Р 38 р 38 О. Д. Раҳимов, И. Х. Сиддиқов, М. О. Муродов. Ҳаёт фа


 Фавқулотда вазиятлар содир бўлиш эҳтимолини



Download 2,76 Mb.
Pdf ko'rish
bet175/244
Sana19.05.2023
Hajmi2,76 Mb.
#941326
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   244
Bog'liq
033-

4.6. Фавқулотда вазиятлар содир бўлиш эҳтимолини 
олидиндан билиш ва баҳолаш 
ФВ ларни олдиндан билиш – табиий офатлар, техноген 
ҳалокатлар вақтида юз берадиган вазиятлар ва шароитларни 
тахминлаб аниқлашга асослангандир. Бунда унча тўлиқ ва аниқ 
бўлмаган маълумотлар асосида ФВлар содир бўлиш эҳтимоли 
бор ҳудуд ҳамда ФВнинг характери ва масштаби баҳоланиб, 
ФВлар оқибатларини бартараф этишга қаратилган ишларнинг 
характери ва ҳажми тахминан белгиланади. 
Ҳозирги вақтда сейсмик районлар, сел оқимлари, сув 
босишлар содир бўладиган, қор кўчиши ва бошқа кўчишлар 
содир бўлиш хавфи мавжуд бўлган жойлар аниқланган. 
Шунингдек, катта ҳалокатларга олиб келиши мумкин бўлган 
саноат корхоналари ҳам белгиланган. Бу узоқ муддатли олдиндан 
билиш деб тушунилади. 


241 
Олдиндан билиш вазифасига ФВлар содир бўлиш эҳтимоли 
вақтини аниқлаш масаласи ҳам киради. Бундай аниқлаш қисқа 
муддатли олдиндан билиш деб тушунилади. Бунинг учун 
ҳозирги вақтда қуѐш фаоллиги циклининг ўзгариши тўғрисидаги 
статик маълумотлардан, ернинг сунъий йўлдоши ѐрдамида 
олинган маълумотлардан ҳамда метеорологик, сейсмик, вулқон 
сел оқими ва бошқа станцияларнинг маълумотларидан кенг 
фойдаланилади. 
Масалан, 
бўронлар, 
денгиз 
бўронлари, 
вулқонлар отилиши, сел оқимлари бўлиши эҳтимоли, 
метеорологик ер йўлдошлари ѐрдамида аниқланади. Ер 
қимирлашларни содир бўлиш эҳтимоли сейсмик районларда сув
таркибини кимѐвий таҳлил қилиш, тупроқнинг эластиклик, 
электрик ва магнит характеристикасини ўлчаш, қудуқлардаги сув 
сатҳи ўзгаришини кузатиш, ҳайвонлар вазиятини кузатиш орқали 
аниқланиши мумкин. Катта ўрмонлардаги ва ер ости торф 
ѐнғинларининг яширин ўчоқлари самолѐт ѐки ер йўлдоши 
ѐрдамида инфрақизил нурлар орқали тасвирга олиш асосида 
аниқланади. 
ФВ лар содир бўлиши асосида юзага келиши мумкин бўлган 
вазият ва шароитлар математик усуллар асосида баҳоланади. 
Бунда бошланғич маълумотлар сифатида яширин хавф жойи, 
координатаси ва моддалар ҳамда энергия заҳираси, аҳоли сони ва 
жойлашиш 
зичлиги, 
қурилишлар 
характери, 
ҳимоя 
иншоотларининг сони ва тури, уларнинг ҳажми, метеорологик 
шароитлар, жойнинг характери қабул қилиниши мумкин. 
ФВлар вақтида кутиладиган шарт-шароитларни олдиндан 
баҳолашда ФВнинг турига боғлиқ ҳолда унинг чегараси, 
ҳалокатли сув тошқини, ѐнғин ѐки радиацион, кимѐвий ва 
бактериологик захарланиш ўчоқлари, ФВлар натижасида юз 
бериши эҳтимол қилинган ўлимлар ва материал бойликларни 
барбод бўлиши, халқ хўжалик объектларидаги зарар миқдори 
тахминан аниқланади. 
Олдиндан билиш ва баҳолаш маълумотлари бирлаштириб, 
таҳлил асосида хулосаланади ва ФВларда қутқарув ва ҳалокат-
тиклаш ишларини олиб бориш бўйича тадбирлар ишлаб 
чиқилади. ФВларнинг таъсир даражасини камайтириш, унинг 
зарарли омилларидан ҳимояланишга қаратилган тадбирлар кўп 
босқичли тизимдан иборат бўлиб, қуйидагиларни ўз ичига олади: 


242 

Download 2,76 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   171   172   173   174   175   176   177   178   ...   244




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish