ва сѐкинлашиши орқали характерланади. Бундай 
ҳолатда, ишчи олдинги ҳолатидагидай эпчиллик, чаққонлик ва 
усталик билан ўз касбий маҳоратини намоѐн қила олмайди, яъни 
фикрлаш жараѐни сѐкинлашади, эслаш қобилияти сусаяди, 
эътиборсизлик ва шу каби бошқа салбий белгилар юзага келади. 
Асабий 
зўриқиш, 
ҳаяжонланиш, 
руҳий 
зўриқиш 
гиперактивлиги, кўп сўзлилик, қўл ва овоз қалтираши каби 
белгиларда намоѐн бўлади. Бундай ҳолатда ишчи дағал, хафақон 
кўринишга тушиши, тез-тез беихтиѐр иш жиҳозлари ва асбоблари 
ҳолатини кузатиши, уст-кийимини тўғрилаши, қўлини артиши ва 
шу каби қилиқларни бажариши кузатилади. Албатта, бу 
ҳолатларнинг барчаси хатога йўл қўйилишига ва натижада 
бахтсиз ҳодисаларни келиб чиқишига сабаб бўлади. 
Ишчининг руҳий ишончлилигини белгиловчи алоҳида руҳий 
ҳолатлар: пароксизмал ҳушдан кетиш, кайфиятни психоген 
ўзгариши, 
руҳий 
актив 
воситаларни 
(стимуляторлар, 
транквилизаторлар, алкоголь ичимликлар) қабул қилиш 
таъсиридаги руҳий ўзгаришлар кўринишларида бўлади. 

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   31   32   33   34   35   36   37   38   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish